Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Туркманистон 1 1
2 Ўзбекистон 1 1
3 Ўмон 1 1
4 Қирғизистон 1 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

02/09 17:00 Ўмон - Қирғизистон
02/09 19:30 Ўзбекистон - Туркманистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3002 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 02.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      12:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:05 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      03:00 Д/ф "Шмейхель".
      04:35 "Всё о главном". Глеб Панферов.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 02.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. 1/2 финала.
      11:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      13:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      17:05 "Культовые".
      17:35 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:05 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      22:10 "Тайны звёзд спорта".
      22:40 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      00:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      00:45 "Культовые".
      01:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 02.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Гандбол. Суперкубок России. Женщины. ЦСКА (Москва) - "Ростов-Дон" (Ростов-на-Дону).
      07:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 168 в Москве. Устармагомед Гаджидаудов против Альберта Туменова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 Д/ф "Тони Кроос".
      21:00 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      22:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Джаред Каннонир против Каю Борралью.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 02.09.2025

      07:00 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      11:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      19:30 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      22:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов: «Инсоннинг нияти унинг кўзларида яширин»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайт «Краснодар» шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг фаолият йўли деярли барчамизга маълум. Хусусан, унинг ёшлик чоғлари жуда кўп қийинчиликларга дуч келгани ва ҳаттоки, футболдан бутунлай кетиш ҳақида ўйлаганидан ҳам хабардормиз. Лекин Одилнинг омади келиб, бахтли тасодиф ортидан «Пахтакор» мураббийлари эътиборини ўзига қаратган. Кейин таниқли мутахассис - Валерий Непомняшийнинг ўгитлари билан маҳоратини оширган. «Пахта­кор»даги 5 йиллик ажойиб даврдан сўнг 2011 йили «Анжи» сафига, Это`О, Диарра ва Роберто Карлосни ўзида жамлаган юлдузли таркибга қўшилди. Шуниси эътиборлики, босиқ-камтар ўзбек йигити шундай машҳурлар ичида йўқолиб қолмади. Аксинча, барқарор ўйинлари билан Россия­да ҳурмат-эътибор қозонди. 2014 йилга келиб, ЦСКА таклифидан «Краснодар» вариантини афзал кўрган ҳамюртимиз келажак сари яна бир дадил қадам қўйди.

Мана, бугун Одил - Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва Россия чемпионатидаги энг фойдали легионерлардан бири. Яқинда «Независимой спортивной газетў» наш­ри мухбирлари юртдошимиздан катта интервью олишди. Биз шу суҳбатни қисқартирилган ҳолда, ҳукмингизга ҳавола этишни лозим топдик.
- Маълумки, КХДР термасига қарши кечган мағлубиятли ўйиндан кейин Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи ўзгарди: Миржалол Қосимов ўрнини Самвел Бабаян эгаллади. Бу ўзгариш жамоага нечоғли таъсир ўтказди?

- Шуниси аниқки, жамоамизга соғлом ғолиблик руҳи қайтди. Биласизми, футболда мураббий ва ўйинчилар ўртасида руҳий муносабатнинг ўрни жуда муҳим. Самвел Вячеславович эса ўйин олдидан футболчиларни шу қадар руҳлантира оладики, ҳаттоки, захира ўриндиғидагилар ҳам ҳар қандай ҳолатда фақат ғалабани кўзлашади. Биз Бабаян билан «Пахтакор»­даги фаолиятимдан буён яхши танишмиз. Эҳтимол, узоқ йиллик ҳамкорлик учун ҳам у мени сардор сифатида кўришни хоҳлагандир. Терма жамоа сафи мунтазам равишда ёш иқтидорлар билан тўлдириб борилмоқда. 20 ёшли Жавоҳир Соҳибов ёки 22 ёшли Игорь Сергеев сўзимнинг исботи. Шахсан мен энди сардор сифатида масъулиятни ҳис этяпман.

- Дарҳақиқат, Бабаян Тош­кент­да Яман термасига қарши баҳсда Соҳибов ва Сергеевни бошланғич таркибга киритди. Бу - мамлакатда келажаги порлоқ футболчилар авлоди етишиб чиқаётганидан далолатми?

- ЎФФ раҳбарлиги Мираброр Зуфарович Усмонов қўлига ўтган сўнгги 10 йиллик даврда юртимизда футболнинг ривожига катта эътибор қаратилмоқда. Турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг жаҳон миқёсидаги турнирларда мунтазам қатнашаётгани бунга яққол мисол. Эҳтимол, шунинг учун ҳам термамизнинг ҳозирги йигитларига «олтин авлод» нисбати берилаётгандир...

- Нега унда ўзбек футболчиларини Европа клубларида кўрмаяпмиз?

- Биласизми, айни пайт термамизнинг асосий 7 нафар аъзоси легионер. Лекин аксарият йигитларимиз Осиё клубларида тўп суришади. Футболчиларимиз нега Европага интилишмаяпти? Эҳтимол, Ўзбекистон чемпионатида асосан техникага эътибор қаратилгани боис, йигитларимиз атлетик салоҳиятга катта урғу берувчи Европа клублари талабларига жавоб бера олишмас?! Шунинг учунми, бизга ҳамдўстлик ўлкалари чемпионатлари кўпроқ мос тушади.

- Ўзбекистонда терма жамоа учун база вазифасини ўтайдиган клублар борми?

- Агар барча ёш тоифасидаги жамоалар таркибини таҳлил қилсак, аксарият футболчилар «Пахтакор» клубида тарбияланаётганликларини кўрамиз. Шунингдек, «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Насаф» клубларидан ҳам ажойиб футболчилар етишиб чиқишмоқда.

- Ёшлик чоғларингиз «Пахтакор»нинг қайси афсонасига ўхшашни истардингиз?

- Миржалол Қосимовга! У 1997 йили «Алания»дан Тошкент­га қайтганди... Ўшанда ўйинларини телевизорда кўриб, роса ҳавас қилардим. Дейлик, у жарима зарбасини амалга оширдими, тамом: ўта хавфли вазият бўларди ёки гол! Шукрки, шундай афсона билан елкама-елка ишлаш насиб этди. Терма жамоага Миржалол Қўшоқович устозлик қилган пайтлар у жарима зарбаларини ҳам амалга оширишимни истарди. Балки мураббий каминада ҳам бунга қизиқиш борлигини сезгандир...

- Нега унда «Краснодар»да бу вазифани бажармайсиз?

- Чунки жамоамизда «стандарт»ларни мендан ҳам аълороқ ижро этувчи йигитлар бор. Масалан, Маурисио Перейра ёхуд Жоаозиньо. Лекин ўйин ҳолатида зарба беришга имкон туғилса, буни бажонудил амалга ошираман. Масалан, Қатардаги Осиё кубоги-2011да дарвозадан 30 метрлар чамаси узоқликда тўпни қабул қилдим ва кучли зарба орқали гол уришимни ич-ичимдан сездим. 2013 йили «Анжи» сафида «Краснодар», яқинда эса «Краснодар»да «Динамо» дарвозасига урилган голлар ҳам шундай юз берди.

- Узоқ масофадан ҳар иккала оёқда ажойиб зарба йўллайсиз. Бу машғулотлар самарасими ёки туғма қобилият?

- Тўғри, машғулотларда ҳам кўп меҳнат қилишга тўғри келади. Аммо бу барибир, аввало - Яратганнинг инояти.

- Кўпчилик ҳалигача майдонда ким эканингизни тўла тушунмайди. Бошқача айтганда, ижодкормисиз ёхуд «бузғунчи»?

- «Пахтакор»да ўтган дастлабки икки йил давомида фақат таянч ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурганман. Кейинроқ мураббийлар мени олдинроққа суришди. Ҳозирги кунда эса, мен учун қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Шубҳасиз, рақиб жарима майдони яқинида ҳаракатланиш, айниқса, голли вазиятларда шерикларингга «пас» беришнинг роҳати ўзгача. Лекин рақиб ҳужумини қоида доирасида тўхтатиб, янги ҳужум бошлаш ҳам одамга хуш ёқади.

- Тўпни рақибдан олиб қў­йишда қатъий ҳаракатланасиз, аммо сизни қўпол футболчи, деб бўлмайди. Бундай «тоза» ўйнашнинг сири нимада?

- Менимча, яхши футболчи ўйин­ни ўқий олиши керак. Айтайлик, рақиб тўпни қабул қилаётиб, ўнг томонга ҳаракат қилишни мўлжаллаб турибди. Демак, сиз айнан шу томонни гавда билан тўсасиз. Бордию, рақиб менга тўп билан яқинлашиб келаётган бўлса, аввало, унинг кўзига қарайман. Чунки ҳар қандай инсоннинг нимани ният қилганини кўзларидан билиб олиш мумкин. Менинг ке­йинги ҳаракатларим шунга мувофиқ бўлади.

- Яна бир ажойиб хусусиятингиз бор: тўпни ўз жарима майдончангиз яқинида эгаллаб, катта тезликда марказ орқали рақиб дарвозасига хавф соласиз...

- Ҳамма гап шундаки, барчаси ички туйғуларимга боғлиқ. Баъзида озгина тин олиш кераклигини ҳис қиламан. Бошқа сафар тезликни ошириш кераклигини сезиб, ўзимга руҳан таъсир ўтказишга интиламан.

- Ўзингизни омадли инсон, деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа. Айниқса, 2005 йили «Пахтакор»нинг янги мураббийи Валерий Непомняший мени асосий таркибга киритганида, бунга амин бўлгандим. Ўшанда 18 ёшли йигитча эдим ва катталар билан 20 дақиқа тўп суриб, болалардек қувонганим ёдимда. Дебютдан кейинги 3-ўйинда Непомняший мени бошланғич таркибга киритди. Ўша кунни сира унутмайман. Ахир ёнимда Сервер Жепаров ва Темур Кападзе каби терма жамоа юлдузлари тўп суришарди.

- Ўша куни Валерий Кузьмич сизга нималар деганини эслай оласизми?

- Албатта. «Одил, сендан яхши футболчи чиқиши мумкин. Техниканг зўр, тўпни рақибдан олиб қўйишда ажойиб ҳаракат қиласан. Лекин сенга ҳозирча босиқлик етишмаяпти. Доим хотиржамликка интил, шунда тез ўсасан», - деганди. Бу сўзлар ҳали ҳам қулоғимда мунтазам жаранг­лаб туради.

- Сизга совуққонлик етишмай қолган ҳолатлар ҳам бўладими?

- Аввалги йили биз Бразилия мундиалига чиқолмадик. Аслида гуруҳда Эрон термаси билан бизнинг жамоа йўлланма олиши мумкин эди. Лекин Сеулда Жанубий Корея термасига ютқазиб қўйдик. Кейин ўтиш баҳсларида иордания­ликларга рўпара келдик. Ҳар икки томонда дуранг қайд этилди ва пенальтилар серияси бошланди. Табиийки, мен ҳам «нуқта»га яқинлашдим. Аслида зарба ўзим ўйлагандек чиқди, аммо тўп йўлига дарвоза тўсини қалқон бўлди... Бу фаолиятимдаги энг қора кун: чунки мамлакат олдида уятга қолгандим. Ўшандан бери 11 метрлик нуқтага деярли яқинлашмайман.

- Энди фаолиятингиздаги энг бахтли кунни ҳам эсласак...

- Менимча, бу 2007 йилнинг 13 октябри бўлса керак. Чунки худди шу куни Рауф Талгатович Инилеев қўл остида терма жамоада дебютимни нишонлаганман. 

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:46, 25.11.2015. Ўқилди: 2661 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
3 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
4 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
5 Афғонистон Умид Мусавий 1
6 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
7 Ҳиндистон Анвар Али 1
8 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1
9 Қирғизистон Жоел Кожо 1
10 Туркманистон Вепа Жумаев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.