Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Обид Жўрабоев: «Бунёдкор»ни ютишни истагандик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лиганинг 29-турида «Олмалиқ» жамоаси  ўз уйида «Бун-ёдкор»ни қабул қилди. Учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга рози бўлдилар. Айтиш жоизки, «қалдирғочлар» Олмалиқда кечадиган баҳсларда доимо қийинчиликларга дуч келишган. Бу галги қарама-қаршиликда ҳам мана шундай ҳолат юз берди. Эътиборлиси, мавсумнинг биринчи қисмини меҳмонлар сафида ўтказган ҳимоячи Обид Жўрабоев мазкур ўйин-да собиқ жамоасига қарши тўлиқ ўйнади. Бунгача Игорь Шквирин уни захирада қолдираётганди. Учрашув поёнига етганидан сўнг «кончилар» мудофаа чизиғи вакили билан суҳбат қурдик.

- «Бунёдкор»га қарши кечадиган учрашувлар доимо қийин бўлиб келган, - деб гап бошлади Жўрабоев.                                                                     - Чунки чиндан ҳам чемпионатимизнинг кучли жамоаларидан биридир. Шунга қарамай, «Олмалиқ» уйда тўп сураётганлигини инобатга олиб, ғалаба учун майдонга тушди. Дарвозамиздан тезкор гол олиб чиққан бўлишимизга қарамай, иккинчи бўлимда ташаббусни бериб қўймай, имкониятларимизни ишга солишга интилдик. Битта бўлсада, очко олдик. Аслида «Бунёдкор»ни ютишни жуда ҳам истагандик. Шу орқали очколаримиз сонини кўпайтириб олмоқчи эдик.

- 1:1 ҳисоби ўйинга мос натижа бўлди, дея оласизми?

- Рости, иккала томонда ҳам бир қатор голга тортадиган вазиятлар содир этилди. Айниқса, бўлимнинг иккинчи қисмида ташаббусни кўпроқ ўз томонимизда ушлаб туриш учун курашдик. Лекин гол уриш қийин бўлди. Бунга рақиб жамоа ҳимоячилари ҳам йўл беришмади. Умуман олганда, жамоавий ўйинимиз билан шу куни ғалабага лойиқ эдик. Имкониятимиздан келиб чиқиб ҳужум ташкил қилдик. Самара бўлмади. 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ.

- «Бунёдкор» сиз учун бегона эмас. Биринчи даврада айнан шу жамоада тўп сургандингиз. Собиқ жамоага қарши ўйинда Игорь Шквирин сизни майдонга туширишини кутганмидингиз?

- Ҳар бир мураббий кимни майдонга туширишни ўзи танлайди. Биз эса ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз лозим. «Бунёдкор» билан баҳсда мени майдонга туширганини катта ажабланиш билан қарши олганим йўқ. Бу албатта, жамоа устозининг қарори. Мен эса майдонга чиқиб, мураббийнинг ишончини оқлаш учун тўп сурдим. Демоқчиманки, Шквирин собиқ жамоамга қарши ўйинда менинг имкониятларимга катта баҳо берди.

- Сўнгги вақтларда «Олмалиқ»нинг ишончли ўйин кўрсатишига нимадир ҳалақит беряптими?

- Ғалаба қозониш учун астойдил курашяпмиз. Сир эмаски, жамоа олдига юксак мақсад - Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилганди. Лекин буни бажариш жараёнида қатор қийинчиликлар кузатилди. Биринчи даврада жамоада бўлмаганим боис, натижаларнинг салбий тус олишига нима сабаблигини билмайман. Иккинчи даврада ўтказаётган ўйинларимизда нимадир етишмасди. Вазиятлар яратилмоқда. Голлар урилмоқда. Аммо ғалаба қозонишимиз учун нимадир тўсиқ бўлаётгандек. Умуман «Олмалиқ» ёмон ўйнамаяпти.

- Илгари «Олмалиқ»да тўп сурган вақтингизда доимий равишда асосий таркибда майдонга тушардингиз. Бу галги қайтишингиз негадир ўзини оқламаяпти?

- Билмадим. Мураббий мени нима сабабдан асосий таркибда кам тушираётганлигидан бехабарман. Унинг олдига бориб, нима учун майдонга чиқармаяпсиз деб сўролмайман. Ким яхши ҳолатда бўлса, ўша футболчи майдонга чиқади. Менинг бугунги кундаги ҳолатим ўзимга манзур бўлмоқда. Ҳеч қандай камчилик сезаётганим йўқ. Балким, мураббийга спорт ҳолатим ёқмаётгандир. Буниси менга қоронғу. Нега кам ўйнаётганимни очиғи билмайман.

- «Бунёдкор»да бир муддат тўп сурдингиз. Таассуротлар қандай бўлди?

- Авваламбор, мана шундай кучли жамоадан таклиф тушганидан хурсандман. Осиё Чемпионлар Лигасида тўп суриш насиб қилди. Умуман олганда, жамоада ҳаммаси яхши кетаётганди. Тўғри, менга ҳам имконият берилди. Баъзида захирада қолиб кетдим. Бошқа вақтлари асосий таркибда тўп сурдим. Ярим давра ўйнаганимга қарамай, катта таассуротлар билан қайтдим. Ҳар ҳолда кучли жамоа сафида ўйнаш орқали ўзимга бўлган ишончимни ортди. Бир сўз билан айтганда, менга барчаси манзур бўлди.

- Бу клубда қисқа вақт тўп сурганингиз учун афсусланмадингизми?

- Футболнинг ёзилмаган қонунлари бор. Кимдир бошқа жамоага ўтса, кўпроқ ўйнайди. Яна кимлардадир камроқ имконият бўлади. «Бунёдкор»да ўйнаш насиб қилганидан хурсандман. У ерда яна қачондир тўп суриш имконияти юзага келишини билмайман. Фаолиятимдаги яхши дамларнинг ҳаммаси олдинда, деб ҳисоблайман. «Бунёдкор»да кам ўйнаганимга қарамай, афсусланмадим.

- Келгуси йилда ҳам «кончилар»сафида қоласизми ёки кетиш истаги борми?

- Сўнгги турни ўтказиб олганимиздан сўнг барчасига ойдинлик киритилади. Таклифлар бор. Бир нечта клублар қизиқиш билдиришмоқда. Лекин айни пайтда уларни ўйлайдиган вақт эмас. Мавсум тугаганидан сўнг, ке­йинчалик ўйлаб кўрилса яхши бўларди.

- Сўнгги турдан нималарни кут­япсиз?

- Албатта, ғалаба қозонмиқчимиз. Шу тариқа мавсумни юқори кайфиятда якунлаш истаги бор. «Динамо» билан қийин баҳс бўлади. Лекин ютишга ва очколаримиз сонини кўпайтириб олган ҳолда, таътилга чиқишни хоҳлаймиз. Ўйлайманки, «Олмалиқ» футболчилари бундай вазифани бажаришнинг уддасидан чиқишади.

Аваз НУР суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:54, 15.11.2015. Ўқилди: 2641 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик