Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2885]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2655]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2526]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2371]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2279]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2195]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2171]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2053]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1919]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1832]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [37]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [20]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [8]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [8]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рақибларимиз: Яман термаси уйғондими?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Терма жамоалар / Бошқа терма жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яман терма жамоаси - гуруҳимизнинг яққол аутсайдери. 1-даврадан сўнг ҳамманинг фикри шундай эди. Бугунги ўйин бундай хулосага узил-кесил нуқта қўйса, ажабмас. Умуман олганда, Яман термаси «Н» гуруҳидаги дастлабки 2та ўрин Ўзбекистон ва КХДР миллий жамоаларига насиб этишига «кўмаклашиб» юборса керак. Тўғри, КХДР ва Филиппин термаларига қарши кечган 2-давра баҳслари бу жамоанинг асл салоҳияти чакки эмаслигини кўрсатиб берди. Албатта, Самвел Бабаян ва унинг штабининг бўлажак рақибни яхшилаб ўрганганлиги аниқ. Жамоамиз эса, нейтрал майдонда ўз устунлигини кўрсатган ҳолда ўйнаши лозим.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР

Яман ва Ўзбекистон миллий терма жамолари ўзаро 3 мартагина тўқнаш келишган. Шу вақтгача вакилларимиз яманликлардан фақат 1 марта гол қабул қилишган. Умуман, 3та ўйин ҳам фойдамизга ҳал бўлганини айтиш шарт эмасдир. Ўзаро учрашувларда қайд этилан энг катта ҳисоб - 5:1. Бу ғалаба Тошкентдаги ўйинга тўғри келади. Игорь Шквирин ва Олег Шацких томонидан қайд этилган «дубл»лар ҳамда Равшан Бозоровнинг 1та голи ЖЧ-98 саралаш босқичида жамоамизнинг йирик ҳисобли ғалабасини таъминлаганди.

1. ЖЧ-98 саралаш босқичи

1997 йил 9 май. Сано.

Яман - Ўзбекистон - 0:1 (0:1)

Гол: Нўъмон Ҳасанов (30-пен.).

Четлатиш: Илҳом Шарипов (34, Ў.).

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов.

----------------------------------------------

2. ЖЧ-98 саралаш босқичи

1997 йил 24 август. Тошкент.

Ўзбекистон - Яман - 5:1 (1:0)

Голлар: Игорь Шквирин (6, 68), Олег Шацких (61, 80), Равшан Бозоров (67).

Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов.

----------------------------------------------

3. ЖЧ-2018 саралаш босқичи

2015 йил 3 сентябрь. Тошкент. Ўзбекистон - Яман - 1:0

Гол: Александр Гейнрих (51).

Четлатиш: Мудир ал Радаий (89, Я.).

Бош мураббий: Самвел Бабаян.

------------------------------------------

ЯМАН ТЕРМАСИ - 2015

Бўлажак рақибимиз жорий йил ҳисобидан жами 11та ўйин ўтказди: 2та ғалаба, 2та дуранг, 7та мағлубият. Олдинда яна 2та ўйин бор. Қонли низолар туфайли футболни буткул унутган мамлакат жамоаси аслида мундиал саралашида муносиб иштирок этмоқда. Ишонинг, Яман термаси барча гуруҳларда сўнгги ўринда бораётган жамоалар орасида энг кучлисидир. Дейлик, Финляндия ва Покистон термалари билан баҳсларда дуранг қайд этилгани - жамоанинг мамлакатдаги ўта оғир аҳволга қарамай, кучли ирода кўрсатгани самараси.

2-босқичнинг дастлабки турида КХДР термасини қабул қилишган яманликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Лекин орадан кўп ўтмай, мазкур ўйин учун Яман термасига техник мағлубият (0:3) ёзилди ва қўшимчасига мамлакат футбол федерацияси 6 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилди. Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юбориши лозим бўлган Абдулрабу Али ал Радаийнинг майдонга тушганлиги ФИФАнинг шундай кескин қарор қабул қилишига асос бўлди.

