Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • 2:1
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 4:2
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:1
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • 3:3
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • 1:0
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Алавес
  • Суперлига
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Навбаҳор
      • 26.10.2025 16:30
      •   ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • 0:0
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • 3:2
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • 3:1
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • 1:1
      • Аталанта
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • -:-
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 25 56
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Андижон 24 28
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7503 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инқироздаги футбол ёхуд «Вольфсбург»нинг тақдири нима бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳеч эътибор берганмисиз, футболнинг аксарият  ихлосмандлари автооламга ҳам бефарқ эмаслар. Бу ўринда футболни автомобиль саноатига билан боғлаганимизнинг айрим сабаблари бор. Жумладан, Германиянинг тобора кучайиб бораётган клубларидан бири - «Вольфсбург» айни пайтда жуда ноқулай ҳолатга тушиб қолди. Негаки, клубни катта пуллар билан таъминлаб турган йирик автоконцерн - «Фольксваген» шундай муаммолар гирдобида қолдики, бунинг оқибатида клуб ҳам бевосита зарар кўрса, ажабмас. Келинг, яхшиси ҳаммасини бир бошдан ҳикоя қила қолайлик...

ўзи нима гап?

Шу йилнинг сентябрь ойи охирларида «Фольксваген» концерни йирик можаролар гирдобига тушиб қолди. Аниқроғи, бу таниқли компания маҳсулотлари (автомобиллар ёки уларнинг двигателлари) табиатга жуда кўп миқдорда зарар келтирувчи тутун чиқаришда айбланди. Тахминларга кўра, концерн раҳбарлари нуқсонлардан хабардор бўла туриб, сохта ҳужжатлар эвазига муаммодан кўз юмишган. Табиийки, ушбу ҳолатда энди компанияни кўп миллиардли жарима хавфи кутади. Эътиборлиси, мазкур нохушлик эълон қилинган илк оқшом концерн ғазнаси 13 млрд. евро миқдорида зарар кўрди. Шундай қилиб, можаролар фонида энг аввало, VW-Group бошқаруви раҳбари Мартин Винтеркорн ўз лавозимини тарк этди. Ваҳоланки, у гуруҳни 10 йилдан бери муваффақиятли тарзда бошқариб келаётганди. Яна бир жиҳати, муаммо туфайли концерн қанча жабр кўриши ҳозирча маълум эмас.

 

Винтеркорннинг футболга Қандай алоҚаси бор?

Бу жуда оддий. Биринчидан, Винтеркорн - футболга жуда қизиқади. Қолаверса,  «Вольфсбург»нинг сўнг­ги йиллардаги тараққиёти бевосита шу инсон номи билан боғлиқ. Чунончи, концерннинг эндиликдаги собиқ раҳбари ёшлик чоғларида «Мюнхинген» номли ҳаваскорлар клубида дарвозабон бўлган. Европадаги энг машҳур автокорхоналардан бирининг раҳбари этиб тайинлангач, футболга олдингидан ҳам кўпроқ вақт ажрата бошлади. Zeit нашрининг гувоҳлик беришича, VW-Groupнинг футболга боғлиқ барча ишлари бевосита Винтеркорн бошчилигида амалга оширилган. Ваҳоланки, булар билан қуйироқ лавозимдаги менежерлар шуғулланишлари ҳам мумкин эди.

Иккинчидан, Винтеркорннинг ишдан кетишига яна бир сабаб шуки, апрель ойида «Фольксваген»ни Фердинанд Поршенинг набираси Фердинанд Пиех тарк этди. Пиех автосаноат соҳасида жуда таниқли муҳандислардан бири бўлиб, концерн учун 40 йилдан ортиқроқ хизмат қилишга улгурганди. Шу йилнинг баҳоригача у VW-Groupнинг назорат комиссиясига раҳбарлик қилди. Лекин кутилмаганда ишдан кетиб, барчани ҳайратга солди. Айтишларига қараганда, Пиехнинг кетиши Винтеркорн билан чиқишолмагани туфайли юзага келган. Лекин келишмовчиликка айнан нима сабаб бўлгани номаълум. Германиялик журналистларнинг таъкидлашларича, Пиехга концернга тегишли жуда катта миқдордаги пулларнинг футболга сарфлаб юборилиши ёқмаган. Мабожо келгусида компания раҳбарлигига Пиехнинг тарафдорлари келишса, табиийки, футбол анчагина таназзулга учрайди.

Айтганча, «Вольфс­бург»­дан ташқари, Винтеркорн «Бавария»нинг назорат кенгашида ҳам ўз ўрнига эга эди. Норасмий маълумотларга қараганда, айнан Винтеркорннинг саъй-ҳаракатлари эвазига Луис Густаво ва Данте «Бава­рия»дан «Вольфсбург»га кўчиб ўтишган. Хуллас, муаммолардан кейин Германиянинг амалдаги чемпионлари бироз кутилмаган баёнот билан чиқишди: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам, VW-Group собиқ раҳбари «Бавария» назорат кенгашидаги ўрнини сақлаб қолади!».

«Фольксваген» кимларга ҳомийлик Қилади?

Шуниси қизиқки, айни вақтда бундеслигадаги клубларнинг деярли ярми автоконцерн пулларидан рағбатланади. Айниқса, улар иккитасининг тақдири энди хавф остида қолиши мумкин. Бу ўринда гап «Вольфсбург» ва «Мюнхен-1860» клублари ҳақида кетаётганини сезгандирсиз, албатта. Шунингдек, зўрға 1-лигага чиққан «Ингольштадт» ҳам жиддийгина йўқотишга учради. Аслида, бу клубга расман  Quattro GmbH ҳомийлик қилади ва мазкур фирма Audi тасарруфида. Audi эса «Фольксваген» концернининг ажралмас қисми эканини инобатга олсак, демак, тез орада «Ингольштадт» ҳам инқирозга юз тутса ажабмас. Компания тасарруфида шунингдек, «Бавария»нинг 8,33 фоиз қимматли қоғозлари ва «Айн­т­рахт»нинг бош ҳомийлиги ҳам бор. Умуман олганда, VW-Groupга қарашли корхоналарнинг ҳомийлик тақсимоти қуйидагича: «Фольксваген» - «Шальке-04», «Ганновер», «РБ Лейпциг» ва «Вердер»; Audi — «Герта», «Гамбург», «Хоффенхайм», «Боруссия» (М) ва «Нюрн­берг»; Porsche — «Штутгарт» ва «РБ Лейпциг»; MAN — ҳар иккала «Боруссия», «Вольфсбург», «Гамбург» ва «Бавария».

 

Концерн бир йилда футбол учун Қанча сарфлайди?

Бу билан боғлиқ маълумот ҳали ҳеч қаерда расман ошкор этилмаган. Лекин гап камида кўп хонали ноллар ҳақида бораётгани аниқ. 2011 йили Suddeutsche Zeitung нашри журналистлари концерн биргина «Вольфс­бург» учун йилига 100 млн. евро атрофида пул сарфлашини аниқлашганди.

Таъкидлаш лозим, концерннинг маблағи битта ҳисоб рақамига жамланган. Шунинг учун 20та клуб ва ГФИни қўллаб-қувватлаётган VW-Group битта жамоа учун айнан қанча маблағ сарфлашини аниқ айтиш мушкул.

«Вольфсбург»га ўзгаришлар Қандай таъсир Қилади?

Бу мавзуда ҳозирча икки хил қарашлар мавжуд ва улар етарлича асосларга эга. Жумладан, кимларнингдир фикрича, VW-Group инқирози «Вольфсбург»га ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмайди. Чунки биринчидан, VW-Group вакиллари яхши тушунишадики, футбол клубига эгалик қилиш концерннинг ижтимоий устунликларидан бири ва автошаҳарчада истиқомат қиладиганлар (бош­қача айтганда, ишчилар) учун «Вольфсбург»дан бошқа эрмак йўқ, ҳисоби. Иккинчидан, «Фольксваген» рамзини либосига муҳрлаган клубнинг чиройли футбол намойиш қилиб, яхши натижаларга эришиши концерннинг путур етган обрўсини оширса-оширадики, асло камайтирмайди.

Лекин асосан иқтисодчилардан иборат танқидчиларнинг фикрлари умуман ўзгача. «Ҳозирданоқ аниқ айтиш мумкинки, бундан буён концерннинг ҳомийлик ишларига катта пул сарфлашини кутиш ноўрин», — дейди иқтисодий таҳлилчи Юрген Пипер «Вольфсбург»га шаъма қилиб. - Акс ҳолда, ишларнинг баттар пачаваси чиқади».

Клубдагилар эса умуман, ҳеч нарсани билишмайди. Шуниси аниқки, «Вольфсбург» менежери Клаус Аллофс «Фольксваген» раҳбари Винтеркорнни дўстлик ришталари боғлаб турарди. Чунончи, Винтеркорннинг истеъфосига қадар клуб менежерининг гапларида анчагина қатъийлик сезилганди: «Фольксваген» билан ҳамкорлик стратегик шерикликдир. Мазкур ҳамкорлик аниқ мақсадларга эга бўлиб, қисқа вақт ичида кескин ўзгариб кетиши мумкин эмас». Винтеркорн ишдан кетганидан сўнг эса Аллофснинг ҳам «тарвузи қўлтиғидан тушди»: «Буёғига сезиларли ўзгаришлар рўй бермаслигига ишончим комил...».

 

ВоҚеалар ривожи Қандай тус олади?

Яқинда Германияда анча таниқли бўлган «Футболономика» дастури ижодкорлари Саймон Купер ва Стефан Шимански футбол клублари ва йирик тижорий компанияларнинг пул айланмаларини ҳисоблаб кўриб, шундай ечимга келишдики, гарчи футбол жаҳонда анча таниқли бўлсада, уни йирик бизнес сифатида баҳолаб бўлмайди. Бошқача айтганда, «Фольксваген» концерни ўтган йили жами 11 млрд. евро миқдорида фойда кўрди ва айни кундаги муаммо туфайли VW-Group тушумнинг учдан икки қисми миқдорида зарар кўрса ҳам, бу ҳолат футболга боғлиқ шартномалар туфайли йўқотиладиган бир неча юз миллионларга айтарли таъсир кўрсатмайди. «Бир неча юз миллион футбол клублари учун йирик маблағ, аммо улкан концерн учун бу - арзимаган ва бошқариш мумкин бўлган миқдор», — дея таҳлилчиларнинг фикрларини тасдиқлади «Фольксваген»нинг собиқ менежери Ханс-Герхард Зееба.

Лекин Зееба шу билан бирга, кўп нарсалар бевосита Мартин Винтеркорнга боғлиқ эканини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Жумладан, у «Вольфс­бург»га эндигина эътибор қарата бошлаган вақтда клуб деярли бундеслигадан тушиб кетиш хавфи остида турганди. Ҳозир эса «Вольфсбург»нинг эркаклар жамоа­си - Германиянинг энг кучли клубларидан бири, аёллар эса икки марта кетма-кет Европа Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқишди.

Хуллас, «Вольфсбург»нинг молиявий келажаги кўп жиҳатдан нав­батдаги ўйинларда концерндаги янги раҳбарларнинг кўриниш бериш-бермаслигига боғлиқ бўлиб қолди. Зеро, қанчалик қизиқ туюлмасин, гап миллиардлар ҳақида борса-да, футбол оламида кўп омиллар ўша раҳбарнинг шахсий қизиқишларига ҳам бевосита боғлиқлигини унутмаслик даркор.

Исроил Раҳимов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:29, 08.11.2015. Ўқилди: 4084 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Суратли сўровнома

Бугун «эл-класико»:

РЕАЛ МАДРИД
208
51.7%
БАРСЕЛОНА
194
48.3%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.