Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • 5:0
      • Кремонезе
      • 14.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Парма
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия
      • 14.01.2026 16:30
      • Ироқ
      • -:-
      • Австралия
      • 14.01.2026 16:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Хитой
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Сельта

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Ювентус 20 39
4 Наполи 19 39
5 Рома 20 39
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 19 21
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 19 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи
20-тур Женоа 3-0 Кальяри
20-тур Ювентус 5-0 Кремонезе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Немис машинаси таъмир талабми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кутилганидек, амалдаги жаҳон чемпиони - Германия термаси Евро-2016 саралаш босқичини 1-ўринда  якунлади. Бироқ немислар гуруҳ босқичида Бразилия мундиалидаги каби шиддаткор, ёрқин ўйинларни намойиш этолмадилар. Шу боис, мухлису-мутахассисларнинг бошлари қотган: «Йоахим Лёв жангчиларидаги жасорат, моҳирлик, ҳамжиҳатлик, энг муҳими, юксак самарадорлик қаерга ғойиб бўлди?» Қизиғи, бундестим шундай суст иштирокни Евро-84 (у ҳам Францияда бўлиб ўтган) арафасида ҳам қайд этиб, 2 марта мағлубиятга учраганди. Хўш, «немис машинаси»нинг қайси мурвати таъмирга муҳтож? «СЭ» нашри шу масалада 6та жиддий камчиликни аниқлади.

Биринчи муаммо: жанговорлик талаб даражасида эмас

Германия термасига одатий жанговар руҳ етишмаяпти. Зеро, Франция-2016 йўлланмаси учун кураш чемпионликни нишонлаш тантаналари ниҳоясига етмай туриб, бошланиб кетди - турли тадбир ва маросимларда иштирок этган жамоа саралашнинг қатъий тартибига етарли тайёргарлик кўролмади. Шу боис, стартда Польша (0:2) ва Ирландия (1:1) термаларига қарши кечган баҳсларда қимматли очколар бой берилди. Тўғри, кейинчалик чемпион ўзини қўлга олиб, пешқадам бўлиб олди. Аммо сусткашлик (эҳтимол, бу ўз кучига ортиқча баҳо бериш натижасидир) деярли барча ўйинларда сезилиб турди. Оқибатда Ирландия термаси немисларни муҳим 3 очкони тортиб олиш билан жазолади, грузинларга қарши беллашувда ваъда қилинган йирик ғалаба қайд этилмади. Амалда минимал устунлик ҳам катта қийинчилик билан қўлга киритилди.

Иккинчи муаммо: кадрлар етишмаслиги

Бунга ишониш қийин, лекин мундиалдан сўнг бундестим таркиб борасида жиддий муаммоларга дуч келди. Лам, Клозе ва Мертезакер терма жамоадаги фаолиятларини якунлашди, Швайнштайгер, Хедира, Хёведес, Гётце, Ройс жароҳат туфайли сафдан чиқишди. Узоқ вақт етакчи ролларни бажаришган бу футболчилар ўрнини тўлдириш осон эмаслиги ўз-ўзидан тушунарли. Мисол тариқасида биргина Швайнштайгерни олайлик. Ҳа, у ҳозирда юксак спорт формасида эмас. Аммо сўнгги 2та турда Швайнининг назоратисиз қолишган ёшлар бирданига яққол сусайишди. Хуллас, айни пайт немисларнинг «амаки»сиз қийналишлари кўриниб қолди.

Учинчи муаммо: «киллер» - ҳужумчининг йўқлиги

Чиндан ҳам, ҳозир жамоада рақиб ҳимоячиларини қалтиратадиган «жаллод» ҳужумчи йўқ. Дейлик, Клозега ўхшаган. Немислар ҳозирда польшаликларга ҳавас (балки қисман ҳасад ҳам йўқ эмасдир) билан қарашаётгани аниқ. Чунки улар учун суюкли ҳисобланган Левандовски бундестим таркибида эмас. Шу боис, жамоа мунтазам равишда сохта «9-рақам»дан фойдаланишга мажбур. Бошқача айтганда, бундестим кўп сонли қисқа ва кўндаланг тўп узатишлар ёрдамида рақиблар дарвозасига яқинлашмоқда. Ҳатто узатмаларнинг нафис ва аниқ эканлиги ҳам бу камчиликни юволмайди - вақт бой берилмоқда. Боз устига, хавфли вазиятлардан унумли фойдаланиш фоизи жуда паст, уддабурон ҳужумчи йўқ...

Шахсан Йоахим Лёвнинг ўзи жамоани нокаутчилик қобилияти йўқолган боксчига қиёслаганди. Шу тариқа Германияда «Нокаутчи қидирилмоқда!» шиори пайдо бўлди. Мухлислар «Бешиктош»даги Гомес, «Айнтрахт» сафида ўтган мавсумни бундеслиганинг энг яхши тўпурари сифатида якунлаган Ма­йерни тилга ола бошладилар. Мураббийнинг бу йигитларга нисбатан адовати йўқ. Бироқ улар Лёвнинг тактик схемасига мос тушмайдилар. Хуллас, Клозенинг ворисини қидириш давом этмоқда.

Тўртинчи муаммо: қанот ҳимоясининг заифлиги

Қанот ҳимояси - бундестимдаги сурункали касаллик. Ёдингиздами, ЖЧ-2014да Лам ўнг тарафга қайтарилгунга қадар қанотларда марказий ҳимоя вакиллари - Хёведес ва Боатенг тўп суришганди. Ҳозир ана шу позициялар бўм-бўш. Ўнг қанотдаги Гинтер ҳам, сўл тараф вакили Хектор ҳам олдинга борган пайт нима қилишни билмай қолишяпти. Ҳа, Эмре Жан ва Руди ҳужумни ташкил эта оладилар. Лекин улар ҳимоявий ҳаракатларда хатоликларга йўл қўйишади. Ҳозирча бошқа муносиб номзод топилгани йўқ.

Бешинчи муаммо: етакчиларнинг  спорт формасида эмасликлари

Мураббий ишонч билдирган айрим етакчиларнинг ҳозирги савиялари талаб даражасида эмас. Масалан, Шюрр-ле «Вольфсбург»да мунтазам майдонга тушмаяпти. Ройс оёқ панжасини синдириб олганидан сўнг ҳали аввалги ҳолатига қайтмади. Кроос ва Озил эса айниқса, ҳужумдан ҳимояга қайтиш бобида сусткашликка йўл қўйишмоқда.

Олтинчи муаммо: ҳаяжон

Саралаш босқичи беллашувлари футболни қандайдир бронза ҳайкаллар эмас, тирик инсонлар ўйнашларини яна бир марта кўрсатиб берди. Демак, инсонга хос хато-камчиликлар футболчиларни ҳам четлаб ўтмаган. Дейлик, охирги ўйинда Канкава ҳисобни тенглаштирганидан кейин Грузия термаси яна озгина зўр берганида, фаворит мағлуб бўлиши мумкин эди. Дублинда иродали Мюллер бўм-бўш дарвозани забт этолмай, мағлубиятни тан олди. Тўғри, омаднинг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Аммо барча камчиликларни шу билан хас-пўшлаш ноўрин.

С.Раҳмонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:27, 10.11.2015. Ўқилди: 2568 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Удинезе Николо Дзаньоло 6
7 Наполи Расмус Хейлунд 6
8 Рома Матиас Соуле 6
9 Интер Маркус Тюрам 6
10 Комо Нико Пас 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.