Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диёржон Туропов: "Ортда қолган мавсум “Олмалиқ” учун ёмон ўтмади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий Лиганинг 2015-йилги мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди. Куни кеча мамлакат чемпионатининг совринли ўринларини эгаллаган жамоалар-у элитани тарк этадиган клублар номи маълум бўлди.

Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси эса ортда қолган мавсумни 6-поғонада якунлади. Олмалиқликлар мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган бўлсалар ҳам уни юқори нотада тугатишнинг уддасидан чиқа олишмади. Хўш, 6-ўрин “Олмалиқ” учун қониқарли натижами? Бундан олмалиқлик футболчиларнинг кўнгли тўлдими? Умуман мавсум “Олмалиқ” клуби учун қандай ўтди? Шу ва бошқа саволлар билан ушбу жамоанинг истеъдодли футболчиларидан бири саналадиган Диёржон Туроповга мурожаат қилдик.

 

Ортда қолган мавсум тўғрисида

- 2015-йилги мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- Ростини айтадиган бўлсам, 2015 йилги чемпионатимиз жуда қизиқарли тарзда ўтди. Буни совринли ўринлар учун курашнинг сўнгги тургача давом этгани ҳам кўрсатиб турибди. Қолаверса, Олий Лигани тарк этадиган жамоалар ҳам айнан охирги турда аниқ бўлди. Мана шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ортда қолган мавсум анчагина қизиқ тарзда ўтди, деб айта оламиз.

- “Олмалиқ” жамоасининг мавсум давомида намойиш этган ўйини тўғрисида қандай фикрдасиз?

- Жамоамиз мавсумни ёмон бошламаганди. Дастлабки турларда анчагина яхши натижалар қайд этиб келаётган эдик. Аммо иккинчи даврада негадир ўйинимиз “чиқмай қолди”. Ғалабага умид қилган ўйинларимизда кўпинча дуранг ўйнаб қўйдик ёки мағлубият аламини тортишга мажбур бўлдик. Балки бу омад билан боғлиқдир…

- Мавсум аввалида клуб олдига қандай вазифа қўйилган эди?

- Мавсум бошида биз Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиш имконини тақдим этадиган ўринлардан бирини банд этишни ният қилгандик. Шунга монанд равишда чемпионатга ҳозирлик ҳам кўргандик. Лекин бу – футбол. Унда ҳар доим ҳам биз ўйлаган режалар амалга ошавермайди…

- Қайд этилган 6-ўрин “Олмалиқ” учун қониқарли натижами?

- Менимча, ундай эмас. Зеро жамоамизда йиғилган таркиб билан бемалол бунданда юқорироқ ўринларни банд этишимиз ҳам мумкин эди. Лекин ўйинлар давомида йўл қўйилган кичик хатолар эвазига муҳим очколарни бой бериб қўйганимиз якунда бизга бироз панд берди.

 

Менга жароҳат панд берди

- Ўзингиз кўрсатган ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Ўзим тўғримда гапирадиган бўлсам, бринчи даврани ўтказиб юборишга мажбур бўлганимдан хафаман. Зеро жуда муҳим ўйинларда ўз жамоамга ёрдам бера олмадим. Кутилмаганда орттириб олинган жароҳат менга панд берди. Биринчи давранинг кўплаб ўйинларини четдан туриб кузатишга мажбур бўлдим.

- Иккинчи давра хусусида нималарни айта оласиз?

- Иккинчи даврага келибгина майдонга қайтдим. Ўз ўйинимни кўрсата бошлашимга ҳам бир нечта ўйин керак бўлди. Чемпионатнинг охирги турларига келибгина ўз формамга қайта олдим… Ўша биринчи даврани ўтказиб юборишимга сабаб бўлган жароҳат иккинчи даврадаги ўйинимга ҳам бироз бўлсада таъсир ўтказди, дея оламан.

 

Эндиги режалар

- Эндиги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча уйда дам оляпман. Жамоамиз аъзоларига қисқа муддатли таътил берилган. Бироз муддат хордиқ чиқаргач, келаси мавсум учун тайёргарликка киришамиз.

- Келаси мавсумни ҳам “Олмалиқ” таркибида ўтказасизми?

- Бу тўғрида аниқ бир гап айта олмайман. Боиси “Олмалиқ” билан тузган шартномам тобора ниҳоялаб бормоқда. Жамоа раҳбарияти ва мураббийлар билан гаплашганимда улар жамоада қолишимни исташларини билдиришди. Бундан хурсанд бўлдим, очиғи.

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлдими?

- Ҳа, бир нечта клуб мени ўз сафида кўриш истагини билдирди. Ҳозирча уйдаман, дам оляпман. Кейинроқ барча таклифларни батафсил ўрганиб чиқаман ва якуний қарор қабул қиламан. Келгуси фаолиятимни қаерда давом эттиришимни ҳозир аниқ айта олмайман.

 

Олимпия терма жамоаси хусусида

- Олимпия терма жамоа йиғинларида ҳам иштирок этсангиз керак…

- Ҳа, Олимпия терма жамоамизни олдинда Осиё Чемпионатига якуний тайёргарлик жараёни кутиб турибди. Декабр ойида асосий йиғинлар ташкил этилади ва бир қатор синов-назорат баҳсларида майдонга тушилади.

Olimpiya terma jamoa.jpg

- Терма жамоа олдига Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган…

- Ҳа, албатта. Буни барча футболчилар яхши тушуниб туришибди. Шунга мос равишда тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Терма жамоа йиғинларига таклиф этилаётган кўплаб футболчилар Олий Лига клубларида асосий таркибда майдонга тушишмоқда ва маҳоратини ўстириб боришмоқда. Бу терма жамоамиз фойдасига ишлаши аниқ. Энди биздан талаб этиладигани мусобақага яхши формада етиб бориш ва у ерда мураббийларимиз кутган ўйинни намойиш қилиш.

Diyor Turopov.jpg

Агар устозларимиз берган кўрсатмаларни бажарадиган бўлсак, олдимизга қўйилаётган вазифаларни уддалаш мумкин бўлади, деб ўйлайман. Умид қиламанки, қитъа чемпионатига йўл оладиган футболчилар сафидан ўрин оламан ва терма жамоамизнинг Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишида ўз хиссамни қўшаман.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:22, 22.11.2015. Ўқилди: 2560 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик