Бугун 2 январь, 2026 йил, жума.

      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • 0:0
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • 0:0
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Манчестер Сити
      • 03.01.2026 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 03.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 03.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 03.01.2026 22:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Арсенал
  • «A» Серия
      • 03.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Милан
      • 03.01.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Удинезе
      • 03.01.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Парма
      • 03.01.2026 19:00
      • Женоа
      • -:-
      • Пиза
      • 03.01.2026 22:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Лечче
      • 03.01.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Хетафе
      • 03.01.2026 18:00
      • Сельта
      • -:-
      • Валенсия
      • 03.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.01.2026 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 19 41
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 19 33
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 19 29
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 19 27
10 Кристал Пэлас 19 27
11 Фулхэм 19 27
12 Тоттенхэм 19 26
13 Ньюкасл 19 26
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 19 21
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
19-тур Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
19-тур Ливерпуль 0-0 Лидс
19-тур Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
19-тур Сандерленд 0-0 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Британиялик футболчиларнинг тишлари нега илма-тешик?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лондон университетларидан бирида 187 нафар футболчи иштирокида олиб борилган таҳлилий текширув ишларининг натижалари ғоят ачинарли чиқди. Англия клублари раҳбарлари футболчи сотиб олишга беҳисоб маблағ ажратишяпти, мураббийлар эса, тактикани мукаммаллаштириш ва қўл остиларидаги ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарликларини имкон қадар кўтаришга уринишмоқда. Шунингдек, клублар руҳий мувозонатни барқарор ушлаб туриш мақсадида махсус руҳшунослар хизматидан кенг фойдаланишмоқда. Бу вақтда яна бир жиҳат кўзга ташландики, у ҳам жиддий эътиборга муҳтож. Октябрь ойи бошида Лондондаги университетлардан бирида Англия клублари шарафини ҳимоя қилувчи 187 нафар футболчи иштирокида кенг кўламли таҳлилий текширув ишлари олиб борилди. Мақсад футболчилар тишларига аниқ ташхис қўйиш эди. Натижалар шуни кўрсатдики, умумий ҳолат жуда-жуда ёмон ва дарҳол барчасини тўғрилаш ҳаракатини бошлаш зарур. Британиянинг спорт тиббиёти йўналишидаги журналида эълон қилинган текширув натижаларига кўра, футболчиларнинг аянчли аҳволдаги тишлари уларнинг майдондаги ҳаракатларига бевосита салбий таъсир ўтказади.

Қисман «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳомийлигида олиб борилган текширувлар жараёнига 5та клуб («МЮ», «Саутгемптон», «Суонси», «Вест Хэм», шунингдек, элитадан тушиб кетган «Халл Сити») футболчилари қатори «Кардифф» ва «Брайтон» (чемпионшип) ҳамда «Шеффилд Юнайтед» (League One) вакиллари жалб этилдилар. Футболчиларнинг ўртача ёши 24та тенг бўлди. Тажрибали дантист (стоматолог)ларнинг текширувларидан сўнг 37 фоиз футболчида фаол ривожланаётган кариес мавжудлиги аниқланди. Бу Буюк Британиядаги ўртача кўрсаткичдан нақ 25 фоиз баланддир. Яъни футболчилар кариесдан кўпроқ жабр чекишяпти. Шунингдек, 53 фоиз футболчида тиш эрозияси, 77 фоизида тинбивит ва 5 фоизида пародонтит муаммоси бор экан. Яна бир жиҳат: текширувдан ўтганларнинг деярли ярми ўзининг оғиз  бўшлиғи ҳолатидан асло қониқмаслигини билдирди. Ҳар 5 нафар футболчининг бири тиш оғриғи сабаб, турмуш тарзи чиройли эмаслигидан нолиди. 7 фоиз иштирокчи эса, бу муаммо майдонда бемалол ўйнашига салбий таъсир қилишини баён этди.

- Умид қиламанки, текширув натижалари эълон қилинганидан сўнг кўплаб клублар бу муаммога ҳам эътибор қаратишади, - дея баёнот берди таҳлил ташаббускори Иан Нидлмэн. Ушбу профессор бошқарган гуруҳ бир неча йил олдин, тўғрироғи, Лондон Олимпиадаси чоғи 25та спорт турининг 302 нафар вакилини махсус текширувдан ўтказган ва ўшанда натижалар янада ёмонроқ чиққанди. Яъни 55 фоиз спортчининг кариесдан жабр чекиши ойдинлашганди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Англияда футболчиларнинг оғиз бўшлиғи ҳолати муҳимлиги ҳақида биринчилардан бўлиб Арсен Вергер бонг урганди. «Арсенал» устози бу муаммога деярли 20 йил олдин эътибор қаратган. Франциялик мутахассис «канонирлар» бошқарувини қўлга олганидан сўнг футболчилар олдига турли талаблар (парҳез, алкоголь ичимликларидан воз кечиш) қўйгани ҳолда, улардан ўз тишлари парваришига ҳам аҳамият билан қарашларини сўрагани бежиз эмас.

Дейлик, 2010 йили Сеск Фабрегас милкка боғлиқ муаммолардан азият чеккан ва голландиялик ван Перси маслаҳати билан ақл тишини олдириб ташлаганди. Умуман, Тони Адамс, Стивен Жеррард ва Флоран Малуда каби футболчилар ҳам вақтида шундай йўл тутишган. Бундан 3 йил олдин «Вест Хэм»да ўйнаган хавбек Рэйвел Моррисон эса, тезкор тартибда нақ 7та тишини суғуриб ташлашига тўғри келгани натижасида мавсумолди турнесидан четда қолганди. Муаммодан хабар топган клуб раҳбарияти  футболчини қўллаб-қувватлаб, унинг сунъий тиш солишига 28 минг фунт ажратганди. Лондонликлар шунинг баробарида клубнинг барча футболчиларини махсус текширувга йўналтиришганди.

- Тишга боғлиқ муаммо энг муҳим паллада қўққисдан бўй кўрсатиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун биз касаллик билан курашишдан кўра, унинг олдини олишни маъқул кўрамиз, - дейди «Вест Хэм» клуби тиббиёт ва спорт фани бўлими раҳбари Стийн Вандербрук. Умуман олганда, туманли ўлкадан ташқарида соғлом оғиз бўшлиғига анчадан буён жиддий эътибор қаратишади. Мисол учун, 2009 йили «Милан» клуби емирилган ақл тиши туфайли Али Сиссокони ўз сафига қабул қилмаганди. «Россонерлар» шифокорлари ушбу муаммо футболчининг келажак фаолиятига катта халақит беришидан хавфсирашган. Таҳлилий текширув жараёнида яна бир жиҳат хулоса ўрнида айтилди - футболчининг ёши ўтиб боргани сари унинг тишлари қимирлай бораверади. Тўғри, ҳали барчаси охиригача ўрганилмади, аммо дантистларнинг якдил фикрларига кўра, спортчиларнинг оғиз бўшлиғи ёмон ҳолатга келишига уларнинг ширинликлар ва қувватлантирувчи ичимликларни кўпроқ истеъмол қилишлари сабабдир.

- Таҳлилий текширув натижалари очиқ-ойдин кўрсатдики, энди бу муаммога жиддий ёндашмаслик мумкин эмас, - дейди профессор Иан Нидлмэн. - Акс ҳолда, тишларга боғлиқ хасталиклар профессионал футбол, умуман, спорт учун катта бош оғриғига айланади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:40, 21.11.2015. Ўқилди: 2946 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
8 Астон Вилла Морган Роджерс 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Манчестер Сити Филип Фоден 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.