Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор»ни ким бошқариши керак?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги футболимизни имкон қадар ёритиб бормоқда. Хусусан, Евдоким Раимов ушбу бўлим орқали Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидаги бугунги ҳолатни таҳлил қилиб, «қалдирғочлар»ни келгусида бошқаришга лойиқ мутахассис борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида ана шу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўзига ўхшамаяпти. Бу бутун мавсум давомида яққол сезилди. Бир вақтлари Тошкентга ўзгача футбол ҳавосини олиб кирган лотин америкаликлар энди йўқ. «Қалдирғочлар» эса секин-аста «бадавлат клуб»дан оддий жамоага айланиб боришмоқда. Натижалар йилдан-йилга ёмонлашиб бораётган бўлса-да, янги ва муҳташам стадионнинг қуриб берилиши клубга ўзгача иштиёқ бериши керакдек эди. Аммо...

Лекин тез орада вазият ижобий тус олиши аниқ. Чунки жамоа таркибида истеъдодли ёшлар шунчалик кўпки, уларнинг иқтидори натижаларда ҳам ўз аксини кўрсатмай қолмайди.

Сергей Лушаннинг қисқа фурсатларда истеъфога чиқарилиши шахсан мени жуда ҳайрон қолдирди. Ҳаттоки, мавсум клубга омадли келмагани яққол кўриниб турган бўлса ҳам. Гарчи муҳим очколар бой берилсада, Лушан давридаги «Бунёдкор»нинг ўйини чакки эмасди. Назаримда, у жамоага бошқа мураббийлардан фарқли равишда, кўп нарса бера олди. Яъни, Лушан ўйинларда тактик схемалардан оқилона фойдаланди, қимматли билимларини шогирдлари билан баҳам кўрди. Кечирасизлар-у, аммо Лушаннинг «Бунёдкор»и - Қосимов давридаги клубдан кескин фарқ қилади. Кучли футболчилар йўқ, ўзгармас 4-5-1дан воз кечилган. Шунингдек, креативликка бой Сколарининг «Бунёд­кор»и ҳам бошқача. Аниқроғи, «қалдир­ғочлар» Лушан бошчилигида сўнгги йиллардаги энг кучсиз жамоа бўлиб кўринсаларда, бир мавсумнинг бой берилиши орқали истеъдодли ёшларга тўғри йўналиш кўрсатилди. Келгусида фақат чемпионликни кўзлайдиган клуб барпо этилаётганди.

Лушаннинг истеъфосидан кейин мухлислар клуб бош мураббийи лавозимига яна Миржалол Қосимовнинг қайтишини кутишмоқда. Аксарият журналистларнинг фикрлари ҳам шунга ҳамоҳанг. Бахтиёр Бобоев эса жамоага вақтинча устозлик қилмоқда. Албатта, Миржалол Қосимовнинг қайтиши ва клубни яна юқори савияга олиб чиқишини кузатиш ёқимли. Лекин унинг номзодига қаршилик кўрсатувчи жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Қосимовнинг услубида эҳтиёткорлик яққол кўзга ташланади. Албатта, унинг мураббийлик салоҳияти юқори. Лекин очиғини тан олиш керак, ўйиннинг боришига кескин таъсир ўтказа оладиган мураббийлар сирасига кирмайди (ЖЧ-2018 саралашида КХДР, Осиё кубогида Жанубий Кореяга қарши ўтган ўйинлар бунга мисол). Бошқача айтганда, Қосимовнинг жамоалари рақибни янчиб ташлаш эмас, балки ҳисобни ушлаб қолишга интилишади. Шубҳасиз, Қосимов - прагматик, лекин у худди шу прагматизм эвазига кўплаб ғалабаларга эришганини ҳам унутмаслик лозим.

Хуллас, менинг назаримда, «Бун­ёдкор»га бошқачароқ мураббий керак. Масалан, Игорь Шквирин.

Бунга сабаблар:

- Игорь Шквирин ёшлар билан ишлашни билади;

- Унинг жамоасидаги ёшлар ижарага ҳам кетмай, «Олмалиқ»да тажриба тўплашяпти;

- Шквиринга ёш футболчилар ҳамиша содиқ қолишади.  Акс ҳолда, Зоҳир Пиримов ва Диёр Туропов кабилар аллақачон бошқа клубга ўтиб кетишарди;

- Унинг ёрдамчилари ҳам кучли мутахассислар;

- Игорь Шквирин ҳужумкор футбол тарафдори;

- Сўнгги тўрт йилликда фақат Шквирин қўл остидаги «Олмалиқ» бар­қарор ўйин кўрсатмоқда;

- Игорь Шквирин - максималист. «Насаф»га қарши ўйиндан кейин у жамоа ОЧЛни мақсад қилаётганини очиқ-ойдин айтди;

- «Олмалиқ» чемпионатнинг чорак қисмида 22та гол урди. Қизиғи, «Барселона»нинг кўрсаткичлари ҳам худди шунча;

- «Олмалиқ» жорий мавсумда «кучли учлик» клубларидан 5 очко тортиб олди.

«Бунёдкор»нинг кейинги мураббийи ким бўлишидан қатъий назар, мўжиза яратиши керак. Улар мухлисларни майдонга қайтаришлари лозим. Ҳа, айнан мухлисларни. Фан-клубнинг барабан чаладиган камсонли энтузиастларини эмас. Ишқибозларни эса фақатгина чиройли ўйин эвазига жалб этиш мумкин.

Жамоада фойда келтирадиган инсонлар кўпчиликни ташкил қилади. Жамоанинг Чемпионлар Лигасида ўйнаш-ўйнамаслиги муҳим эмас. Асосийси, келгуси мавсум.

Аммо ҳозир «Бунёдкор»ни ўн йиллик юбилейи билан табриклаймиз ва албатта, Шотландиянинг «Селтик» жамоаси билан бўладиган ўйин-да омад тилаб қоламиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:40, 25.10.2015. Ўқилди: 5279 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик