Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров: "Чемпионат якунланди, лекин янгиланиш жараёни давом этади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

УЧРАШУВ ХАҚИДА

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ: Бугунги ғалаба билан барча фарғоналик футбол муҳлисларини табриклайман. Стадионда уч мингга яқин томошобинларнинг келгани, албатда бизларни ранжитади. Лекин, биз ҳаммасини тушуниб турибмиз, барча айб ўзимизда. Ахир сўнгги 5 турда ғалаба қозона олмаганимиздан кейин, муҳлисларнинг ҳам сабр-тоқати тугаб, жамоага бўлган ишончи йўқолди. Мен жамоа номидан,  бундай “Нефтчи”га ҳос бўлмаган мағлубиятли ўйинлар учун фарғоналик футбол ишқибозлардан узр сўрайман.

      Бугунги учрашувда,  биз учун энг аввалом бор ғалаба керак эди. Чемпионатдаги сўнгги ўйинни ғалаба билан якунлаб барча муҳлислар ва ўз олдимизда, озгина бўлса ҳам айбимизни ювиб, таътилга яхши кайфият билан чиқишни мақсад қилгандик. Бугунги учрашувда биз, бошқа ғалаба қознганимиз учрашувлардаги сингари ўз ўйинимизни топиб олдик. Афсус, сўнгги турларда бугунги учрашувда кузатилган шижоат, ғалабга интилиш ва майдоннинг ҳар бир метрида кураш олиб борадиган жамоавий ўйинни йўқотиб қўгандик. Бугунги учурашувда мен биронта бир ўйинчини алоҳида такидламайман, чунки ғалабага бутун жамоа эришди. Мен йигитлардан минатдорман.      

   

ЧЕМПИОНАТ ИНТРИГАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ.

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ: Энг аввалом бор барча футбол муҳлисларини чемпионат якуни билан табриклайман. Албатда, ҳар бир чемпионат ўзига  хос  воқеалар билан боғлиқ бўлади. Бу йилги чемпионат ўзининг чемпионлик ва олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш  жараёнлари билан қизиқ бўлди. Сўнгги тургача, назарий жиҳатдан ким чемпион бўлади-ю, ким Олий лигани  тарк этиши катта савол бўлиб турди. Охир оқибат барибир кучлилар хақли равишда ўз мақсадларига эришди деб ўйлайман. Афсус, биз ҳам ОЧЛга бериладиган ўрин учун курашга киришган эдик, лекин жамоамиз бу вазифани уддалашга кучи етмади. Балким, чемпионат арафасида биз ўз олдимизга 5 ўринни эгаллашни мақсад қилиб қўйганимиз ва шунга яраша имкониятларимиздан келиб чиқиб тайёргарлик кўрганимиз учун  бу “вазифа”ни бажара олмадик. Биз учун чемпионат теккис, бир хил бўлмади. Гоҳида 8та ўйинда кетма – кет ғалаба нашидасини сурган бўлсак, гоҳида кетма -кет  5та тургача ғалабасиз ўйинлар ўтказдик. Албатда чемпионатда 5 - ўрини эгалаб асосий вазифани бажарганимиздан хурсанд бўлсак, қўшимча “вазифа”,   4 - ўринни эгаллай олмаганимиздан жуда ҳам ҳафамиз.  Шу билан бирга,  бу мавсум “Нефтчи” юқори ўринлар учун кураша олишини исбот қилди. Чемпионатнинг якуни жадвалида, биздан юқорида ўринларни эгаллаган  4 жамоадан 10 очко тортиб олганимиз ҳам ёмон кўрсаткич эмас. 

      Қолаверса, чемпионатнинг қизиқарли ўтишига спорт журналистларнинг, газета, интернет, ТВ ва радионинг ҳам ўрни юқори бўлди. Билишимча, бу йилги чемпионатда “келишилган ўйинлар” тушунчаси ҳам айнан спорт журналистларнинг сайи харакатлари билан ўртага чиқди. Аслида футболнинг ривожланишида муҳлислар қатори, спорт журналистларнинг ўрни ҳам беқиёсдир. Спорт медиаси ривожланган мамлакатда албатда футбол ривожланади.

      Шаҳсан мен учун, бу йилги мавсум мураббийлик сифатида катта мактаб бўлди. Бу мавсум мураббий сифатида шаклланишимга катта сабоқ бўлди, камчилик ва ютуқларни аниқлаб олишимга имкониятлар яратди. Албатда, барча йўланган ишларни бирдан амалга ошириш мумкин бўлмади, лекин умид қиламанки, бу йилги мавсум “Нефтчи” учун ҳам, мен учун ҳам, кейинги чемпионатга таъмал тоши бўлиб,  муваффақиятлар учун бир трамплин сифатида ҳизмат қилади.

ЯНГИ МАВСУМ ҲУСУСИДА

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ: Албатда ҳар бир мавсум олдидан раҳбарият жамоа олдига маълум бир вазифани қўяди. Шу кунларда раҳбарият билан учрашиш белгиланган. Агар раҳбарият жамоага юқори, жиддий вазифаларни қўядиган бўлса, биз мураббийлар штаби бунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Бу дегани мураббий штабини ҳам ва футболчиларни  таркибини ҳам кучайтиршимиз талаб қилинади. Ўтган чемпионатда жамоамиз руҳий – маънавий  етарли даражада мустаҳкам  эмас эди. Агар  биз юқори ўринлар учун кураш олиб борадиган бўлсак, албатда  бутун чемпионатнинг юқори савияда, бир ҳил ҳужумкор руҳда ўтказишимиз керак бўлади. Бу йилга ўхшаб гоҳ ундай, гоҳ бундай -  8 талаб  ғалаба, кейин 5 талаб мағлубиятли ўйинлар ўтказиб савринли ўринлар учун курашиб бўлмайди. Мен ўзимнинг футболчилик тажрибамдан яхши биламан, юқори ўринлар учун курашганда ҳамма харакат фақат ғалаба учун ҳизмат қилиши керак бўлади. Демак, юқори ўринлар учун курашишда барча жамоа аъзолари – мураббийлар, футболчилар ва бошқа барча клуб аъзолари бунга ишониб, бор кучини бериши зарур бўлади. Албатда бунинг учун фақат бу вазифани бажаришга қодир инсонларни жамоага йиғиш керак бўлади.  Яна бир бор такрорлаб айтаман, барча харакатлар раҳбарият билан учрашиб, қилинадиган ишлар келишиб олингандан кейин, бошланади. Жамоамиз 15 декабргача таътилга чиқади ва ҳозирча клубда ким қолиб, ким кетиши, ким келиши маълум эмас. Барчаси, янги йил арафасида маълум бўла бошлайди.  Фурсатдан фойдаланиб яна бир марта барча футбол муҳлислари ва спорт журналистларни  мавсум якуни билан табрик этаман ҳамда ҳаммага соғлик-саломатлаик тилайман.   

 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 13:55, 23.11.2015. Ўқилди: 10228 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.