Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бу «Бавария» - орзудаги хурлиқо аёл»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Бавария» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Марио Баслер ўзига хос характерга эга. Мана, у яқинда берган интервьюсида севимли жамоасидан қанчалик ҳайратланишини яққол намоён этди. Яъни клубни 3та жумла билан таърифлаб, яна рақибларга ачиниш ҳиссини билдирди. Ҳарқалай, Баслернинг айтишича, фақат 4та ҳолатда «Бавария»ни тўхтатиш мумкин экан.

Баслернинг «Бавария»га берган 3та таърифи

1. «Ҳозирги «Бавария» - орзудаги ҳурлиқо аёл. Унинг дийдори, яъни ўйинига ҳеч қачон тўймайсан».

2. «Ҳозирги «Бавария» - бу жўшқин сой. У ҳеч қачон тўхтамайди».

3. «Ҳозирги «Бавария» - бу йил давомидаги 300 кунлик таътил».

«Бавария»ни Қандай тўхтатиш мумкин?

Марио Баслернинг айтишича, 4та ҳолатда мюнхенликларни тўхтатиш иложини топиш мумкин экан:

- Қайсидир рақиб ҳозирги «Бавария»га бас келиши мумкин-ми? Ҳа, лекин бунинг учун ўзига хос шартлар керак.

1. «Бавария»нинг ҳар бир голидан сўнг мюнхенликлардан кимдир майдонни тарк этади - алмаштирув ҳуқуқисиз. Шундай ҳолатда дейлик, «Боруссия» 1:5 ҳисобидан сўнг қандайдир имконият ҳосил қиларди. Ҳарқалай, назарий томондан...

2. «Бавария»нинг бошланғич таркибида ҳар доим ХХ асрда довруғ қозонган ва фамилияси «Б» ҳарфи билан бошланадиган фахрийлардан бири майдонга тушиши керак: Беккенбауэр, Брайтнер, Бреме, Байерлорцер, Бернардо, Бумменигге... Шундай қизиқарли қариялар гуруҳи рақибларга оз-моз устунлик беради ва улар майдонда нисбатан эркинроқ тўп суришади.

3. «Бавария»нинг собиқ футболчилари ва ТВ-экспертлар - Кан, Шолль, Штрунц, Хелмер, Маттеус, Хаманн, Беккенбауэр, Бертольд, Тон ва Баслер ҳар бир ўйинни стадионнинг ўзида шарҳлаб боришлари керак. Бу мюнхенликларга халақит беради, чунки уларнинг қулоқларидан қон оқади. Ҳаттоки, Дуглас Коста, Коман ва бошқа янги футболчилар ҳам, гарчи немис тилини тушунишмасада, ақлдан озишади.

4. Буниси энг осони - шунчаки, Клинсманни бош мураббий лавозимига қайтариш лозим.

Баслер ва унинг характери ҳақида нималарни билиш керак

1. Баслер 1996-1999 йиллар оралиғида «Бавария»да тўп сурган ва ўз даврининг энг бақувват ярим ҳимоячиларидан бири саналган. У Мюнхенга кўчиб ўтгунича «Вердер»да етакчилик қилган ва бир мавсумда 20та гол уриб, яна 12тасига ассистентлик қилганча Германия терма жамоасида ўйнаш даражасига етган. Бундестим таркибида эса, Евро-96 ғолибига айланган. Баслер айниқса, стандарт вазиятларнинг моҳир ижрочиси эди. Дейлик, мавсум-1994|1995да бурчак зарбасидан 2 марта тўғридан-тўғри дарвозани ишғол этган. 1998 йили эса 89-дақиқада жарима зарбасини қойилмақом даражада бажариб, «Бавария»га Германия кубогини тортиқ этган. ЧЛ-99нинг буюк финалида «Бавария»нинг ягона голини ҳам айнан Баслер урганди, яна жарима зарбасидан.

