Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиёлик ҳакамларга назар ташлаймиз

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қуйидаги мақолада сўнгги 2та мундиал саралашида терма жамоамиз ўйинларини бошқариб боришган ҳакамлар, шунингдек, Осиёнинг иқтидорли, ёш реферилари ҳақида сўз юритамиз. Айтиш ўринли, ОФК охирги йилларда ҳакамлик масаласида бошқа қитъалар конфедерацияларига тенглашиб боряпти. Дейлик, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва япониялик Юичи Нишимура сингари ҳуштак соҳиблари охирги халқаро турнирларда муносиб ишладилар ва бу билан Осиё футболи обрўсини том маънода кўтардилар. Ҳарқалай, ҳамюртимизнинг жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин бошқариш бўйича мутлақ рекордчига айланганининг ўзиёқ кўп нарсадан далолат беради.

Шу ўринда битта савол: айни пайт Осиёнинг 1-рақамли ҳаками ким: Равшан Эрматовми ёки Наваф Шукруллоҳ? Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги 4та баҳснинг 2таси айнан баҳрайнлик ҳакамга ишониб топширилгани нимагадир ишорамикин? Лекин факт шуки, Эрматовнинг халқаро майдондаги обрўси анча баланд.

КЕЛАЖАК УМИДЛАРИ

Фаҳад ал Мирдасий (С.Арабистони). 1985 йилнинг 16 августида Ар-Риёд шаҳрида таваллуд топган. 2011 йилдан ФИФА рефериси. Осиё кубоги-2015 чорак финалида Ж.Корея - Ўзбекистон баҳси (2:0)ни бошқарди. Айниқса, жорий мавсум ушбу ҳакам учун ниҳоятда сермаҳсул келди. Дейлик, 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали (Бразилия-Сербия-1:2) айнан ал Мирдасийга ишониб топширилди. ОФК раҳбарияти 30 ёшли Фаҳадга келажак умиди сифатида қараётганини яширмаяпти. Энг қизиғи, ал Мирдасий жорий мундиал саралашига ҳали киришмади. Лекин якуний босқичда унга ўта муҳим ўйинлар топширилишига шубҳа йўқ.

Моҳд Амирул Изван Ёқуб (Малайзия). 1986 йилнинг 25 апрелида туғилган. 2012 йилдан ФИФА рефериси. Осиё Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми чорак финали («Чонбук Моторс»-«Гамба Осака»-0:0)да ишлади. Моҳд Амирул ЖЧ-2018 саралаш босқичида Иордания - Қирғизистон (0:0) ва КХДР - Ўзбекистон (4:2) баҳсларини бошқарди.

Жарред Жаван Жилетт (Авс-тралия). 1986 йилнинг 1 ноябрида таваллуд топган. 2013 йилдан ФИФА рефериси. 2012 ва 2015 йилларда Австралия «А»-лигасининг энг яхши ҳаками, дея эътироф этилди. ЖЧ-2018 саралаш босқичида 11 июнь куни Малайзия - Шарқий Тимор (1:1), ОЧЛнинг жорий мавсумида эса «Фулад» - «Ал-Ҳилол» ва «Бин Дуонг» - «Чонбук Моторс» ўйинларида хизмат қилди.

Юдаи Ямамото (Япония). 1983 йили туғилган. 2011 йилдан ФИФА рефериси.

Аммар ал Жунайбий (БАА). 1982 йили туғилган. 2011 йилдан ФИФА рефериси.

Фаҳад ал Маррий (Қатар). 1986 йили туғилган. 2012 йилдан ФИФА рефериси.

Ким Жонг Хёк (Ж.Корея). 1983 йилнинг 31 мартида туғилган. 2009 йилдан ФИФА рефериси. ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги илк учрашув - (Мўғулистон - Мьянма - 1:0)ни бош-қарди. Корея «К»-лигасида 7 мавсумдан буён барқарор ишламоқда.

Муҳаммад Тақи ал Жаъфари Бин Жаҳарий (Сингапур). 1986 йилнинг 25 октябрида туғилган. 2012 йилдан ФИФА рефериси.

