Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      •   Германия
      • 3:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия - Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инсофли чемпионат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Агар олий лигага қисқа таъриф билдириш зарурати туғилса, «Жамоалари инсофли, ҳеч қачон кераксиз очко учун жон куйдириб, бошқалар «ҳақи»ни тортиб олмайдиганлар чемпионати», қабилида фикр юритардик. Ҳа, олий лигага қўрқмасдан шундай таъриф бериш мумкин: ўтган ҳафта ўтказилган 29-тур ўйинлари бунга яққол мисол. Шу даражада ёрқин мисолки,  бу турда ҳеч бир муҳтож жамоа очкосиз қолмади. Инсоф қилиш шунчаликдир-да, барака топгур ўртамиё­налар ҳеч нарсани ҳал этмайдиган қандайдир 7 ёки 8-ўрин учун асло бош қотирмадилар ва очко учун ошиқиб ҳаракат қилмадилар. Умуман, 29-турга «Қўқон-1912»нинг эндиликда собиқ бош мураббийи - Рустам Абдуллаевнинг биргина гапи билан изоҳ бериш ўринли: «Сўғдиёна»га очко сув ва ҳаводек зарур эди...». Мураббийнинг бу гапини тушунса бўлади, балки шу сабабли, «Қўқон-1912» мағлубиятга учрагандир. Аммо ўз навбатида, битта савол ҳам туғиладики, унинг жавобини топиш анча қийин - қачонгача очкога сув ва ҳаводек эҳтиёж сезмайдиган жамоалар ғалаба қозонмай юраверадилар? Нима, футболда фақат очкога эҳтиёж сезган жамоа ғолиб чиқиши керакми?

ЧЕМПИОНЛИК  ОЧКОЛАРИ

Ўтган тур чемпионлик даъвоси бор икки клуб - «Пахтакор» ва «Локомотив» ҳам ғалаба қозонди. «Темир­йўлчилар» ўз майдонларида «Машъал»­ни ортиқча мулозаматсиз, лекин камтарона 1:0 ҳисобида енгдилар. «Пахтакор» эса сафарда анча жиддий рақиб - «Насаф»дан худди шундай ҳисобда устун келди. Хуллас, чемпионлик масаласи энди сўнгги турга қолди. Аммо финиш марраси ҳам бизга бирор кутилмаган натижани тақдим этмайдиган кўринади. Сабаби, чемпионликка асосий даъвогар - «Пахтакор» 30-турда «Андижон»ни қабул қилади ва Нўъмон Ҳасанов (Виктор Жалилов) шогирдларининг бу ўйинда катта муаммога дуч келишлари эҳтимоли жуда паст. «Локомотив» аксинча, сафарда «Навбаҳор»га қарши ўйнайди. Ушбу жамоалар ўртасида кечган биринчи давра баҳсида «темирйўлчилар» 5:1 ҳисобида устун келган эдилар. Бу натижани бежиз эсламадик, ўз майдонида рақибини шундай ҳисобда енгиш уддасидан чиққан «Локомотив» сафарда ҳам «Навбаҳор»дан 3 очко тортиб олса керак. Аммо қўлга киритилажак очколар «темирйўлчилар»га қандайдир наф берармикин?

 

БУЛАР АУТСАЙДЕРМИ ЁКИ ФАВОРИТ?

Олий лиганинг сўнгги турларига келиб, бошқа чемпионатлар учун мутлақо ғалати ҳисобланган ҳолат юзага келмоқда. Гап шундаки, Ўзбекистон чемпионати аутсайдерлари охирги вақтларда бир юмалаб, «фаворит»га айланиб олдилар. Яқиндагина ҳаммага ютқазиб юрган «Бухоро» ва «Сўғдиёна» клубларига энди тенг келиб бўлмай қолди. Бухороликлар 2 ҳафта муқаддам «Металлург»­ни сафарда 2:1 ҳисобида мағлуб этгандилар. Ўтган ҳафта эса, «Нефтчи»ни мағлубият кўчасига етаклашди - 3:1.

Ўз навбатида, «Сўғдиёна» қайд этаётган натижалар ҳам ҳайратланарли. Жиззахликлар 28-турда «Олмалиқ»дек клубни 1:0 ҳисобида енгдилар. Ўтган ҳафта «Қўқон-1912» сафарда 3:1 ҳисобида таслим этилди. Оқибатда бутун мавсум давомида қўқонликларни ишончли тарз­да бошқариб келган Рустам Абдуллаев истеъфога чиқарилди.

Қизиқ томони, «Бухоро» ва «Сўғдиёна» клубларида шунча куч ва салоҳият бор экан, улар нима учун аввалги ўйинларда қаторасига мағлубиятга учраб юрдилар? ғалати, жуда ғалати...

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Ҳозирги ҳолатда «Сўғдиёна»га ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди... Рустам АБДУЛЛАЕВ («Қўқон-1912» собиқ бош мураббийи).

- «Қўқон-1912» ҳам худди «Сўғдиёна» каби тушуниб бўлмас жамоа. Даврон ФАЙЗИЕВ («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Ҳозир кўпчилик «Металлург» билан ўйин­ни гапиряпти. Лекин бизнинг футболчилар бу борада тозалар. Нўъмон ҲАСАНОВ («Пахтакор» бош мураббийи).

- Ким Шоҳруҳ Гадоев яхши ўйнамоқда, деса, демак, у футболни яхши тушунмас экан. Рўзиқул БЕРДИЕВ («Насаф» бош мураббийи).

