Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • 5:0
      • Кремонезе
      • 14.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Парма
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • 0:1
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 1:0
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия
      • 14.01.2026 16:30
      • Ироқ
      • -:-
      • Австралия
      • 14.01.2026 16:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Хитой
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Сельта

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Ювентус 20 39
4 Наполи 19 39
5 Рома 20 39
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 19 21
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 19 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи
20-тур Женоа 3-0 Кальяри
20-тур Ювентус 5-0 Кремонезе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛнинг омади чопмаётган 10 юлдузи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсумда Англия клубларида жаҳон миқёсидаги футболчилар сони етарли бўлмоқда, жумладан ўз қобилиятлари даражасида ўйин кўрсатмаётганлари ҳам.

Жон ТЕРРИ, «ЧЕЛСИ»

Сўнгги 4 йилда «Темир одам»ни камида 4 марта нафақага кузатишди. Бироқ ҳар сафар Терри футболга хос оддий сабабни топмоқда: ажойиб ўйин кўрсатяпти, мудофаани «бетонлаштириб ташлаяпти» ва шу кабилар билан «Челси»га янги-янги зафарларни келтирмоқда. Лекин Жон ҳозир 34 ёшда ва унинг карьераси нафақат журналист ва ҳасадчилар наздида балки, чиндан ҳам ботмоқда.

Ҳатто бир пайтлар Террини «Барча замонларнинг энг яхши ҳимоячиси» деб атаган Моуриньо ҳам уни асосий таркибга қўшмаяпти. Зеро, мудофаанинг навбатдаги вазири - Курт Зуманинг даври келди.

 

Сеск ФАБРЕГАС, «ЧЕЛСИ»

«Челси»нинг ўтган йилги зафари яна бир яратувчиси ҳисобланган Сеск кўклар ўйинига шу даражада мослаштирилдики, у биринчи баҳсдаёқ жамоага фойда келтира бошлади. «Челси»нинг «арзандаси» этиб эса Фабрегас ўзини «тайинлади» ва у билан ҳеч ким баҳслаша олмаяпти. Бир мавсумнинг ўзида 19та (!) голли зарба бераётган киши билан ким ҳам муносабатларни бузгиси келади. Бунинг устига бу зарбаларнинг ҳаммаси фақатгина АПЛда бўлса.

Аммо жорий мавсумда фақат «Челси»гина эмас, Сеск ҳам қийналмоқда. Бир қарашда унинг тўп узатишлари аввалгидай - худди радио билан бошқарилаётгандай, шунингдек, жамоадошлари ҳам фаол равишда очилишяпти, бироқ Фабрегаснинг голли узатмаси фақат биттагина, холос. Умуман олганда, испаниялик майдон марказидаги вазиятни илгаргидай тўла ўз назоратига олган, дейиш ҳам қийин. Умуман олганда, Сескда ўзини яна кўрсатиш ва вазиятни ўнглаш учун вақт етарли.

 

Вильфрид БОНИ, «МАНЧЕСТЕР СИТИ»

Ўтган йили ивуарлик форвард учун «Манчестер Сити» нақд 28 млн. фунт сарфлади. «Суонси» учун кўрсатган ишонарли ўйинлари ва натижаларини ҳисобга олганда, бу миқдор у даражада кўп эмасдай кўринганди ҳам. Бони энг камида аввало, майдонда Жекони алмаштириши, бу вазифа шараф билан уддалангач эса, Агуэро билан жуфлик ҳосил қилиши керак эди. Аммо на ўтган мавсумда ва на бу йилгисида Вильфрид ўз даражасининг 50 фоизида ҳам ўйин кўрсатолмади. «Унга вақт беринг, жамоага киришиб кетишга фурсат ажратинг», деб ялинганди бир пайтлар Мануэль Пеллегрини.

Жеко «Рома»га сотиб юборилганда Бонининг муваффақиятига ва, ниҳоят, замин ҳозирлангандай ҳам бўлди. Лекин у ҳамон ўзини кўрсатолмаяпти, голлари ҳам йўқ ҳисоби. Алал-оқибат, «Сити» скаутлари олдига янги вазифа - Вильфриднинг ўзини алмаштириш вазифаси қўйилмасин-да...

 

Эден АЗАР, «ЧЕЛСИ»

Лондонликларнинг рўйхатимиздаги яна бир етакчиси. Ўтган мавсумда ҳеч ким Азар АПЛнинг энг яхши ўйинчиси эканлигига шубҳа билдиролмасди. У доимий равишда ҳимоячилар орасидан ўтиб голли «пас»лар узатар, ўзи ҳам тўп киритишни унутмасди.

Бироқ жорий мавсумнинг деярли барча баҳсларида бир савол пайдо бўлаверди: «Азар майдонда борми?». Албатта, Эден тўпни «оёғига ёпиштирганча» олға интилишга ҳаракат қиляпти, аммо унинг интилишларида самара кам, ҳаддан ташқари оз. Мавсумда ҳозирча ягона бўлиб турган тўпини у «рикошет» ёрдамида «Арсенал» дарвозасига йўллаганида ҳам қандайдир маъно бордай.

 

Ибрагим АФЕЛЛАЙ, «СТОК СИТИ»

Афеллай 5 йил муқаддам «Барселона» билан шартнома имзолаган ва ўша пайтларда сайёрамизнинг энг истеъдодли вингерларидан саналарди. Аммо бу фикр хато чиқиб қолди шекилли, Каталонияда ўз ўйинини кўрсатолмаган Ибрагим  бошқа клублар бўйлаб «саёҳат»га чиқди. Жорий йил ёзида у Англияда пайдо бўлди ва ҳозирда «Сток Сити» учун ўзи жуда яхши биладиган нарсанинг уддасидан чиқиш ҳаракатида. Бироқ буни амаллолмаяпти: 6 ўйинда 0 натижа. Клубдагилар Афеллайдан кутганлари бу эмаслиги аниқ.

 

Оливье ЖИРУ, «АРСЕНАЛ»

Франциялик ишқибоз ва журналистларнинг ўзи ҳақидаги гап-сўзларига кўниколмаслиги аниқ. Бу эса у Англияда шуҳрат тополмаганлигининг исботи. Алан Ширер ва бошқа британиялик экспертлар эса бир гапни такрорлашдан чарчашмаяпти: «Оливье ёмон форвард эмас, аммо суперюлдуз ҳаммас. Шундай экан, «Арсенал» ҳужум чизиғига бошқа киши қўйилиши керак».

Ҳозирда бу «бошқа киши» - Тэо Уолкотт бўлиб турибди. У «Арсенал» асосий таркибида АПЛнинг сўнгги 5 турида фақатгина бир мартагина ўйин бошида майдонга туширилди. Дарвоқе, жамоада форвардлар масаласида танлов унчалик катта эмас. Шундай экан, Оливье учун имкон яна кўп туғилади. Ҳамма гап улардан самарали фойдалана билишда...

 

Аарон РЭМЗИ, «АРСЕНАЛ»

Бу йил «Арсенал»га миллионта нарса етишмаяпти. Улар қаторида, камида бир жуфт ўйинчи ҳам. Чунки, «ҳақиқий» Рэмзи учун бу мавсум ҳали-ҳануз «бошланмаган». Ҳар қалай у биз ўрганган даражада тўп суролмаяпти. АПЛнинг сўнгги йиллардаги энг яхши хавбекларидан бўлган Аарон ўтган мавсумда ҳам ажойиб ўйин кўрсатганди-ку, ахир.

Аммо ҳозир унда на натижа бор, на аниқ тўп ошириш. Ҳайрон қоладиган томони, унинг узатмаларидаги хатолар сони тобора ошиб боряпти, жамоадошларини олға бошлаш тўғрисида эса гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шундай экан, «ҳақиқий» Аарон қаерда қолди? Жавоб эса йўқ!

 

Уэйн РУНИ, «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»

Мавсум бошидагига нисбатан ҳозир «МЮ»да ўзига ишонч кўпайгандай, бироқ жамоадаги муаммолар етарли даражадан ҳам кўпроқ. Буни манкунианликларнинг ҳужумкор форвардига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Бир қарашда бу футболчининг рақобатчиларидан «қутулишгандай» - ванн Перси, Фалькао, Чичарито турли сабабларга кўра «МЮ»ни тарк этишди. Фақатгина ёш Марсьяль харид қилинди. Рунидан эса ҳамон голлар ёмғири йўқ. Ҳозирча Марсьялдан бирор-бир арзирли натижа кутишга эртадир, бироқ Рунининг «бомбардирлик» руҳияти бугун «МЮ»га ҳар қачонгиданда зарур-ку. Ванн Галл жамоаси АПЛда ғолиб бўлишни истаса, албатта.

 

Николас ОТАМЕНДИ,

«МАНЧЕСТЕР СИТИ»

Бир қарашда аргентиналикка ҳаддан ортиқ босим ўтказиб юборилаётгандай. Ҳар қалай, у янги жамоада ҳозирча 5-6та ўйин ўтказди, холос. Аммо Николасдан жуда кўп нарса кутилгани ҳам аниқ. Мана ва ниҳоят, Компанига муносиб жуфт топилди, каби. Тўғри, ҳозирча бельгиялик жароҳат олгани боис улар биргаликда ўйнашмади. Акс ҳолда, барчаси бошқача бўлармиди.

Нима бўлганда ҳам, бугун Николас Демикелисдан ҳам кўра кўпроқ адашмоқда. Зеро, шунақаси ҳам бўларкан-да. Албатта, бор-йўғи 5-6 ўйиндан сўнг ҳеч ким Отаменди номига чизиқ тортмайди. Аммо Мангалуга ҳам ўтган мавсум давомида ишонилди, бироқ натижа қандай бўлганди?!

 

Харри КЕЙН, «ТОТТЕНХЕМ»

Мавсумлар оралиғида «МЮ» «бутун Англия умиди»га 50 млн. беришга тайёр эди. Аммо Даниэль Лев мазкур трансферга «вето» қўйди. «Тоттенхем»нинг кутилмаган «кумири» эса «Уайт Харт Лейн»да қолди. «Иккинчи мавсум синдроми» бўлса расмий равишда тасдиқланмади ва бундан аввало, Кейн жабрланяпти, чоғи. Харрининг АПЛдаги ўтган йилги ғолибона юришидан кейин ҳимоячилар ҳужумчининг ҳар бир ҳаракатини ўз назоратларига олишни уддалашмоқда ва унга гол киритишга умуман имкон беришмаяпти. Тўғри, дастлабки турларда Кейнга «Тоттенхем»даги жамоадошлари бу борада ёрдам беришмади. Аммо Эриксен оёққа турди, Сон ва Клинтонларнинг кўникишлари ўрнига келмоқда ва Кейн ҳам биринчи голини «Манчестер Сити» дарвозасига киритди. Орадан эса 12 соат ҳам ўтмаган эди...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 06:34, 24.10.2015. Ўқилди: 6653 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Удинезе Николо Дзаньоло 6
7 Наполи Расмус Хейлунд 6
8 Рома Матиас Соуле 6
9 Интер Маркус Тюрам 6
10 Комо Нико Пас 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.