Аҳмад ал Каф (Уммон). 1983 йили туғилган. 2010 йилдан ФИФА рефериси. 2014 йилги «Сузуки» кубогида  Сингапур - Малайзия баҳсининг сўнгги дақиқаларида мезбонлар фойдасига пенальти белгилаб, антиқаҳрамонга айланганди. Ўшанда оммавий тартибсизликлар бошланиб кетишига бир баҳя қолганди.

Сивакорн Пу-Удом (Таиланд). 1987 йилнинг 26 ноябрида туғилган. 2013 йилдан ФИФА рефериси. Бу рефери Таиланд ва Хитой миллий чемпионатлари баҳсларида ишлайди.

 

ҚАЕРДАН КЎП?

ФИФА расмий сайтига назар солсак, у ерда Осиёнинг 47та  миллий федерациясидан халқаро футбол уюшмаси рўйхатига киритилган ҳакамлар ҳақида маълумот берилган. Хусусан, Хитой, Эрон, Ж.Корея, Қатар, БАА, С.Арабистони, Япония ва Ўзбекистондан 7 нафардан, Баҳрайн, Австралия, Қувайт, Уммон, Сурия ва Иорданиядан 6 нафардан, КХДР, Ливан, Таиланд ва Ироқдан 5 нафардан, Малайзиядан 4 нафар ҳакам ФИФА рефериси сифатида рўйхатга олинган. Маълумот ўрнида айтиш керак, МДҲ давлатларидан россиялик 8 нафар, украиналик 7 нафар, қозоғистонлик 4 нафар бош ҳакам ФИФА рўйхатидан жой олган. Энг кўп вакил эса Германиядан. Миллий жамоаси жаҳоннинг амалдаги чемпиони саналган юрт ФИФА таснифида 10 нафар элит ҳакамга эга.

Ўзбекистонлик ҳакамлар ФИФА рўйхатига қуйидаги тартибда киритилган: Владислав Цейтлин - 2002 йил, Валентин Коваленко - 2002 йил, Равшан Эрматов - 2003 йил, Мурод Муҳамедов - 2013 йил, Азиз Асимов - 2013 йил, Ильгиз Танташев - 2013 йил, Шерзод Қосимов - 2014 йил. Руслан Самандаров эса жорий йили ассистент сифатида рўйхатдан жой олди.

КИМ ОМАД КЕЛТИРАДИ?

Охирги 2та ЖЧ саралаш ўйинларига алоҳида назар солсак, уларда миллий жамоамиз ўйинларини жами 16 нафар ҳакам бошқарган. Шулардан Петер Грин (Австралия), Юичи Нишимура (Япония), Бенжамин Уильямс (Австралия), Тожо Минору (Япония), Тан Хаи (Хитой) ва Абдуллоҳ Балидеҳ (Қувайт) 2тадан ўйинга ҳакамлик қилишган. Натижаларга қарасак, биз учун энг яхши ҳакам - бу австралиялик Петер Грин. Унинг ҳуштаги остидаги ҳар икки ўйинда бир хил ҳисобда ғалаба қозонганмиз. Яъни ЖЧ-2014 саралашида Қатар термасини 5:1 кўринишида ютган бўлсак, энди ЖЧ-2018 йўлида филиппинликларни меҳмонда худди шу ҳисобда енгдик. Демак, Грин терма жамоамиз учун энг қулай ва омад келтирувчи реферидир. Шунингдек, Тан Хаи ва Абдуллоҳ ал Балидеҳ бошқаришган ўйинларда ҳам жамоамиз 2тадан ғалабани нақд қилган. Вакилларимиз учун охирги саралаш босқичлари давомидаги энг «ноқулай» ҳакам эса, япониялик Юичи Нишимурадир. Унинг ҳуштаги остидаги битта ўйинда форсларга аламли тарзда ютқазганмиз (Одил Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг тўпнинг дарвозага кирганини пайқамаган Юичи кейинчалик бунинг учун узр ҳам сўраганди). Япон бошқарган яна бир баҳсда эса, иорданияликлар билан сафарда (ЖЧ-2014 саралаши «плей-офф» раунди) 1:1 ҳисобини қайд этганмиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:47, 29.10.2015. Ўқилди: 2710 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.