2. Баслернинг абадий юлдуз бўлишига унинг муросасиз характери ва салбий одатлари халақит берган. Марио - кашанда, ичувчи, қимор ўйинлари устаси... Шу боис, мудом клублари раҳбарияти билан келишолмасди. Ҳаттоки, навбатдаги «ҳунар»ларидан бири туфайли терма жамоадан ҳам ҳайдалган. Дейлик, 1998 йилнинг баҳорида «Бавария» алоҳида ходим (худди шахсий детектив)ни ишга ёллаб, унга Баслернинг ўйин ва машғулотлардан кейинги юриш-туришини назорат қилиб боришини тайинлайди. Бу ҳақдаги хабар Bild нашрининг 1 апрель куни чиққан сонида ёритилади ва ҳазилга ўхшаганди. Бироқ клубнинг бош менежери Ули Хёнесс барчасини тасдиқлайди: «Ҳа, рост хабар. Баъзан ёш кишиларни кузатув остига олиш талаб қилинади - бунда ҳеч қандай ғайритабиий томони йўқ».

3. Баслер доимий кўнгилхушлик кечаларига қарамай, ақл бовар қилмас даражада яхши ўйнашни уддалаган. Бироқ 1999 йилга келиб, кун тартибига риоя этмаслик муаммоси барибир, ўз сўзини айта бошлаган. Натижада «Бавария» ноябрь ойида Мариони «Кайзерслаутерн»га сотиб, ундан қутулгани учун хурсанд ҳам бўлган. Чунончи, Баслер август ойида клубдан Штефан Эффенбергникига тенг миқдорда маош талаб қилган. Кейин эса, бундеслига доирасидаги ўйинга 2 кун қолганида туни билан спиртли ичимликлар истеъмол қилгани учун жаримага тортилган. Октябрь ойида Мюнхен ресторанларидан бирида рўй берган воқеа Оттмар Хитцфельднинг сабр косасини тўлдирган: Баслер яна алкоголь таъсирида вино шишасини бошида айлантиришга уринган, боз устига, катта стол устига қўйилган стулга ўтириб олганча. Муассаса ходимларидан бири эса, унинг бу томошасини суратга туширишга уринган. Бироқ ходимнинг уриниши зое кетган - Марио жаҳл отига миниб, катта жанжал кўтарган. Охир-оқибат, барчаси полициянинг аралашуви билан хотима топган.

Сўз

- Менга «Бавария»нинг «гегемон»лиги ёқади. Майдон четидаги Гвардиола ва унинг ичидаги Ламнинг аниқ ҳаракатларини кузатиб чарчамайман. Мюллернинг қуввати, Дуглас Костанинг ҳаракатчанлиги, Левандовскининг гол уриш иштиёқидан шунчаки, ҳайратдаман. Мабодо Пеп мендан ушбу жамоада ўйнашни хоҳлаш-хоҳламаслигимни сўраса, «Йўқ», дея жавоб берардим. Чунки ҳозирги «Бавария» ўйинини томоша қилиш анча мароқлироқ. Марио Баслер.

Баслер ҳақида 4та ёрқин ибора

1. «Баслер - ажойиб йигит, фақат пивохонага киргунича...». Ули Хёнесс.

2. «Менинг турмуш тарзим ҳеч қачон яхши бўлмаган. 50 фоиз футболчи мени кўролмасди. Фанатлар хусусида ҳам шундай дейиш мумкин: уларнинг ярми мени қайтиш чиптасисиз Ойга жўнатишга тайёр турарди». Марио Баслер.

3. «Мен одамларнинг зерикишларига йўл қўймайман, аксинча, уларга кўнгилхушлик онларини таъминлайман». Марио Баслер.

4. «Марио бир ўтиришда 5 шиша пиво сипқориш ёки 10 дақиқа ичида бир қути Marlboro тутатиш ўрнига мураббийларга қулоқ тутса яхши бўларди. У ўзига берилган мислсиз иқтидордан жуда-жуда оз фойдаланди». Руди ФЁЛЛЕР.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:38, 07.11.2015. Ўқилди: 3454 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик