Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ёқубов: "Фаолиятимдаги энг қийин мавсумни ўтказяпман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футбол бўйича XXIV миллий чемпионатимиз ўйинлари ҳам секин-аста якуний паллага кириб бормоқда.

Жорий йилги чемпионат, айниқса, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси учун ўзгача тарзда ўтмоқда, десак хато бўлмаса керак. Зеро, мавсум аввалида “Нефтчи”нинг ишончли ва чиройли ўйинлар кўрсатгани сабаб жамоанинг кўпчилик мухлислари Фарғона клубининг олдинги мавқеини қайта тикланаётганидан хурсанд бўла бошлашганди. Аммо иккинчи даврага келиб “Нефтчи” омадсиз ўйинлар гирдобига тушиб қолди ва кўплаб баҳсларда имкониятни бой бериб қўя бошлади. Хўш, бунга сабаб нима экан? Нега “Нефтчи” иккинчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти? Мазкур саволга жавоб топиш мақсадида жамоа етакчиларидан бири бўлган Бахтиёр Ёқубовга мурожаат қилдик.

— Бахтиёр ака, жорий йилги чемпионат ўйинлари “Нефтчи” жамоаси учун қандай ўтмоқда?
— 2015 йилги мавсум биз учун ёмон ўтаётгани йўқ. Жамоамиз тез-тез ғалаба қозониш орқали мухлисларни хушнуд этишга уринмоқда. Айниқса, биринчи даврани юқори кайфиятда ўтказа олдик. Кўплаб учрашувларда зафар қучдик ва мусобақа жадвалида етакчилар қаторига қўшилишни уддалай олдик. Аммо негадир иккинчи даврада натижаларимиз бироз пасая бошлади. Ўзимиздан кучсиз рақибларга ҳам баъзида мағлубиятга учраяпмиз.

— Иккинчи даврада натижаларнинг пасайишига нима сабаб бўлди экан?
— Ҳайронман… Бунга бир қатор сабаблар бор, деб ўйлайман. Биринчидан, кўпинча яратилаётган қулай вазиятларни голга айлантира олмай қоляпмиз. Қолаверса, жамоамизда жароҳат олган етакчиларнинг йўқлиги билиниб қолмоқда. Масалан, бирор етакчи футболчи жароҳат олиб, маълум муддатга сафдан чиқса, унинг позициясида оқсаш кузатилмоқда ва бу якунда натижага ўзининг таъсирини кўрсатмай қолмаяпти…

Мен ўзим ҳам мавсум давомида бир неча бор кичик жароҳатлар олдим ва бир қатор муҳим ўйинларда жамоамга ёрдам бера олмадим.

— Мавсум якунланишига 2 та тур қолганда 4-поғона учун кураш олиб бораётган “Бунёдкор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги фарқ 6 очкони ташкил этмоқда…
— Афсуски, шундай. Биз Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашишга имкон берадиган ўринни эгаллашни жуда истагандик. Аммо ўз уйимизда ўтган охирги 2 та ўйинда кутилмаганда мағлуб бўлдик ва 4-ўринни олиш имкониятини деярли қўлдан чиқардик. “Андижон”га қарши кечган ўйинда ҳам, “Қўқон-1912” билан бўлган баҳсда ҳам устунлик биз томонда бўлганига қарамай мағлубиятга учрадик ва бу бизнинг 4-поғона учун имкониятимизни пасайтириб юборди. Нима ҳам қила олардик, ҳар доим ҳам ғалаба қозонилавермайди. Футбол шу жиҳати билан ҳам қизиқ!

— Жамоада бош мураббийнинг ўзгариши ҳам қайд этилаётган натижаларга ўз таъсирини ўтказдими?
— Ҳа, десам бўлади. Тўғри, мураббийлар штабида катта ўзгаришлар бўлмади. Шундай бўлса ҳам жамоада мураббийнинг алмашиши футболчилар руҳиятига таъсир ўтказмай қолмайди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа аҳил ҳолда бир мақсад йўлида меҳнат қилмоқда. Мақсадимиз битта – имкон қадар яхши ўйин кўрсатиш орқали ғалабаларга эришиш ва фарғоналик футбол ишқибозларини хурсанд қилиш.

— “Нефтчи” жамоаси олдига раҳбарият қандай вазифаларни қўймоқда?
— Бизда янги жамоа шакллантириш ишлари бошлаб юборилган. Жамоага секин-аста иқтидорли ёшлар жалб этилмоқда. Бу йилги мавсум аввалида ҳам таркибга бир қатор янги ижрочилар қўшиб олинди. Барча ўйинчиларинг бир-бирларини тушуниб олишлари учун эса маълум вақт талаб қилинарди. Олдимизда яқин йиллар ичида жамоанинг аввалги мавқеини қайта тиклаш вазифаси турибди. Ўйлашимча, агар шу руҳда давом этсак, яна бир-икки йилда илгаргидек чемпионат медаллари учун кураша оладиган жамоалар қаторига кирамиз.

— Умуман, жорий йилги чемпионат баҳслари хусусида ҳам фикрингизни билмоқчи эдик…
— Ростини айтсам, бу йилги чемпионат ўйинлари менга жуда ҳам ёқмоқда. Ўйинларда шиддат илгаргидан анча юқори эканини таъкидлай оламан. Зеро ҳар бир клуб очко учун жиддий кураш олиб бораётгани ҳам бундан далолат бериб турибди. Қолаверса, чемпионлик қайси жамоага насиб этиши ҳам ҳамон номаълум. Бу йилги чемпионат чиндан ҳам олдингилардан анча қизиқарли тарзда ўтяпти.

— Бу йил 31 ёшни қарши олдингиз. Футболчилик фаолиятингизни тугатиш ҳақида ўйламаяпсизми?
— Йўқ, ҳозирча катта футболдан кетиш ниятида эмасман. Ҳамон ўзимни тетик сезяпман ва футболчилик фаолиятимни тугатиш ҳақида ҳали умуман ўйлаб кўрмадим. Тўғри, жорий мавсумда кам ўйинларда иштирок этдим. Бу менинг тез-тез жароҳат олганим билан боғлиқдир. Жорий мавсумда кўп бор жароҳат олдим. Энди бир жароҳатдан қутулиб, майдонга қайтганимда, бошқа бир жароҳатга йўлиқдим. Илгри ҳеч ҳам бир мавсум давомида бунча кўп майдондан ташқарида бўлмагандим. Шу сабабли ҳам бу йил фаолиятимдаги энг мураккаб мавсум бўлди, деб айта оламан. Аммо бу менинг футболдан кетмоқчилигимни англатмайди. Ҳали яна 3-4 мавсум давомида ўйнаш ниятидаман. Насиб этса, “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўзимнинг муносиб хиссамни қўшиб, жамоамиз ишқибозларини хушнуд этмоқчиман.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 07:03, 02.11.2015. Ўқилди: 2579 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик