Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 16.01.2026 00:45
      • Комо
      • 1:3
      • Милан
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 16.01.2026 16:30
      • Япония
      • 1:1
      • Иордания
      • 16.01.2026 20:30
      • Вьетнам
      • 3:2
      • БАА
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 20 46
2 Милан 20 43
3 Наполи 20 40
4 Ювентус 20 39
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 21 32
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 20 22
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 21 14
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пиза 1-1 Аталанта

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гилфи Сигурдссон:«Францияга тажриба ошириш учун борамиз»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана,  Евро-2016 саралаш баҳслари  ҳам ниҳоясига етди. Келаси йили Францияда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида илк марта 24та жамоа иштирок этади. Бу ҳолат бир қатор ўртамиёна жамоалар учун ўзларини кўрсатиш учун имконият эшигини очади. Жумладан Албания, Шимолий Ирландия, Уэльс каби термалар Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Улар орасига Исландия термасини ҳам қўшишимиз мумкин. Хусусан, оролликлар Голландия, Туркия ва Чехия каби терма жамоалар бор гуруҳда биринчи бўлиб Евро-2016 йўлланмасини қўлга киритишди. Яна бир эътиборли томони, Исландия аҳолиси атиги 330 минг кишини ташкил қилади. Демак, Европа чемпионатлари тарихида илк бор аҳолиси шунчалик оз бўлган мамлакат терма жамоа­си финал босқичида иштирок этади.

Яқинда Fifa.com сайти мазкур терма жамоа етакчиларидан бири Гилфи Сигурдссон билан суҳбат уюштирди. Айни пайт АПЛ вакили «Суонси Сити» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Сигурдссон ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

- Қозоғистонга қарши учрашувдан сўнг Исландия терма жамоаси Евро-2016 финал босқичи йўлланмасига эга чиқди. Ўша ўйиндан кейинги ҳиссиётлар қандай бўлди?

- Таърифлаш қийин. Барчамиз ўзгача кайфиятда эдик. ЖЧ-2014 саралашида «плей-офф» баҳсларигача етиб боргандик. Аммо омадимиз келмай, финал босқичига чиқа олмаганмиз. Шундан сўнг Евро-2016да қатнашиш ҳақида ўйлай бошладик. Албатта, Голландия, Чехия ва Туркия каби терма жамоалар билан бир гуруҳга тушганимиздан сўнг кўплаб жамоадошларимиз қитъа чемпионатига чиқишимизга ишонмагандек тасаввур уйғотишди. Аммо ҳаммасига бардош бердик ва мақсадимизга етдик. Бу - фантастика.

- Исландияда катта байрам қилиндими?

- Умуман олганда, ЖЧ-2014 саралаш баҳсларидан сўнг оммавий ахборот воситаларининг жамоамизга бўлган эътиборлари ижобий тарафга ўзгарганди. Кейинчалик мухлислар сафар ўйинларида ҳам бизни қўллаб-қувватлашга одатландилар. Натижада терма жамоага бўлган муносабат 10 ёки 15 йил олдингидан анча ўзгарди. Масалан, Голландиядаги ўйинимизни томоша қилиш учун 3 минг киши борди. Бу мамлакат аҳолисининг 1 фоизи деган гап.

- ЖЧ-2014 саралашида яхши иштирок этдинглар. Мана, энди Европа чемпионати йўлланмаси. Нима деб ўйлайсиз, шундан сўнг Исландия футболига бўлган ҳурмат ошдими?

- Менимча, ҳа. Биз «ўлим гуруҳи»дан жой олгандик. Голландияни икки марта мағлуб этишимиз эса биздек кичик миллат учун катта шараф.

- Шундай нуфузли мусобақада голландияликлар дарвозасига икки­та ўйинда учта гол урдинглар...

- Умуман олганда, ЖЧ-2014 ва Евро-2016 саралаш баҳсларида жамоамиз бир қатор ажойиб ўйинларни намо­йиш қилди. Голландияга қарши учрашувлар ҳам шулар жумласидан.

- Францияга қандай мақсадларда йўл оласизлар?

- Аввал қуръа ташлансин. Қандай гуруҳга тушишимиз ва қайси жамоаларга тўқнаш келишимизни билайлик. Ўйлашимча, Францияда катта босим остида қолмаймиз. Чунки у ерга боришимизнинг ўзиёқ биз учун катта натижа. Менимча, Евро-2016га кўплаб футболчиларимиз роҳатланиш, тажриба орттириш учун борадилар. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Бразилиядаги жаҳон чемпионатига боришингларга нима халақит берди?

- Биз қўлимиздан келганини қилдик. Албатта, жаҳон чемпионати финал босқичида ўйнаш учун яхшигина имкониятга эга бўлгандик. Аммо «плей-офф»да Хорватия тўсиғидан ўта олмадик. Бунда футболчиларимизнинг йирик турнирларда тажриба тўпламаганликлари халал берди.

- Жарима зарбаларини қойилмақом тарзда амалга оширасиз...

- Болалигимда Англия премьер-лигаси ўйинларини қолдирмай кўрардим. Айниқса, Дэвид Бекхэмнинг жарима зарбаларини амалга ошириши эътиборимни кўпроқ тортарди. Исландияда эканлигимда жарима зарбалари тепишни машқ қилардим. Ўшанда отам Исландия чемпионатида тўп сурарди. Кейин Швецияга кўчдик. У ерда эса машқлар ўтказилмади. Бекхэмдан ташқари, Фрэнк Лэмпарднинг ўйинларини ҳам  мириқиб  томоша қилардим. У ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, кўплаб голлар урганди...

- Исландия терма жамоаси ва «Суонси» клубининг ўхшаш жиҳатлари бор. Масалан, ўтган мавсум «Суонси» АПЛнинг ҳар бир очкоси учун энг кам пул сарфлаган клубга айланди. Исландия саралашдаги натижалари туфайли ФИФА рейтингида 23-ўринга кўтарилди.

- Қайсидир маънода гапингиз тўғри. Жамоалар футболчиларнинг бир-бирлари билан яхши алоқада эканликлари билан ўхшашлар. Аммо Исландия термаси ва «Суонси» мутлақо бошқача футбол намойиш қилишади. Масалан, терма жамоада 4-4-2 схемасидан фойдаланамиз. «Суонси» эса 4-3-3ни маъқул кўради.

- «Оққушлар» мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олишмаяпти. Бунга сабаб нимада?

- Менимча, хулоса чиқаришга ҳали эрта. Мавсумни яхши бошладик. Аммо сўнгги турларда ўзимизга керакли бўлган натижани қайд эта олмадик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушиб кетади.

Жаъфар Бобохонов тайёрлади

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:37, 20.10.2015. Ўқилди: 1785 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Верона Гифт Орбан 7
5 Милан Рафаэл Леау 7
6 Болонья Риккардо Орсолини 7
7 Интер Хакан Чалханоглу 7
8 Интер Маркус Тюрам 6
9 Болонья Сантьяго Кастро 6
10 Удинезе Николо Дзаньоло 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.