Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Раҳмат сенга, «Реал ўғлони»!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

38 ёшли афсонавий ҳужумчи - Рауль Гонсалеснинг мафтункор ўйинларидан мухлислар бошқа баҳра ололмайдилар. Бетакрор Рауль профессионал фаолия­тидаги охирги ўйинда «Нью-Йорк Космос» таркибида майдонга тушиб, Шимолий Америка Лигаси финалида «Оттава» устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшди ва яшил майдонни чемпион сифатида тарк этди.

Испаниялик Рауль профессионал футболчи сифатида 21 йил тўп сурди. Аввалига «Реал» тарихидаги энг яхши тўпурар (яқинда Криштиану Роналду унинг рекордини янгилади) бўлиб, жамоа афсонасига айланди. Кейин «Шальке»да ўз маҳоратини кўз-кўз қилди. У бундеслигада атиги 2 йил (66та ўйинда 28та гол) ўйнаган бўлсада, ўзининг очиқкўнгиллиги ва самимийлиги эвазига гельзенкирхенлик мухлислар қалбидан чуқур жой олди. Жамоа Раулга чексиз ҳурмат белгиси сифатида «7» рақамини муомаладан чиқарди.

Раулнинг кейинги бекати Қатарнинг «Ал-Садд» клуби бўлди. Мазкур жамоадаги 2 йиллик фаолияти учун ҳужумчи 12 млн. евро олди ҳамда 2022 йили ЖЧга мезбонлик қиладиган мамлакат чемпиони унвонига эришди. Шундан кейин афсона бир пайтлар Пеле ва Франц Беккенбауэрдек машҳур касбдошлари тўп суришган «Нью-Йорк Космос» клубига йўл олди ва у ерда ҳам ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Эътиборлиси, Рауль қаерда ўйнашидан қатъий назар, доимо юксак ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлди. Дейлик, мухлислар унинг шарафига 3 марта дабдабали хайр­лашув тадбирини ташкил этишди. Уларнинг биринчиси 2013 йилнинг июлида «Шальке» томонидан уюштирилиб, жамоа «Ал-Садд» билан куч синашди. Ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлимида қаҳрамонимиз қатарликлар сафида майдонга тушди, танаффусдан кейин мезбонлар шарафини ҳимоя қилиб, «дубл»га эришди. Учрашув «Шальке»нинг 9:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Орадан 4 ҳафта ўтгач, Рауль энди «Ал-Садд» сафида «Реал» билан хайрлашиш мақсадида «Сантьяго Бернабеу»га ташриф буюрди. У Мадридда ҳам Германиядаги каби икки жамоа таркибида ҳаракатланди. Фарқи - испанлар немисларга қараганда, шафқатлироқ эканликларини намойиш этишди ва 5:0 ҳисоби билан кифояланишди. Табиийки, голлардан бирига Рауль муаллифлик қилди.

2014 йилнинг баҳорида ҳужумчининг фаолиятини якунлаши хусусидаги гап-сўзлар авжига чиқди. Натижада Рауль билан ҳамкорлик қилиш ниятида юрганлар уни таклифларга кўмиб ташладилар: «Реал» спорт директори лавозимига чорлади (Флорентино Перес «Реал» ўғлони»да бўлажак бош мураббий сиймосини кўраётганига шаъма қилганди), «Шальке» ҳам раҳбарлик лавозимларидан бирига чақирди. Лекин океан орти вакиллари ўта манфаатли шартлар асосида уни ўз томонларига оғдиришди ва  фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам «Космос» тизимида қолишини маълум қилишди. Энди Рауль клуб академиясида ёш футболчилар тарбиясига бош-қош бўлади. Умуман, у «Космос» либосида 31 марта майдонга тушиб, 9та гол урди. 16 октябрга ўтар кечаси сўнгги учрашувида тўп сурган ҳужумчи фаолиятидаги 22-совринини қўлга киритди.

Раулнинг ягона армони - Испания терма жамоаси совринларга усиз эришди. 2007 йилнинг октябрида мухлислар Испания термасининг ўша вақтдаги бош мураббийи Луис Арагонесни ўқув-машғулотлар базаси ёнида қарши олишди. Улар аввалига жамоага омад тилашди, кейин Рауль нима учун йиғинга таклиф этилмаётгани ҳақида савол беришди. Бош мураббий шундай жавоб қайтарди: «Унинг фаолиятида нечта ЖЧ бўлиб ўтди? 3та. Европа чемпионатичи? 2та. Умумий ҳисобда - 5та турнир. Уларнинг нечтасида ғолиб чиқди? Қани, қани, жавоб бермайсизларми?» Мухлислар жим бўлиб қолишди. Мураббий улардан юз ўгирди-да хитоб қилди: «Бирорта!» Албатта, Раулга ҳам қойил қолиш керак - у ҳеч қачон ҳеч кимга ҳасад қилган эмас. Дейлик, Евро-2012 арафасида Висенте Дель Боске унда таркибдан жой олиш имконияти борлигини маълум қилди. Ҳужумчи астойдил тайёргарлик кўрди, аммо мураббий барибир, якуний «заявка»га киритмади. Шунда ҳам Рауль ҳеч кимдан ранжимади. Ҳатто ундан «Реал» тарихидаги энг яхши тўпурар мақомини тортиб олган Роналдуни ҳам SMS орқали табриклашга куч топди. Дарҳақиқат, ҳасадгўйлик - Рауль учун бегона ҳиссиёт. Шу боис, у бутун дунёнинг ёқимтойига айланди. Яшил майдонни абадий ғолиб сифатида тарк этган афсона ўз келажаги хусусида шундай деди: «Қачондир Мадридга қайтишим аниқ, лекин мураббий сифатида эмас. Ҳозирча бу ролда ўзимни тасаввур қилолмаяпман».

 

Раулнинг «Реал»даги совринлари

Испаниянинг 6 карра чемпиони

Испания суперкубогининг 4  карра соҳиби

ЕЧЛнинг 3 карра ғолиби

Қитъалараро кубокнинг 2 карра соҳиби

УЕФА суперкубоги соҳиби

Раулнинг футболчилик фаолияти

Испания термаси  102     44

Реал                          741     323

Шальке                     98       40

Ал-Садд                   44       11

Нью-Йорк Космос  31       9

 

Эътироф

- Рауль Мадридда ва «Реал» қўйнида улғайди. У «МЮ»дан Мадридга кўчиб ўтган Криштиану Роналдудан тамоман фарқ қиларди. Роналдунинг Мадриддаги нуфузи фақат футбол майдони билан чегараланган. Рауль эса яшил майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам юксак нуфузга эга. У - клубнинг тирик афсонаси. Роберто Карлос («Реал»нинг собиқ ҳимоячиси).

Содиқ Собир тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:58, 25.11.2015. Ўқилди: 5846 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик