Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3835 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виталий Ни: “Бердиев ўзимизга ҳам керак”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A
Ниҳоят, “Насаф” клуб бешинчи уринишида Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Чиндан ҳам 17 октябрь “аждарлар” учун ёқимли кун сифатида муҳрланиб қоладиган бўлди.

 

Ўйинни кўрган мухлислар шунга амин бўлишдики, “Насаф”да Кубокни қўлга киритиш иштиёқи “Бунёдкор”никига қараганда бир мунча юқори бўлди ва бу ҳолат якунда қаршиликларнинг ғалаба қозонишига замин яратиб берди. Қолаверса, бу жамоа келаси йили Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

“Насаф” ҳақиқатан Кубокни қўлга киритишга муносиб эди. Ҳар йили ушбу совринга эга чиқиш учун охиригача курашади. Бунгача тўрт марта финалда қатнашгани ҳам сўзимизни тасдиқлаб турибди. “Насаф” сўзсиз ривожланиш босқичини муваффақиятли босиб ўтмоқда. Бу борада клубда яратилган шароитларни алоҳида эътироф этиш мумкин. Клубнинг инфратузилмаси ажойиб даражада тузилган ва уни ҳаётга татбиқ этишда раҳбарлар қийинчиликка дуч келишмаяпти. 2011 йили ОФК Кубогини ютган жамоа энди Ўзбекистон чемпионатида ҳам арзирли совринга эга чиқди. Бунгача кумуш ва бир неча бор бронза медалларига эришган. Бу йил эса Кубок қўлга киритилди. Ана энди навбат чемпионликка. Тўғри, жорий мавсум ҳали якунига етмади ва назарий жиҳатдан “Насаф”да олтин медалларни эгаллаш имконияти мавжуд. Лекин қаршиликлар Кубокни ютди ва бу билан қайсидир маънода ўз олдига қўйган вазифани бажара олди. Ички чемпионатда эса камида бронзани нақд қилиб қўйган.

Жамоанинг муваффақиятида клуб спорт директори Виталий Нининг ҳам катта ҳиссаси бор. Узоқ йилдан бери “Насаф”да фаолият кўрсатиб келаётган мутахассис Кубок қўлга киритилганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

–   Биз Кубок финалига шундай тайёргарлик кўргандикки, уни ютмасликнинг иложи йўқ эди. Мен кўпчилик билан мулоқотда бўламан. Нафақат қашқадарёликлар, балки бошқа шаҳарлардаги мухлис ва мутахассислар ҳам “Насаф”нинг Кубокни қўлга киритиш фурсати келганини, бунгача тўрта марта финалда ютқазганини, шу сабаби бу сафар “Насаф” Кубокни ютишига ишонаётганликларини айтдилар. Табиийки, биз ҳозирги вазиятни яхши тушуниб тургандик. Ўйинга катта эътибор билан ёндашдик. Очиғини айтаман: жамоамиздаги ҳамма ютмасак бўлмаслигини яхши ҳис қилиб туришганди ва бу борада барча қайғураётганди. Мураббийлар штаби футболчиларни ўйинга яхши тайёрлаганликларини кўрдинглар. Биласизми, клубимиз ҳар томонлама ривожланиш босқичини ўтамоқда. Кубокни ютишга эса албатта муносиб эдик ва буни амалда ҳам кўрсата олганимиздан бехат хурсандмиз. Олдинги финалларда мағлубиятга учраганимизда доим аттанг қилардик. Бешинчи финалимизда эса ҳаммаси бошқача кечди ва бизнинг кўчамизда ҳам мана шундай байрам бўлишини билардик. Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш орқали тарихдан ўрин эгалладик. Шунингдек, мухлисларимиз ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришди ва уларга миннатдорчилик билдираман.
“Насаф” клубининг ушбу тарихий натижаси туфайли табиийки, жамоа аъзолари муносиб равишда рағбатлантирилиши ҳам кутилмоқда. Бунинг устига клуб илк бор ана шундай совринни қўлга киритди. Футболчиларга айнан қандай мукофот ваъда қилинган қабилидаги саволимизга Ни шундай жавоб берди.

 

–   Биласизми, ўйиндан аввал ҳеч кимда Кубокни ютсак, қандай мукофот бериларкин деган ўй-хаёл бўлгани йўқ. Албатта, биз олдимизга қўйилган вазифани муваффақиятли бажардик ва бундан Қашқадарё халқи хурсанд бўлди. Ишонаманки, ҳомийларимиз ҳам жамоамизни ушбу ғалаба учун муносиб равишда рағбатлантиради. Биз футболчиларни шундай руҳда тарбиялаймизки, улар пулни биринчи ўринга қўйишмайди. Уларда ватанпарварлик, жамоага фидойилик каби хислатлар яхши ривожланган.

Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиши аниқ бўлган жамоа ҳозирнинг ўзиданоқ ушбу нуфузли турнир учун тайёргарликни бошлаши кераклигини Виталий Николаевич алоҳида таъкидлади.

–   Олдимизда Кубок финалида ғалаба қозониш вазифаси турганди. Буни муваффақиятли тарзда бажардик. Энди эса олдимизда турган янги мақсадлар сари курашишда давом этамиз. Албатта, Осиё Чемпионлар лигасига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганимиз жуда яхши бўлди. Шу кунларда раҳбарият билан келаси йил учун режаларни ишлаб чиқяпмиз. Чемпионлар лигаси бу жуда жиддий мусобақа. Унда шунчаки қатнашиш ниятида эмасмиз. Ўзбекистон шаъни учун ҳам ўз олдимизга қўйиладиган мақсадларни бажаришимиз лозим. ОЧЛга чиқдикми, ҳозирнинг ўзидан тайёргарликни бошлаймиз. Мавсумдан кейин йиғинга киришамиз деб ўйласак, унда хато қиламиз.

 

Шунингдек, Ни жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга хориждан таклиф бўлаётганига ҳам урғу бериб ўтди.

–   Рўзиқул Бердиевга хориждан тушаётган таклифларга келсак, ҳа, у ўзини мураббий сифатида кўрсата оляпти. Доим унинг бошчилигида “Насаф” совринли ўринлар учун курашиб келмоқда. Бу йил Осиё Чемпионлар лигасида қатнашиб ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Шунчаки бизга омад кулиб боқмади. Эшитдим, Эроннинг “Тракторсози” жамоаси мураббийимизнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолган. Ёдингизда бўлса, биз гуруҳ босқичида айнан ушбу рақибга қарши иккита ўйин ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонганмиз. Ушбу учрашувларда Рўзиқул Бердиев мураббийлик маҳоратини кўрсата олган ва футболчилар ҳам асосан унинг кўрсатмалари асосида ўйин намойиш қилган. Табиийки, жамоамиз барчада илиқ таассурот қолдирган. Жамоамиз ўйинида мураббийининг “имзоси” яққол кўриниб турибди. Албатта, Бердиевга хориждан қизиқиш бўлаётгани қувонарли. Бироқ у ўзимизга ҳам керак. Рўзиқул билан ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Шунинг учун уни қўйиб юбориш ниятида эмасмиз.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди

Манба: voha.uz
Киритилди: 18:53, 23.10.2015. Ўқилди: 4262 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.