Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Al Ain Cup. Ўзбекистон Эронни бу сафар пенальтилар сериясида мағлуб этди. Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олди [55]

ЖЧ-2026 саралаши. Осиё. Ироқ БААни иродали тарзда мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олди [22]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [15]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [14]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [11]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [7]

Каннаваро: "Ғалаба ҳар доим ёқимли. Ўйинчилар ҳам, мухлислар ҳам хурсанд" [6]

"Арсенал"нинг Родриго учун қанча таклиф қилгани маълум. Хаби Алонсо трансферга рози [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миллий термамизнинг ноябрь ойидаги "хирмони"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳаёт чархпалаги айланаверади. Аксар ҳолатларда бўлгани каби саралашдаги ҳар бир ўйин терма жамоамиз учун ҳаёт-мамот жангига айланяпти. Мана, миллий жамоамизни олдинда КХДР ва Яман термаларига қарши 2та ўта муҳим баҳс кутиб турибди. Шу онда ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: ноябрь ойи бош жамоамиз учун қанчалик аҳамиятли? Хуллас, футболчиларимизнинг айнан ноябрь ойида қандай тўп суришгани бугуннинг муҳим мавзуларидан ҳисобланади. Демак, қуйида шу ҳақда батафсил тўхталиб ўтамиз.

1995 йил 11 ноябрь. Нигериянинг олдинги пойтахти - Лагос шаҳрида ҳозирда тарихга айланган Афро|Осиё кубоги финали жавоб баҳси бўлиб ўтди. Бу терма жамоамиз учун бошқа қитъа вакилига қарши кечган илк ўйин сифатида ёдда қолди. Қолаверса, айнан Лагосдаги ўша учрашув миллий терма жамоамизнинг ноябрь ойидаги ўйинларини очиб берди. Энди ўша тарихий ўйиндаги таркибни ёдга олиб ўтамиз: Павел Бугало, Андрей Захаров, Фарҳод Магометов, Улуғбек Рўзимов (Бахтиёр Намозов, 80), Акмал Ҳошимов, Илҳом Шарипов, Равшан Бозоров, Сергей Лебедев (Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, 42), Азамат Абдураимов, Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов (Дилмурод Назаров, 46).

Биласиз, ноябрь ойи одатда юртимизда футбол мавсуми якунланаётган палла ҳисобланади. Миллий жамоамизнинг ноябрдаги жами 26та ўйинидан атиги 6таси ўртоқлик мақомига эга. 9та ўйин Тошкентдаги 3та стадионда бўлиб ўтган. Умуман, ўз майдонимиздаги баҳсларнинг фақат биттаси ўртоқлик даражасида ташкиллаштирилган.

Умумий қилиб айтсак, миллий термамиз жами 237та ўйинда майдонга тушган. Шундан 26таси ноябрь ойига тўғри келган экан, бу деярли 10 фоизни ташкил этади. Лекин бир томони борки, миллий жамоамиз охирги йилларда саралаш доирасидаги ўйинларни тез-тез ноябрь ойида ўтказмоқда. Чунончи, бу ойда ФИФА кунлари мавжуд. Шундай экан, ноябрь ойи статистикаси йилдан-йилга бойиб бориши тайин.

Ноябрь ойига тегишли фактлар

2015 йилнинг ноябрига қадар терма жамоамизнинг шу ойда ўтказган ўйинлари бўйича қуйидаги статистика вужудга келган:

Йиллар бўйича: 1995 - 1та, 1996 - 2та, 1997 - 1та, 1998 - 2та, 1999 - 4та, 2003 - 6та, 2004 - 1та, 2006 - 1та, 2007 - 1та, 2009 - 2та, 2011 - 2та, 2012 - 1та, 2013 йил - 2та.

Учрашувлар мақомига кўра: расмий ўйинлар - 20та, ўртоқлик учрашувлари - 6та.

Натижаларга кўра: ғалаба - 18та, дуранг - 4та, мағлубият - 4та. Йирик ғалаба - 9та, йирик мағлубият - 1та. Тўплар нисбати: 59 - 18.

Мураббийлар бўйича: А.Иванков - 1та, Б.Иброҳимов - 2та, У.Вега да Сильва - 3та, М.Раҳимов - 4та, Р.Ҳайдаров - 7та, В.Непомняший - 1та, Р.Инилеев - 1та, В.Абрамов - 2та, М.Қосимов - 5та.

Голлар бўйича: жами 59та гол 32 нафар футболчи ҳисобига ёзилган. Голлардан 3таси пенальтидан урилган. «Хет-трик» - 1та, «дубль»-7та.

Сериялар. Миллий жамоамизнинг бу ойдаги ғалабасиз серияси 5та учрашувдан иборат бўлиб, у 1995 йилнинг 15 ноябрида Нигерия термаси билан баҳсда бошланиб, 1998 йилнинг 16 ноябри (Ҳиндистон термасига қарши баҳс)га қадар давом этган. Жамоамиз бу оралиқда 3та мағлубият ва 2та дуранг қайд этган. Мағлубиятсиз серия эса, нақ 12та ўйинга етган. Хуллас, миллий жамоамиз 1997 йилнинг 2 ноябридан 2003 йилнинг 21 ноябригача бу ойда мағлубият билмай, 9та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган. Яна бир эътиборга молик томони шуки, жамоамиз   ноябрь ойидаги охирги 7та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Ушбу ижобий серия давом этишига умид боғласак бўлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:51, 12.11.2015. Ўқилди: 3079 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.