Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10618]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [8973]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4585]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3197]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3029]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [2590]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2169]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2100]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1959]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [1843]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 27 54
4 Вильярреал 27 54
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 27 35
10 Атлетик Бильбао 27 35
11 Осасуна 27 34
12 Валенсия 27 32
13 Райо Вальекано 27 31
14 Севилья 27 31
15 Жирона 27 31
16 Алавес 27 27
17 Эльче 27 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 27 18

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид
27-тур Осасуна 2-2 Мальорка
27-тур Леванте 1-1 Жирона
27-тур Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
27-тур Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
27-тур Вильярреал 2-1 Эльче
27-тур Хетафе 2-0 Бетис
27-тур Севилья 1-1 Райо Вальекано
27-тур Валенсия 3-2 Алавес
27-тур Эспаньол 1-1 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зерикарли "Юнайтед"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Билмадим-у, агар афсонавий Басбининг жамоаси айни вақтда МЮ кўрсатаётгани каби ўйинлар намойиш қилганида ҳеч ким уларни “қизил иблислар”, деб атамаган бўларди, менимча. Тили бормасди.

Мен, албатта, “Басби болалари” номланмиш эранинг гувоҳи бўлмаганман. Буюк Ферги даври билан эса яхши танишман ва унинг исталган жамога қарши ўйинда рақибни дахшатга сола олган, саросималантирган, чўчитган даврларини жуда-жуда яхши эслайман. Ишонаманки, айнан шунақа хислатлари учун ҳам у ўтган асрнинг ўрталарида ҳаммага маълум ва машхур лақабига эга бўлаган. Ахир айтинг, у қандайин иблиски, биров у билан юзлашишдан заррача ҳайиқмаса?!

МЮдан аллақачон қўрқмай қўйишгани сирмас. Албатта, ҳеч ким уни грандлар қаторидан чиқариб қўяётгани йўқ. Ҳисоблашишади ҳалиям. Ҳурмат қилишади. Буларнинг бари тушунарли. Лекин ундан ҳеч ким қўрқ-май-ди! Бунга эса вагон-вагон сабаблар бор.

“Манчестер”нинг қизили Чемпионлар Лигаси доирасида ЦСКАга қарши жавоб учрашувига қадар ўзининг сўнгги уч ўйинини 0:0 ҳисобидаги дуранглар билан якунлади. Русларга урилган гол ва ундан аввал киритилган гол орасида 404 дақиқа қуп-қуруқ ўтиб кетти.  Гап нурсиз дурангларда ҳам эмас ўзи. Умуман, “Юнайтед” бу йил ҳақиқатдан ҳам зерикарли. Футболдаги энг асосий қадрият — томоша, деб ҳисоблайдиган мухлисларга Ван Гал фалсафаси асосига қурилган ўйинни кўриш фақатгина юрак сиқилиши-ю, асаб бузилишини тортиқ эта оляпти. Натижани ҳаммасидан устувор деб билгич “МЮ” фанатларини ҳам жамоа қониқтира олаётгани йўқ, десам хато бўлмаса керак. “Ни рыба, ни мясо”, хуллас.

Статистикага қараймиз. Чемпионат аввалидан буён Луи бошчилигидаги жамоа тўпни ҳаммадан кўп ўзида ушлаб турди. Хўп. Лекин тўпга эгалик борасида ҳаммадан яхши кўрсатгичга эга жамоа 12-тур олдидан АПЛда энг кам (!) хавфли вазиятлар яратган — 81та. Бу борада “Сток Сити” (82), “Вест Бромвич” (83) каби жамоалардан ҳам ортда. 20-ўринда! “Тўпга эгалик қилишдан мақсад нима ўзи?”, деб юборасан киши. “Токи тўп сенда экан, дарвозанг дахлсиздир”, деган фалсафа бу, дерсиз. Майли. Лекин совринлар учун кўрашаётган, олдига фақат максимал вазифалар қўядиган жамоа учун ўз дарвозасининг дахлсизлигидан ташқари рақиб дарвозаси дахлсиз бўлмаслигини таъминлаш ҳам керак-ку. Тўпга эгалик қилиш учунгина унга эгалик қилиш билан нимага эришилади? Юқори ўринларда юришга. Окей. Бундан ортиғигамас, ҳозирча.

Ҳозирги “Юнайтед” яратувчанлик, ностандарт қарорлар борасида ўта ғариб. Шодумон бўлмас даражада ғариб. Тасаввур қилинг, МЮнинг фақатгина икки футболчиси чемпионат бошидан бери 10 мартадан кўпроқ муваффақиятли дриблингни амалга оширди — Марсьял ва Депай. Марсяльда бу кўрсатгич нидерландияликникидан икки баробар кўпроқ. Мемфис 11 марта, Марсьял 24 бор унумли финт ишлатган. “Арсенал” ва “Сити”да бундай футболчилар 6тадан. Ҳатто “Лестер”да 10дан кўп муваффақиятли дриблингни амалга ошириб, хавфли вазиятлар яратган футболчилар 4та. У ҳам етмаганидек, “Манчестер Юнайтед” ушбу мавсумда жарима майдони ташқарисидан бирорта ҳам гол урмаган АПЛдаги ягона жамоа! Таркибида майдоннинг иккинчи ярмига ўтгач, исталган масофадан дарвозани аниқ нишонга олишни уддалайдиган футболчилар етарлидан сал кўпроқ бўлган жамоа бирор марта ҳам жарима майдони ташқарисидан гол урмади.

Мемфис Депай, Эшли Янг, Валенсия каби тезкор, техник маҳорати юқори, яхши кроссга эга бўлган вингерлар бўлатуриб, ҳақиқий марказий ҳужумчи — Антони Марсьяль қанотга ўтказилиши ҳақидаги қарорни эса ҳеч ким бирор жўяли гап билан тушунтириб беролмаса керак. Ван Гал жамоасида шунча серқирра футболчилар бўлатуриб, уларнинг бор имкониятидан фойдаланмаяпти. Фойдалана олмаяпти. У худди iPhone 6 сотиб олиб, уни фақат қўнғироқлар учун ишлатаётган одамга ўхшайди. Албатта, мураббий ўз имзосига эга бўлишга, футболчиларни ўз фалсафаси бўйича ўйнатишга ҳақли. Бу тахсинга сазовор. Аммо уларнинг кучли томонларини шунчаки қурбон қилиб юбориш эвазига бунга эришишга ҳаракат қилиниши қанчалик тўғри? Аслида такибдаги юлдузлпр маҳоратини ўша фалсафа доирасида ишлата олиш, футболчиларнинг энг кучли жиҳатларини ўзи йўлга қўяётган ўйин услубига синхронизация қилиш эвазияга ўз ғояларини  майдонга тадбиқ қилиниши мақсадга мувофиқроқ иш бўлса керак. Янаям билмадим.

Ҳозирча эса МЮ устози Ди Мария унинг фалсафасига мослашолмагани учун жамоадан кетгани, айни шу сабаб билан Депай ҳам захирада ўтиргани, ким мос келмай қолса қолганларни ҳам ковушини тўғрилаб қўя олишини таъкидлашда давом этяпти. Натижада эса “Кристал Пэлас” каби жамоалар билан учрашувларда омади келиб 0:0 ўйнаяпти, бутун ўйинда фақат бир бора дарвоза томон аниқ зарба йўллаяпти. Тўпни эса ҳеч кимга бериб қўяётгани йўқ ушбу файласуфнинг МЮси…

Басби жамоаси шундай ўйнаганида уни “иблис” дея аташмасди.

Манба: abror.uz
Киритилди: 15:44, 05.11.2015. Ўқилди: 3623 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.