Октябрь ойида эса КХДР майдонига сафар уюштирган Яман термаси ҳақиқий синовга дуч келди. Яъни ҳакамлар асосий вақтга нақ 8 дақиқа қўшиб берган ҳолда, жамоа сабрини синадилар. Айтиш мумкинки, Филиппин майдонидаги ғалаба - ўша сабр учун мукофот.

 

ЯМАН ТЕРМАСИ ТАРКИБИ

Дарвозабон. Ушбу жамоанинг пос­бони ва сардори Муҳаммад Иброҳим Али Айашдир. У 1986 йилнинг 6 мартида таваллуд топган. Терма жамоа сафида атиги 4 марта майдонга тушган. Уммон чемпионати вакили - «Ал-Сувайқ» клуби вакили. У қисқа вақт ичида ўйинни яхши бошқариши эвазига терма жамоанинг асосий посбони ва олдинги сардори Салим Абдуллоҳ Сайидни четга суриб қўйди. Умуман олганда, Яман жамоаси легионерлари Уммон, Баҳрайн ва Саудия Арабистони клублари сафида тўп суришади.

Ҳимоя. Қанчалик ғалати туюлмасин, айни пайт терма жамоа ҳимоя чизиғининг ишонган «тоғи» 21 ёшли Муҳаммад Аҳмад Али Боқшандир. 2012 йили Саудия Арабистони термасига қарши баҳсда жамоа сафида деб­ют қилган бу ёш ҳимоячи тез орада орқа чизиқнинг мустаҳкам бўғинига айланди. Мудир Абдурабу Али ал Радаий эса, терма жамоани «оёғидан тортмоқда». Дейлик, 22 ёшли ҳимоя­чининг ҳар бир ўйини омадсизлик келтирмоқда. Мисол учун, КХДР термаси билан ўйиндан кейинги техник мағлубият, Тошкентда кечган учрашувда олинган қизил карточка... Бир сўз билан айтганда, Мудир - Яман учун «Ахиллнинг товони».

Ярим ҳимоя. Ўзи жорий саралаш Яман термасининг қайта тузилиши даврига тўғри келди. Янгиланаётган жамоа ярим ҳимоясида Аҳмад Абдуллоҳ Аҳмад Алос ўзгача ҳаракатлари билан ажралиб туради.

Ҳужум. Олдинги чизиқда Айтан Салоҳ ал Ҳагрий етакчи саналади. Баҳрайн иккинчи дивизиони вакили - «Ал-Нажма» клубида тўп сурувчи бу футболчи 2011 йилдан буён U-20 ва U-23 тоифасидаги термаларда фаолият юритди ва энди миллий жамоа­да ҳам бош ролга чиқмоқда.

Бош мураббий. Амин ал Сунаиний.

Стадионлар. Яман термаси ушбу саралашда рақибларини Қатар пойтахти - Дохадаги «Суҳайм Бин Ҳамад» ва «Гранд Ҳамад» ареналарида қабул қилмоқда. Бунинг ўзига хос сабаби бор. Сиёсий ҳукмронликни қўлга олишга уринаётган кучлар ўртасидаги низолар мамлакатни қонли воқеалар гирдобига тушириб қўйди. «Суҳайм Бин Ҳамад» стадиони «Қатар» СК ва «Умм Салал» клубларига тегишли ва 15 минг томошабин сиғдиради. 13 минг мухлисга мўлжалланган «Гранд Ҳамад» эса «Ал-Араби»нинг уй стадиони ҳисобланади. Маълумот ўрнида айтиш лозим, яманликлар сўнгги марта ўз майдонларида 2012 йилнинг 18 июнида ўйнагандилар. Ўшанда жамоа Сано шаҳридаги «Ал-Завра Спорт Сити» аренасида филиппинликларга ют­қазган - 1:2.

ФИКРАТ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:22, 17.11.2015. Ўқилди: 7435 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.