- «Пахтакор»ни чемпионлик билан табриклайман. У сўнгги турда «Андижон»ни мағлуб этса керак. Андрей МИКЛЯЕВ («Локомотив» бош мураббийи в.б.).

- «Пахтакор» билан ўйинни эслайлик, дарвозабон йўқ жойдан «қизил» олганди. Игорь ШКВИРИН («Олмалиқ» бош мураббийи).

Камолиддин Тожиев (21-рақам) мавсумдаги иккинчи ва ўйиндаги ягона голи билан "шерлар"га чемпионликни деярли нақд қилди

 

ЎРТАМИЁНАЛАР БАҲСИ - 1:1

Олий лига доирасида кечган қолган баҳсларда ўртамиёна жамоа­лар ўзаро тўқнаш келдилар. Яъни деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйинларда куч синашиб кўрдилар. Шундай экан, бундай учрашувларнинг нақ 3таси 1:1 ҳисобида якунланганига кўп ҳайрон қолиш керак эмасдир, балки. Ҳозир бунинг сабабини тушунтириб ўтамиз.

«Олмалиқ» ушбу турда «Бунёдкор»ни қабул қилди ва анъанавий 1:1 ҳисобида тўхтади. Ўйинда бирор жамоа ғолиб бўлганида, турнир жадвалида кўтарилиши ёхуд ютқазган тақдирида, пастга тушиб кетиши мутлақо мумкин эмасди. Сабаби, «қалдирғочлар» 4-ўринга мустаҳкам жойлашганлар, олмалиқликларнинг эса, 6-поғонани ҳеч кимга бермаслиги ойдинлашиб улгурган. Шундай бўлгач, бу натижани ким мантиқан нотўғри, дея олади?

«Қизилқум» - «Металлург» тўқнашуви 1:1 ҳисобида якунланганига келсак, бу жамоалар мос равишда 9 ва 10-ўринда эдилар ва 29-турдан сўнг ҳам шу кўриниш бузилмай қолди. Бу ўринда фақат «Андижон» ва «Динамо» ўртасида кечган баҳс самарқандликларни қийин аҳволга солиб қўйганини айтиш лозим. «Динамо» 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг 15-ўринга тушди ва энди олий лигада қолиш учун анча тер тўкишига тўғри келади. Аммо самарқандликлар 86-дақиқада гол қўйиб юборгани ҳолда, 88-дақиқада ҳисобни тенглаштирганларини инобатга олсак, клуб бу натижадан рози бўлса керак. «Андижон»нинг эса, жуда қулай имкониятлардан ҳам гол уролмагани ғалати. Аммо очко керак бўлмагач, уриб ҳам нима қилди, шундай эмасми?

Энди ҳаммаси охирги турда «Сўғдиёна» ва «Бухоро» ўртасида кечадиган ўзаро учрашувга боғлиқ. Агар бу ўйин­да «Сўғдиёна» очко йўқотса ва «Динамо» ўз майдонида «Олмалиқ»қа қарши кечадиган баҳсда ғолиб чиқса, самарқандликлар элитада «жон» сақлаб қолишлари мумкин. Акс ҳолда, биринчи лигада 2-ўринни қўлга киритган клуб билан «плей-офф» баҳсида куч синашишларига тўғри келади.

Ўртамиёналар ўртасидаги кураш ҳақидаги мулоҳазани якунлаш олдидан сўнгги натижа билан таништириб ўтсак - «Шўртан» ўз уйида «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, 11-ўринга кўтарилиб олди. Аммо наманганликлар мағлубиятдан кўп ташвиш тортмасалар ҳам бўлади, боиси, улар 7-ўринни йўқотганлари йўқ. Фахрли 7-ўринни!

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ -

«ҚЎҚОН-1912» РАҲБАРИЯТИ

Ҳали ҳеч қачон тур қаҳрамонини танлашда бундай ноодатий йўл тутмаган эдик. Қаҳрамон сифатида гол урган футболчи, ғалаба қозонган клуб ёки мураббий эмас, балки бирор жамоа раҳбарияти тан олинса, анча ғалати кўриниши турган гап. Агар бу жамоа тур ўйинини ўз майдонида шармандали мағлубият билан якунлаган бўлса, ғалатилик даражаси янада кенгроқ кўриниш олади. Аммо ҳамма гап шундаки, биз қаҳрамон сифатида тан олган «Қўқон-1912» раҳбарияти бундай шармандали мағлубиятни ҳазм қилолмади ва дарҳол кескин чора кўрди - бош мураббий Рустам Абдуллаев истеъфога чиқарилди. Одатда мураббийлар истеъфоси ҳар доим ҳам тўғри қабул қилинавермайди ва норозиликлар учраб туради. Аммо бу сафар эмас. Агар «Қўқон-1912» ва «Сўғдиёна» ўртасида кечган ўйиндан лоақал лавҳалар томоша қилсангиз, бу истеъфо сабабини осонгина тушуниб оласиз. Раҳбарият яққол голли вазиятларни кўкка совурган, ўз дарвозасидан осонгина тўп ўтказиб юборган ва ягона жавоб голи ҳам мутлақо тасодиф бўлган жамоа бош мураббийини истеъфога чиқармай, яна нима қилсин...?

Абдуллоҳ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:35, 10.11.2015. Ўқилди: 4001 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Германия Феликс Нмеча 1
6 Кюрасао Ливано Комененсия 1
7 Шотландия Жон МакГинн 1
8 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
9 Австралия Нестори Иранкунда 1
10 Австралия Коннор Меткалф 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик