Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3877 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна клубларнинг қочоқларга ёрдамлари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Кўҳна қитъа» клублари қочоқларга боғлиқ муаммоларга асло бефарқ қарашмаяпти. Маълумотларга кўра, йил бошидан буён Евроиттифоқ ҳудудига 400 мингдан кўпроқ қочоқ кирган. Улар асосан Яқин Шарқ ва Африка давлатлари фуқароларидир. Умумий ҳолат айниқса, охирги 40-50 кун ичида анча жиддийлашди. Дейлик, сентябрь ойида биргина Германияга чамаси 44 минг қочоқ кирди. Назорат қилиб бўлмас миграцион оқим ортидан юзага келган ижтимоий инқироз ҳаттоки, футбол клубларига ҳам таъсир қиляпти. Яъни улар ижтимоий дастурларда тобора фаоллик кўрсатишмоқда.

*****************

Ҳаммаси Германияда бошланди. Аниқроғи, бундеслиганинг 3-тури доирасидаги барча ўйинларда фанатлар Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан келган мигрантларни қўллаб-қувватлашга қаратилган баннерларни кўз-кўз қилишди.

Дортмунд «Боруссия»си ЕЛ доирасида Норвегиянинг «Одд» клубига қарши баҳс олдидан 220 нафар қочоқни бепул чипта билан таъминлади.

*****************

«Майнц» ва «Ганновер» клублари ҳам худди шундай ташаббус билан чиқишди. Улардан биринчиси 200 нафар қочоққа бундеслига ўйинига чипта бериш баробарида футболкаларни тортиқ этди. Иккинчиси эса, янада ҳиммат кўрсатиб, форма ва чипталарга тўплар ҳамда бутсаларни ҳам қўшиб берди.

*****************

«Бавария» бу масалада ҳам ҳаммадан ўзиб кетди. Мюнхен клуби қочоқларга ёрдам тариқасида нақ 1 миллион евро ажратди. Қолаверса, мигрантларнинг фарзандлари учун махсус лагерь очиб, уларни бепул шуғулланишларига имконият яратди. Муҳими, болаларни немис тилини ўрганишга йўналтириб, озиқ-овқат ва экипировка билан таъминлади. Бундан ташқари, «Аусгбург»га қарши баҳсда ажойиб ғоя қўлланилди: «Бавария» футболчилари майдонга 2 нафар болакай қўлини ушлаганча тушишди. Яъни уларнинг бир томонларида маҳаллий бола, иккинчи томонларида қочоқ оила фарзанди жой олди. Шунингдек, Роджество арафасида янги лойиҳаларни амалга татбиқ этиш режалаштирилган. Улар билан «Бавария» қошидаги махсус хайрия жамғармаси шуғулланади. «Ёрдамга муҳтож болалар, аёллар ва эркакларни қўллаб-қувватлаш - ижтимоий-сиёсий бурчимиздир»,-деди «Бавария» раиси Карл-Хайнц Румменигге.

*****************

«Шальке» ҳам гўзал акция уюштирди. Клубнинг собиқ ҳужумчиси Жеральд Асамоа академиянинг U-9 тоифасидаги жамоаси аъзолари билан совға қутилари тайёрлади, албатта, қочоқлар фарзандлари учун. Қутига эса ҳам пойафзал, ҳам кийим-кечак, ҳам ўйинчоқлар солишди. Асамоанинг ўзи Германия терма жамоасида тўп сурган илк африкалик сифатида ижтимоий роликда суратга тушди. Унда собиқ футболчи қочоқлар нималарга эътибор қаратишлари, қандай тўсиқларга тайёр туришлари зарурлиги хусусида тушунча берган.

*****************

«Гамбург»дан чиққан ғоя ҳам ажойиб: клуб раҳбарияти ўз стадиони яқинида жойлашган машиналар тўхташ жойини чодирли шаҳарчага айлантирди. У ерга 1300дан 3000 нафаргача қочоқ жойлашиши мумкин.

*****************

Дарвозабон Рене Адлер ҳамда «Санкт-Паули» аъзоси Лассе Сабех бир оқшом ва тунни айнан чодирли шаҳарчада ўтказишди. Лойиҳанинг моҳияти шуки, одамлар отель хонасидан воз кечиб, унинг томига ўрнатилган чодирда тунашлари ва кўнгилдан чиқариб, хоҳлаган суммани эҳсон қилишлари мумкин. Табиийки, тўпланган барча маблағ мигрантларга йўналтирилади. Айтганча, футболчилар билан бирга рэпер Нико Суаве ҳам қочоқлар даврасида тунаб, уларга мароқли ҳордиқ онларини улашди. «Эсдан чиқмайдиган оқшом. Биз ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган одамлар билан дилдан гурунглашдик. Энг асосийси, улар шундай оғир дамда ҳам кулишга куч топа олишди. Қойил!» - деди кейинчалик Адлер.

*****************

«Бавария» ярим ҳимоячиси Хави Мартинес Мюнхендаги бош темир-йўл вокзалида қочоқлар билан махсус учрашди.

*****************

Германия футбол иттифоқи (DFB) 1:0 for a Welcome, деб номланган лойиҳага старт берди. Унга кўра, 700 минг евро қочоқларга жой беришга тайёр 1400та ҳаваскорлар клуби ўртасида тақсимланади. Бу ғояни Германия ҳукумати ҳам, УЕФА ҳам тўла қўллаб-қувватлади.

*****************

Лондоннинг «Далвич Хэмлет» клуби (7-дивизион иштирокчиси) Франциянинг шимолида яшаётган қочоқларга инсонпарварлик ёрдамини йўналтирди. Яъни футболчилар пул тўплаб, озиқ-овқат, чодирлар, кийим-кечак ва ҳаттоки, гитаралар юборишди.

