Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Флик "Ла Масия"га суянишда давом этади: "Барса"нинг кейинги мавсум учун режалари маълум [0]

"Барселона"нинг май ойидаги ўйинлар тақвими (фото) [0]

Анри: "Биз Ойда эдик, ҳозир эса Ерга тушдик" [0]

Марокаш терма жамоасининг собиқ мураббийига "Реал" қизиқиб қолди [0]

Африка 2027 йилги ФИФА президентлиги сайловларида Инфантино номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади [0]

Ван Дейк Алиссоннинг кетиши ҳақида: «Биз ҳали аниқ билмаймиз, у «Ливерпуль» учун жуда муҳим» [0]

«МЮ» ва Майну шартномани 2031 йилгача узайтиришди [0]

Англия Премер-лигаси апрель ойи якунлари бўйича ойнинг энг яхши мураббийи совринига даъвогарларни эълон қилди [0]

Хабиб Путин у учун Доғистонда спорт базаси қуриб бергани ҳақидаги маълумотни инкор этди [0]

Adidas’дан инқилоб: Жаҳон чемпионати учун тарихдаги энг енгил бутсалар тақдим этилди (фото) [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»дан кетиб омади чопганлар. (Матадан Это’Огача)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мадриднинг «Реал» жамоаси юлдуз футболчиларни сотиб олиш билан бирга, ўзи ҳам кўплаб кучли ўйинчиларини клубдан кетишига йўл қўйиб берган. Қуйида биз «Қироллик клуби»ни тарк этиб, турли жамоалар сафида Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан собиқ «Реал»чилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Хуан Мата

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ушбу футболчи 2003-2007 йиллар давомида «Реал»нинг ёшлар ва асосий жамоаларида ҳаракат қилди. 2007-йилда «Қироллик клуби»ни тарк этиб, «Валенсия» сафига қўшилди. 2011-йил «Челси» томонидан сотиб олинган ярим ҳимоячи Лондон жамоаси билан 2012-йилда Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

Валтерь Самуель

2004 йил «Рома»дан 25 миллион евро эвазига сотиб олинган аргентиналик футболчи «Реал»да ўзини кўрсата олмади ва бир йилдан сўнг «Интер» жамоасига сотиб юборилди. Милан жамоасида ишончли ўйин кўрсатиб, 2014 йилгача ҳаракат қилди. Шу давр мобайнида у «Интер»да кўплаб ютуқларга эришди. Хусусан 2009-2010 йилги мавсумда «нерадзурри»лар таркибида Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Эстебан Камбьяссо

«Реал»нинг собиқ яна бир аргентиналик футболчиси.1996 йил 16 ёшида Аргентинадан “Қироллик клуби»га жалб қилинган ёш футболчи икки мавсум Мадридда тўп суриб, яна ўз юртига йўл олди. У ерда тўрт йил ҳаракат қилди ва 2002 йил «Реал»га яна қайтиб келди. 2004 йил шартномаси тугаган ярим ҳимоячига Мадрид жамоаси янги битим таклиф қилмади. Шундан сўнг Камбьяссо эркин агент сифатида Миланнинг  «Интер» жамоасига қўшилди. У «Интер»да ўз ўйинини топиб, ўн мавсум Италияда ёрқин ўйин кўрсатди. Жамоаси билан эса умумий ҳисобда 15 турнирда ғолиб чиқди. Шу жумладан, 2010 йил Жозе Моуриньо қўл остида Европа чемпионлар лигасида зафар қучди.

Уэсли Снейдер

«Аякс»да порлаган Голландиялик ушбу футболчи учун Европанинг кучли жамоалари кураш бошлади ва бу борада Мадриднинг «Реал» клуби устун келиб, Уэсли Снейдерни 2007 йил 27 миллион евро эвазига қўлга киритди. Икки мавсум Мадридда тўп сурган ярим ҳимоячи 2009 йил жамоа Криштиану Роналду ва Какани харид қилгач, «Интер» жамоасига сотиб юборилди. Милан клубида Снейдер бир неча турнирларда зафар қучди. Уларнинг орасида 2009-2010 йилги Чемпионлар лигасининг ғолиблиги ҳам бор.

Арьен Роббен

2007 йил «Реал»нинг бош мураббийи Бернд Шустер истагига кўра «Челси»дан 36.55 миллион евро эвазига сотиб олинган Арьен Роббен Мадридда икки мавсум ҳаракат қилди. Жуда кўп ҳолларда жароҳат олиб жамоасига ёрдам бера олмаган ярим ҳимоячини 2009 йил “қироллик клуби» «Бавария»га сотиб юборди. Мюнхен клубининг ютуқларида асосий роллардан бирини ўйнаган Роббен 2013 йил Европа чемпионлар лигаси финал учрашувида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси дарвозасини ишғол этиб, жамоасига бош совринни туҳфа этди.

Кларенс Зеедорф

1996 йил Италиянинг «Сампдория» клубидан «Реал»га трансфер қилинган ушбу ярим ҳимоячи жамоанинг 1997-1998 йилги Европа чемпионлар лигасидаги ғалабасида муҳим рол ўйнади. Бунгача «Аякс» билан ушбу турнирда ғолиб чиққан футболчи Гус Хиддинк Мадрид клубга келгач асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва 2000 йил Миланнинг  «Интер» жамоасига сотиб юборилди. «Нерадзурри»лар таркибида икки мавсум тўп суриб, бу сафар энди «Милан»га келиб қўшилди. Ушбу жамоа сафида 2003, 2007 йилларда Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонган Зеедорф учта турли жамоада «кўҳна қитьа» клублари ўртасидаги энг нуфузли турнирда бош совринга эга бўлган дастлабки футболчига айланди. 

Самуэль Это’О

Айнан «Реал» томонидан Африкадан олиб келинган футболчидан  жамоа умуман фойдаланмади.  «Леганес», «Эспаньол» клубларида ижарада ўйнаган ҳужумчи, «Мальолка»да ҳам дастлаб ижара асосида тўп суриб, 2000 йилда «Реал» томонидан сотиб олинди. 2004 йилгача, «Мальолка»да тўп сурган Это’О, ушбу йилда «Барселона» билан шартнома тузди. «Қироллик клуби»нинг азалий рақиби таркибида унинг фаолияти гуллаб яшнади. Беш мавсум Каталон жамоасида ажойиб ўйинлар кўрсатган ҳужумчи 2005-2006, 2008-2009 йилги мавсумларда чемпионлар лигасида зафар қучди.  2009 йил «Барселона»ни тарк этиб, «Интер»га ўтган футболчи ушбу клубда ҳам 2009-2010 йилги мавсумда Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди. «Анжи» сафида Одил Аҳмедов билан бирга тўп сурган Самуэль Это’О чемпионлар чигаси турнирининг уч карра ғолиби ҳисобланади.

Шавкат Ниёзов
Манба: sports.uz
Киритилди: 18:40, 23.10.2015. Ўқилди: 6254 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик