Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вақт ихтиёрига ҳавола масала ёки яна "Локо" ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Локомотив» - ўзбек футболида ташкил этилган мегалойиҳалар ичида энг омадсизи, десак муболаға бўлмас. Клуб ўз олдига улкан мақсадлар қўйди, таркибга кучли футболчиларни жамлади, аммо на натижа ва на жамоа имижини яхшилаш борасида бирор ютуққа эриша олди. «Темирйўлчилар»нинг ўтган беш йил ичида фақатгина битта кубок билан чекланишгани майлику-я, мўъжазгина стадионни томошабинлар билан тўлдира олишмаётгани ҳақиқий фожиа. Мавсум давомида 2-3та ўйинни ҳисобга олмаса, бошқасида арена ҳувиллади. Клуб учун сарфланган пулни натижа ва мухлислар сонига тенглаштириб, фойдалилик коэффициентини келтириб чиқарсак, камтарона рақамларга кўзимиз тушиши турган гап. Хўш, «Локомотив» беш йиллик тинимсиз меҳнат ва қилинган катта харажатларга қарамай, нима сабабдан ҳақиқий гранд клуб мақомига эриша олмаяпти? Буни тушуниб етиш учун бошқа клуб тарихига мурожаат этишга тўғри келади.

«БУНЁДКОР» СИНГАРИ

Истаймизми, йўқми, ҳозирги «Локомотив» ҳақида гапирганда бир вақт­лари ўзбек футболига мардонавор қадамлар билан кириб келган «қалдирғочлар» ёдга тушади. Бу ўринда гап ҳозирги «Бун­ёдкор» ҳақида кетмаяпти, зеро бугун беш йил олдинги жамоанинг фақат сояси қолган, холос. Ақалли бир мураббийни эплаб ишга таклиф этолмаётган клубни қандай қилиб «Локомотив»га ўрнак сифатида кўрсата олардик? Ўтган ҳафта «Фейеноорд»дан вакиллар келиб, «Бунёдкор» стадиони ҳақида илиқ фикрлар билдиришганини айтайликми? Ахир «Локомотив» ҳам Англиянинг «Флитвуд Таун» клуби билан аллақачон ҳамкорликни бошлаб юборган-ку. «Темирйўлчилар»нинг икки нафар футболчиси туманли ўлкада малака оширмоқда. Кўриб турганингиздек, бу борада ҳам «Бун­ёдкор» бошқаларга ўрнак бўлиши жуда қийин. Шундай экан, эътиборимизни «қалдир­ғочлар»нинг дастлабки парвозларига гувоҳ бўлган даврга қаратиш билан чекланамиз.

«Бунёдкор»нинг аввалги савиясидан кўп нарса қолмаган, лекин тан олайлик, ушбу клуб Осиё даражасида ҳамон жуда яхши таниш. Шунингдек, «Локомотив»дан фарқли ўлароқ, «Бун­ёдкор»нинг оз сонли бўлса-да, ўта фидойи фанатлари бор. Улар кези келганда ҳатто клуб раҳбарияти ва мураббийидан истеъфо талаб қилишни ҳам уддалайдилар.

Бундай даражага эришиш учун «Бун­ёдкор» янги ташкил этилган вақт­ларда кўп ва хўп меҳнат қилинди. Тўғри, Ривалдо, Сколари ва Зико каби юлдузларнинг таклиф этилиши жамоа шуҳратини оширишда асосий мезонга айланди. Ўз навбатида, клубда дастлаб ташкил этилган маркетинг ва менежмент хизмати сифатини эътироф этмаслик ноинсофликка тенг. Жамоа «Қурувчи» номида фаолият юритган, Ривалдо-ю Сколаридан асар ҳам бўлмаган вақтлардаёқ клуб пухта ишлайдиган маркетинги билан ҳайрон қолдирганди. ОАВ ва мухлислар билан муносабат аъло даражада йўлга қўйилди. Хусусан, ўша кезлари футбол клубини телевидение орқали реклама қилиш мумкинлигига илк маротаба гувоҳ бўлганмиз. Бунга ўхшаш тадбирлар бисёр эди. Натижада клуб қисқа вақт ичида ўзбек футболида етакчилар қаторига кирди ва қитъада ҳам ўз сўзини айта бошлади.

Ўз навбатида, мухлислар билан ишлаш масалаларига ҳам мутлақо янгича тарзда ёндашилди, кучли фан-клуб тузилди. Шу тариқа «Бунёдкор»­даги ўзгаришлар нафақат клуб, балки бутун ўзбек футболини янгича йўналишда иш юритишга ундади. Ўшанда бутун Ўзбекистон бўйлаб мухлислар клуби ташкил этила бошланган ва «Пахтакор»нинг аввалдан мавжуд бўлган, аммо етарлича рақобат йўқлиги важидан ярим мудроқ ҳолга келиб қолган фан-клуби ҳам уйғонганди. Энди нафақат жамоалар, балки уларнинг мухлислари ўртасидаги «тўқнашувлар» ҳам футболнинг бир қисмига айланди. Ўз навбатида, юзага келган бу каби интрига чемпионатимизга ўзгача мазмун олиб кирган эди. Тўғри-да, мухлиссиз футболда жозиба бўлармиди?

«ЛОКОМОТИВ»

Ҳозир у кунлар тарихга айланган. Бир жамоанинг кучсизланиши оқибатида чемпионатдаги рақобатга ҳам путур етди, стадионлар эса ҳувиллаб қолди. «Локомотив» янгича ривожланиш йўлига ўтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, мана шу интрига қайта жонланишини кутгандик. Аммо ундай бўлмади. Хўш, бунинг сабаблари нимада?

Аслида, «Локомотив»ни аввалги «Бунёдкор»нинг ожизроқ нусхаси, дейиш мумкин. Аммо ҳамма гап шундаки, «темирйўлчилар» ривожланиш йўлида асосан «қалдирғочлар»да учраган салбий жиҳатларни ўзлаштиришга қарор қилган кўринишади. Яъни, «Локомотив» ҳам ўша «Қурувчи» сингари катта маблағ эвазига юртимиздаги кучли футболчиларни ўз таркибига жамлаб олди, аммо бошқа  масалада янгилик қилишни истамади ёки уддалай олмади. Энг аввало, шуни таъкидлаш лозим, клубда мухлислар борасида амалга оширилган ишлар олий лиганинг ўртамиёна ёки аутсайдер клублариникидан деярли фарқланмайди. Фан-клуб борми, бор. Унинг асосан ёш болакайлардан ташкил топгани, ўйинлар ўтказилаётган паллаларда стадионнинг бир бурчагида йўқ бўлиб кетаётгани иккинчи даражали масала. Асосийси, фан-клуб номига бўлсада мавжуд. Афтидан, «Локомотив»ни шундан бошқаси ташвишга солмайдиган кўринади.

Аммо тўрт мухлиснинг иккита ноғорани чалиб тургани билан иш битармикан?

МОТИВАЦИЯ

«Темирйўлчилар»нинг аввал-бошидан кўзлаган мақсади аниқ эди. Клуб бирданига ҳамма нарсага эришишни мақсад қилганди. Бунинг учун энг тезкор йўлни танлади ва кучли футболчиларни ўз таркибига жамлаб қўя қолди. Аммо ҳамма гап шундаки, футболчи пулни қанчалик яхши кўрмасин, фақат шунинг ўзи унга етарлича мотивация бўлиб хизмат қилиши жуда қийин. Нари борса, кам-кўстини бир сидра битириб олгач, бундан ҳам совий бошлайди. Боз устига, «Локомотив»га йиғилган футболчилар аввалроқ «Пахтакор» ва «Бунёдкор» сингари клубларда ўйнаб, тўкисликка эришишга улгурганини назарда тутсак, бу «миллионерлар»дан яна нима кутиш? Уларни ким ёки нима олдинга ундаши мумкин? Навбатдаги миллионларми? Ишониш қийин.

Футболнинг ўз қонунлари бор.   Биласизми, Европа­да фаолият юритувчи футболчилар ҳар қанча бадавлат бўлишмасин, ҳар бир ўйинга ўзгача иштиёқ билан тушадилар. Улар шуниси билан ҳам профессионал дейсизми? Тўғри. Аммо яна бир жиҳат ҳам борки, уни ҳам унутмаслик керак. Футбол - мухлислар учун ўйналади. Ишқибозсиз қолган кун эса - ўлади. Футболчини ҳар қандай ҳолатда ҳам олға бошлайдиган ягона куч - мухлис тўла стадион. Шунинг учун ҳам Роналду ва Месси шунча «Олтин тўп» олишганига қарамай, ҳар бир ўйинга кучли иштиёқ ва алоҳида тайёргарлик билан тушаверадилар. Зеро, ишқибозлар бўлмаса, «Олтин тўплар»нинг ҳам қиймати йўқолади. Шу сабабга кўра, Роналду ва Месси мухлисларни йўқотиб қўймаслик учун борини, керак бўлса жонини беради. Шу сабабли Европадаги клублар мухлислар билан ишлашга катта эътибор қаратадилар. Бизда ҳам «Бун­ёдкор» шундай қилишга уриниб кўрганди, афсуски, иш охирига етказилмади. «Локомотив» эса бунга уриниб кўргани ҳам йўқ...

«ЛОКО»НИНГ ХАТОСИ

 «Локомотив»нинг энг катта хатоси ҳам шунда бўлса керак. Клуб кучли футболчилар учун етарлича пул сарфлади, аммо менежмент масаласида олий лиганинг ўртамиёна клубларидан деярли фарқ қилмади. Эсланг, «Бунёдкор» эндигина ташкил этилган вақт­ларда қандай ишлар олиб бориларди, қанчадан-қанча тадбирлар амалга ошириларди. Натижада мухлисларнинг стадионга ташрифи ортарди. Шунинг эвазига футболчилар қуриб-қақшаб ётган ўриндиқлар эмас, балки тўлиб-тошган трибуналар қаршисида тўп сурардилар.

«Бунёдкор» футболчилари ниманидир исботлаш учун ҳам ўйнаганлар. «Қалдирғочлар» ўша вақтда олиб борилган ишлар эвазига обрў орттирдилар. Шу қадар баландга кўтарилишдики, сўнгги йилларда кузатилаётган пасайиш ҳам клубни мамлакатимизнинг кучли жамоалари сафидан чиқариб юборолмади. Ахир паст парвоз ҳам - барибир, парвоз-да...

«Локомотив» эса шунча йиллик меҳнати билан ердан кўтарилишни ҳам уддалай олмади.

НАВБАТДАГИ МАСАЛА

Албатта, вазият шундайлигича қолиб кетмаслигига ишонгимиз келади. Боиси, клуб яна икки йил мухлиссиз қолиб кетса, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги тугул, ОЧЛда ғолиб чиқса ҳам инқироздан четда қолишига ишониш қийин. Энг аввало, клубга катта сармоя киритган ташкилотнинг ҳафсаласи пир бўлади. Ахир мухлиси йўқ клуб кимга керак? У «Барселона» бўлган тақдирда ҳам.

Аксинча, жамоа мухлис орттирса, соврин ютмаган тақдирда ҳам гуллаб-яшнайверади. Ана, «Манчестер Юнайтед»га қаранг, Алекс Фергюсон кетганидан буён ҳали ҳеч нима ютмади, аммо ўтган йили ЕЧЛ йўлланмасини олганини ҳам қанча байрам қилди. Мухлислари камаймади, улар ҳамон жамоани қўллашда давом этмоқдалар. «Локомотив» ҳам футболда ўз ўрнига эга бўлишни истаса, мана шу йўлдан бориши керак. Чунончи, митти стадиони тўлмайдиган клубдан нима наф?

Мавжуд муаммони ҳал қилиш йўлида «темирйўлчилар» қандай тадбирларни амалга ошириши юзасидан йўриқнома беролмаймиз. Бу ёғи катта маош эвазига ишлайдиган мутахассислар ҳукмига ҳавола. Энг муҳими - «Локомотив» мана шундай мутахассисларни излаб топиши. Зеро, шу вақтга қадар олиб борилган ишлардан хулоса чиқарсак, ҳозирча клубда буни эплайдиган ходим йўқ.

Дарвоқе, клуб уй ўйинларини ҳар хил стадионларда ўтказаётгани ҳам мухлислар ташрифига салбий таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин. Бундай вазиятда қандай йўл тутишни ҳам жамоанинг ўзи ҳал қилади. Балки барча ўйинларни бир стадионда ўтадиган қилиб тақвим тузиш керакдир, эҳтимол бошқача тадбирлар бордир. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, мухлисларни жалб қилиш борасида янгиликка қўл урилмаса бўлмайди. Ахир мўъжазгина стадионни ён-атрофда қад ростлаган кўп қаватли уйда истиқомат қилаётганлар ҳисобига ҳам тўлдирса бўлади-ку. Бунинг учун нима қилиш керак: концерт ташкил қилиш ёки лотерея ўйинлари ўтказишми, бу ёғини ўзлари билишади. Асосийси - ҳар ҳафта мухлислар учун ҳақиқий футбол байрами ташкил этиб беришса кифоя. Шунисига етмайди, барибир...

Ҳозирги «Локомотив» аро йўлда сарсон қолган йўловчини эслатади. Манзил сари олиб борадиган йўлда давом этишга мадори етмайди, силласи қуриган, чарчаган. Ортга қайтай, деса, шунча йўл босган, айни дамгача сарфлаган вақти, барча саъй-ҳаракатлари увол. Энди нима бўлади? Бу саволга шиддат билан ўтиб бораётган вақт жавоб топиб беради...

Зафар Қосимов, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:42, 20.11.2015. Ўқилди: 3389 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.