*****************

«Селтик» афсонавий Жок Стейн хотирасига бағишланган хайрия ўйинидан тушган маблағни тўлалигича қочоқларни қўллаб-қувватлашга йўналтирди. «Бизнинг клуб айнан қочоқлардан тузилганини ёдда тутамиз. Ўшанда кўплаб футболчиларимиз очликдан қочоқ мақомини олишган экан. Шундай экан, «Селтик» оғир дамларда одамларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида тузилган, де-йиш ҳам мумкин. Қолаверса, бу ғоямиз клуб билан қаторасига 9 марта Шотландия чемпиони бўлган Жок Стейн руҳини шод қилади»,-деди «Селтик» хайрия жамғармаси вакили Тони Хэмильтон.

*****************

Сурияликлар урушдан безиб, нафақат Европа, балки Жанубий Америка томонларга ҳам қочишяпти. Хусусан, бир неча оила Бразилиядан қўним топди. Улардан айримларининг фарзандлари «Флуминенсе» футболчиларини «Маракана» майдонига бошлаб тушишди.

 

*****************

«Рома» Football Cares лойиҳасини очди - у қочоқлар учун хайр-садақа йиғишга йўналтирилган. Бу каби акцияга «Интер», «Фиорентина», «Болонья», «Верона», «Эмполи», «Торино», «Кальяри» ва «Орландо Сити» (MLS) клублари ҳам қўшилишди. Биринчи тўловни айнан «Рома» ва унинг президенти Жеймс Паллотта амалга оширди: 500 минг евро клуб, 75 минг евро шахсан америкалик ҳисобидан. Айни пайтгача ушбу лойиҳа доирасида 3 миллион евродан кўпроқ маблағ йиғилди. Хайр қилишни истаган киши шунчаки, пул бериши ёки махсус аукционда нимадир сотиб олиши мумкин. Мисол учун, ўтган мавсум ЦСКА дарвозасини ишғол этиб, ЧЛда гол урган энг ёши катта футболчига айланган бетакрор Франческо Тоттининг формасини.

*****************

«Реал» худди «Бавария» каби хайрия жамғармаси ҳисобига 1 миллион евро ўтказиб беришга ваъда қилди. Мадридликлар яна ўз инфратузилмаларининг бир қисмини қочоқлар ихтиёрига топширишга тайёрлар. «Биз ўз биномиз ва спорт жиҳозларини қочоқлар жойлашувини назорат қиладиган ҳукумат қўмитаси ихтиёрига берамиз»,-деди «Реал» президенти Флорентино Перес.

*****************

«Боруссия» (Дортмунд) ва «Санкт-Паули» клублари 8 сентябрь куни махсус ўртоқлик учрашуви уюштиришди. Бу ўйинни минглаб мигрантлар бевосита кузатишди. Финал ҳуштаги чалингач, икки жамоа футболчилари қочоқлар учун махсус тайёрланган баннерни очишди.

*****************

«ПСЖ» суриялик қочоқларга 1 миллион евро ажратмоқчи.

*****************

«Барселона» ва «Атлетико» клублари ўзаро ўйинда муаммога пул эмас, балки ўз футболкалари билан эътибор қаратишди. Яъни майдонга махсус формада тушишди. Каталония клуби ҳимоячиси Марк Бартра эса, ўз имзоси қўйилган Испания терма жамоаси либосини аукцион савдосига топширди ва тушган маблағни қочоқларга хайрия сифатида улашди.

*****************

Испания примеросидаги энг «митти» клуб - «Эйбар» уй учрашувлари учун сотилган ҳар бир чипта устидан 5 евродан хайрия қилади. «Биз умумий ҳолатдан кўз юмиб туролмаймиз. Зеро, бундай фожиани пайқамаслигимиз мумкин эмас»,-дейилади клуб баёнотида.

*****************

ЧЛ ва ЕЛда иштирок этувчи барча 80та клуб ўзининг илк уй учрашувига сотилган ҳар бир чипта устидан 1 евродан ажратди. Европа клублари ассоциацияси раҳбари Карл-Хайнц Руммениггенинг айтишича, шу тариқа чамаси 3 миллион евро тўпланган. Бу ғоя «Порту» раҳбариятидан чиқди. Португалияликлар бу ҳақда Мишель Платинига мактуб йўллашган. Ўз навбатида, барча клублар ушбу ғояни мамнунлик билан қабул қилишган.

*****************

2011 йилдан буён суриялик болаларга кўмак бериб келаётган «Арсенал» АПЛ доирасида «Сток Сити»га қарши кечган ўйин учун сотилган ҳар бир чипта устидан 1 фунт ажратиб, йиғилган маблағни қўшимча ёрдам сифатида берди. «Қочоқлар тезкор ёрдамга эҳтиёж сезишмоқда. Шунинг учун биз қўл қовуштириб ўтиришни истамадик. Агар барча-барча шу каби йўл тутса, бу мигрантлар учун айни муддао бўларди»,-деди Арсен Венгер.

*****************

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ юлдузи Эрик Кантона Ғарб мамлакатларини кескин қоралади: «Биз иқтисодий манфаатларни ўйлаб, урушга йўл очяпмиз. Бундан эса одамлар жабр чекишяпти, ахир улар ўз мамлакатларидан чиқиб кетишдан ўзга чора тополмаяптилар. Хуллас, муаммони ўзимиз туғдиряпмиз. Шундай экан, нега энди қочоқларни қабул қилмаймиз? Шахсан мен ўз уйимда қочоқларни қабул қила оламанми? Ҳа, албатта. Қанийди, 65 миллион француз ҳам уларга ўз эшигини очишга тайёр турса...».

Акмал Эшонхонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:23, 26.10.2015. Ўқилди: 2600 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.