Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

26/08 00:30 Севилья - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2462 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон кубоги финалида анъана бузиладими ёки ?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Финал
Рукн: Янгиликлар
A A A

Янги ҳафта футбол мухлисларига ёрқин таассуротлар совға қилиши кутилмоқда - шанба оқшомида Ўзбекистон кубогининг янги соҳиби аниқланади. 17 октябрь куни ўтказиладиган кубок финалида Қаршининг «Насаф» ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клублари ўзаро тўқнаш келадилар. Финал ўтадиган арена ҳам аниқ - Жиззах шаҳрида қурилган янги стадион мухлисларни қабул қилишга шай.

АНЪАНАЛАР

Бу учрашувнинг ҳар икки жамоа учун қандай аҳамият касб этиши хусусида аввал ҳам гаплашганмиз. Аммо ўтган қисқа вақт давомида воқеалар шу қадар тез ривож олдики, вазият тақозоси билан финал иштирокчиларининг ҳар иккиси ҳам мураккаб вазиятга тушиб қолишди. Бири ёқимли анъанани сақлаб қолиш, иккинчиси эса аксинча, нохуш анъанани бузиш учун ҳам биллур кубок учун ўтказиладиган баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиши шарт.

 

«БУНЁДКОР»

«Бунёдкор» учун сўнгги ҳафталар жуда омадсиз келди. Клуб олий лигада муваффақиятсиз ўйин намойиш қилиши оқибатида турнир жадвалининг бешинчи поғонасига «шўнғиди». Бу эса «қалдирғочлар» учун ўзига хос огоҳлик қўн­ғироғи вазифасини ўташи тайин. Зеро, зарур чора кўрилмаса, «Бунёдкор» ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар Лигасидан четда қолиши муқаррар. Айтайлик, «қалдир­ғочлар» мавсум охирига қадар кучли тўртликка қайтолмадилар, камига кубок ҳам бой берилди. Ўз-ўзидан, бир неча йиллик анъана бузилади. Чунки «Бун-ёдкор» ташкил топганидан буён бирор марта Чемпионлар Лигасидан четда қолмаган. Қолаверса, улар қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида шунчаки иштирок этишмаган. «Қалдирғочлар»нинг икки марта ярим финалга қадар етиб боришганини инобатга олсак, тошкентликлар учун Чемпионлар Лигасида қатнашмаслик - катта йўқотишга айланиши турган гап.

Бу ҳолат эса ўз навбатида, кубок финали арафасидаги босимни янада ошириши ҳеч гап эмас. Бир сўз билан айтганда, Жиззахдаги ўйин «Бунёдкор» учун ҳаёт-мамот масаласига айланади. «Қалдирғочлар» ё биллур сов­рин билан биргаликда ОЧЛ йўлланмасини ҳам нақд қиладилар (эслатиб ўтамиз, кубок соҳиби Чемпионлар Лигасига тўғридан-тўғри йўл олади) ёки ёқимли анъана бузилади. Шундай экан, мазкур учрашувда «Бунёдкор» ғалаба қозониш учун энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этиши шарт.

Финал «қалдирғочлар»га мураккаблик туғдиришини тахмин қилиш мумкин. Чунки жамоа айни вақтда бош мураббийсиз қолган. Ушбу масъулиятли вазифани бажариш ҳозирча клуб бош директори Бахтиёр Бобоев зиммасига юклатилган. Буни яхши уддалаяпти, дейиш қийин. Зеро, «Бунёд­кор»нинг олий лигадаги энг ёқимсиз мағлубиятларидан бири айнан унинг бошчилигида қабул қилинди. Боз устига, Бобоевнинг айтишича, Муборакдаги муваффақиятсизликка етакчиларнинг тушунарсиз ҳаракатлари сабаб бўлган: Хайрулла Каримов йўқ жойдан қизил карточка олди, Милошевич эса рақибга пенальти «совға қилди». Бу эса жамоадаги ички муҳитнинг бинойидек эмаслигига ишора. Айни вазият муҳим ўйинда ғалаба қозонишга тўсқинлик қилиши ҳеч гапмас. Ким билади дейсиз, балки «Бунёдкор» керакли учрашувларда жозибали ўйин намо-йиш этиш анъанасини ишга солар? Ахир бундай ҳолга кўп дуч келганмиз. Хусусан, ОЧЛ саралашидаги «Ал-Жазира»га қарши кечган баҳсни олайлик. Ўшанда «қалдирғоч-лар»нинг шундай мазмунли футбол намойиш этишларини кўпчилик кутмаганди. Балки бу сафар ҳам ўша тарих такрорланар?

Мазкур саволга Жиззахда кечадиган финал баҳси жавоб беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, юқорида қайд этилган омиллар учрашувга бўлган қизиқишни янада ошириши турган гап. Кўрайлик-чи, «Бунёдкор» бу сафар мухлисларни қай йўл билан ҳайрон қолдирар экан?

 

«НАСАФ»

Ўз навбатида, Рўзиқул Бердиев шогирдларига ҳам осон тутмаймиз. Қаршиликлар мавсум олдидан улкан мақсадларни кўзлаётгани ҳақида кўп гапирилди. Якунда эса одатий вазият ҳукмрон: «Насаф» ОЧЛда гуруҳдан чиқолмади, олий лигада ҳам одатий учинчи ўринда қолиб кетадигандек тасаввур уйғонмоқда. Шундай экан, бор эътибор Ўзбекистон кубоги финалига қаратилиши турган гап. Қаршиликлар улкан мақсадлардан воз кечишмаган бўлса, ҳал қилувчи баҳсда зафар қучишлари шарт. Акс ҳолда, келаси мавсумда юқори натижалар кўзланиши ҳақидаги гап-сўзлар футбол жамоатчилиги томонидан ишончсизлик ила қабул қилиниши ҳеч гап эмас. Хуллас, «Насаф»даги финалолди босим рақибиникидан заррача кам эмас.

Боз устига, ушбу босимни янада оғирлаштирувчи омиллар бисёр. Улардан бири - қаршиликларнинг шу вақтга қадар Ўзбекистон кубоги финалига оз эмас, кўп эмас, нақ тўрт марта чиққанлари. Буни қарангки, уларнинг барчасида мағлубият аламини тотишган. Энди гал бешинчи финалга келди. Агар шу сафар ҳам кўзланган мақсадга эришилмаса, «Насаф»нинг ташриф қоғозига «омадсиз» ва «мудом иккинчи» таърифларини битишга тўғри келмасайди, деб қўрқамиз. Ҳа-я, ўша сўзлар ёнига кумуш рангли бешюлдуз тасвирини ҳам қўшиб қўйиш мумкин. Нега дейсизми? Хабарингиз бор, одатда беш марта чемпионликни қўлга киритган клублар ўз рамзига олтинранг беш­юлдуз тасвирини қўшадилар. Мабодо Жиззахдаги ўйинда «Насаф»дан омад юз ўгирса, бешинчи финал бой берилади. Ўз-ўзидан, клуб кумуш рангли бешюлдузга ҳақли бўлиб чиқади.

Албатта, бу ҳазил. Аммо анча қалтис ҳазил. Мабодо мутойиба «Насаф»­га кулгили туюлмаса, олдиндан узр сўраймиз. Мақсадимиз уларнинг ғазабини спортга хос тарзда қўзғаш ва шу орқали финалда ўзларига мос ўйин намойиш этишларига эришиш, холос. Қачонгача финалда мағлуб бўлишаверади? «На­саф»­нинг йўлини ҳеч ким тўсмаяпти - қаршиликлар Жиззахда ўтадиган ўйинда ғолиб чиқиб, бу ҳазил мутлақо бемаврид ва ўринсиз эканини исботласинлар. Ҳаммаси ўз қўлларида. Акс ҳолда, финалдаги муваффақиятсизлик жамоа ҳақидаги ҳазилларни кўпайтириши аниқ. Шундай эмасми?

 

ТАРИХ

Финал иштирокчилари ҳақидаги мулоҳазаларга шу ерда якун ясаймиз. Энди эътиборни бевосита мусобақанинг ўзига қаратиб, кубок тарихига оид маълумотларга назар ташлаймиз. Статистика ҳаммани ҳам бирдек қизиқтиравермаслиги аниқ. Шунга қарамай, баъзан турли рақам ва фактлар орасидан диққатга молик маълумотлар топилиши ҳеч гап эмас. Қисқаси, шундай муҳим учрашувлар олдидан статистикага бир кўз югуртириш зарар қилмаса керак. Демак, бошладик.

«Навбаҳор» клуби Ўзбекистон кубогининг илк совриндори сифатида тарихдан жой олган. Наманганликлар 1992 йилги финал баҳсида ғолиб чиққан эдилар. Шундан сўнг «лочинлар» яна икки марта бу ишни уддалашган - 1995 ва 1998 йилларда ҳам биллур соврин Наманганга йўл олган. «Навбаҳор»нинг юртимиздаги етакчи клублар қаторидан жой олган пайтлари тарихда қолди. Ҳозирда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигида ўйнаётган жамоанинг аввалги қудратини наманганлик ишқибозлар ёрқин хотиралар билан эсга олишлари тайин.

Ўзбекистон кубогини энг кўп қўлга киритиш борасида эса «Пахтакор» тенгсиз. «Шерлар» оз эмас, кўп эмас, нақ 10 марта биллур соврин соҳибига айланишган. Кейинги ўрин эса «Бунёдкор»га тегишли. «Қалдирғочлар» қисқа вақт мобайнида кубокни тўрт марта бошлари узра кўтаришган. Фарғонанинг «Нефтчи» клуби эса ушбу совринни худди «Навбаҳор» сингари уч марта қўлга киритган.

Яна икки клуб эса мусобақада бир мартадан ғолиб чиқишган. Ёдингизда бўлса, бир вақтлари «Дўстлик» деб номланувчи клуб бўларди. Ушбу жамоа ҳам футболимиз етакчиларидан бири сифатида тарихдан жой олган. Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилган жамоа 2000 йилда кубок финалида ғолиб чиқишга ҳам улгурганди. Кейинчалик бу клубнинг тақдири қандай кечганидан мухлислар яхши хабардорлар.

Кубокнинг яна бир эгаси ҳозирда  «тирик». Улар айни дамда олий лига чемпионлиги учун ҳам курашишмоқда. Гап мусобақанинг ўтган йилги ғолиби - «Локомотив» ҳақида кетмоқда. «Темирйўлчилар» жорий мавсумда ҳам ҳал қилувчи баҳсга чиқишлари мумкин эди, аммо ярим финалда «Насаф»га имконият бой берилди. «Бунёдкор» эса ўз навбатида, финал олдидан «Пахтакор» тўсиғидан ўтишни уддалай олганини ҳам эътироф этиб ўтиш жоиз. Бу маълумот финалда қандай кучга эга жамоалар ўйнаётганини эслатиш учун келтирилди, холос.

 

ЯКУНДА

Нима ҳам дердик, 17 октябрь куни Жиззахда бўладиган ўйин­дан кўп нарса кутиш мумкин. Кубок финали илк марта Тошкент ва Тошкент вилоятидан четга чиқмоқда. Бу ҳам ўз нав­батида, ўйинга бўлган қизиқишни ошириши турган гап. Мазкур қарор учун ПФЛга миннатдорчилик билдирса арзийди. Ҳар ҳолда, шундай муҳим учрашувнинг трибуналари тўлиб-тошадиган вилоят стадионларида ўтказилгани яхши-да.

Аммо тан олайлик, бу тажриба ўтган йили кутилганидек самара келтирмаган эди. Ёдингизда бўлса, ўшанда кубок финали илк марта Олмалиқда ўтказилган эди. Аммо «Локомотив» ва «Бунёдкор» ўртасида кечган баҳс шу қадар зерикарли ўтганки, кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлганди.

Ким билади дейсиз, балки бу сафар жамоалар ўтган йилнинг ҳиссасини ҳам чиқариб берарлар?! Ахир қаршилик ва тошкентлик мухлислар шунча йўл босиб, Жиззахга боришса, жамоалар ҳам шунга яраша ўйин намойиш этиб беришлари шарт эмасми? Буни «Бун­ёдкор» ҳам, «Насаф» ҳам жуда яхши англаб туришибди. Ҳар икки жамоанинг энг аввало, мухлислар учун ўйнашини астойдил тилаб қоламиз. Фақат шундагина ҳал қилувчи баҳс финалга хос тарзда ўтиши муқаррар...

ЎЗБЕКИСТОН

КУБОГИ СОҲИБЛАРИ

1992 йил - «Навбаҳор»

1993 йил - «Пахтакор»

1994 йил - «Нефтчи»

1995 йил - «Навбаҳор»

1996 йил - «Нефтчи»

1997 йил - «Пахтакор»

1998 йил - «Навбаҳор»

2000 йил - «Дўстлик»

2001 йил - «Пахтакор»

2002 йил - «Нефтчи»

2003 йил - «Пахтакор»

2004 йил - «Пахтакор»

2005 йил - «Пахтакор»

2006 йил - «Пахтакор»

2007 йил - «Пахтакор»

2008 йил - «Бунёдкор»

2009 йил - «Пахтакор»

2010 йил - «Бунёдкор»

2011 йил - «Пахтакор»

2012 йил - «Бунёдкор»

2013 йил - «Бунёдкор»

2014 йил - «Локомотив»

2015 йил - ???

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:02, 16.10.2015. Ўқилди: 4045 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
3 Хетафе Адриан Лисо 2
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Эльче Херман Валера 1
7 Атлетико Хулиан Альварес 1
8 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
9 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1
10 Бетис Айтор Руибаль 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.