Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ўхшамаган» ниҳоя

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол ишқибозларининг баҳсу-мунозараларига сабаб бўлиб, баҳорда бошланган олий лиганинг барча ўйинлари якунига етганидан хабарингиз бор. Гарчи чемпионлик масаласи охирги тургача ҳал этилмаган бўлса-да, сўнгги ўйинда «Пахтакор»нинг ўз майдонида «Андижон»га ютқазиб, «Локомотив»нинг чемпионлик рутбасига эришишини кутиш қийин эди. Амалда ҳам худди шундай бўлиб чиқди: «Пахтакор» 11-марта олтин медалларни қўлга киритди.

Аммо биз бугун тилга олмоқчи бўлган мавзу чемпионлик кимга насиб этгани ҳақида эмас. Бизни ҳайратга солган омил шу бўлдики, ПФЛ яна ўз «анъана»ларига содиқ қолиб, ғолиб жамоани тақдирлаш маросимини ҳаддан ташқари оддий тарзда амалга оширди. «Пахтакор»-«Андижон» учрашувини стадиондами ёки ТВ орқали кўрган барча биладики, ўйин тугаб, «шерлар» навбатдаги ютуқ ва чемпионликка эришиб бўлишгач, ПФЛ раҳбари Фарҳод Магомедов бир ўзи кубокни кўтариб келиб, уни Кахи Махарадзега топширди-да, дарров майдондан чиқиб кетди. Бўлди, шу холос.

Ваҳоланки, ПФЛнинг тақдирлаш маросимлари ва умуман, ташкилий ишларига боғлиқ камчиликлари ҳақида жуда кўп марта ёзилди, айтилди, гапирилди. Лекин минг афсуски, ҳозирча уринишлардан ҳеч бир самара чиқмаяпти. Айтайлик, 2015 йилги Ўзбекистон Кубоги учун кечган финал баҳсидан сўнг бир қатор ҳамкасбларимиз бу оғриқли ҳолат ҳақида қалам тебратишганди. Хусусан, Зафар Қосимов «Интерфутбол» саҳифаларида мулоҳаза юритди. Нодирхўжа Юлдашев эса Championat.asia  сайти орқали кубок финалидаги аянчли тақдирлаш маросими ҳақида ўта таъсирли мақола эълон қилди. Бу чиқишлардан сўнг барчамиз миллий чемпионат охирида дабдабали маросимни кўрамиз деб умид қилгандик. Аммо бари «эски ҳаммом, эски тос» қабилида қолиб кетаверди...

Аслида стадионларда мухлисларнинг камайиб кетаётганига асосий сабаблардан бири ҳам шу. Зеро стадионда ёдда қоладиган ҳолатларни кўрмаган, учратмаган мухлис қайтиб бу ерга қадам босмайди. Шундай экан, ташкилий масалаларга эътиборни кучайтирмасак, муҳташам ўйингоҳларимиз мудом ҳувиллаб тураверади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, агар «Пахтакор» футболчилари сўнгги учрашувдан кейин рисоладагидек тақдирланиб, мухлислар учун турли кўнгилочар тадбирлар (айтайлик, қисқа муддатли концерт дастури) уюштирилганда, бундан жамоанинг барча аъзолари ва албатта, камсонли мухлислар ҳам ниҳоятда хурсанд бўлишарди. ПФЛ бунинг учун катта пул сарф этиши шарт эмасди. Шунчаки, ўйиндан олдин «Пахтакор» билан ҳам, «Локомотив» билан ҳам алоқа боғлаб, жамоа чемпионликка эришса, тақдирлаш маросимини қандай ўтказиш борасида фикр алмашиб олинса ҳам бўларди. Ишончимиз комилки, клублар бу масалага бефарқ қараб туришмасди. Чунончи, инсон шундай яралганки, унга мақтов, эътибор ҳар доим ёқиб тушган. Бошқача айтсак, ПФЛнинг исталган мутасаддиси чемпионликка даъвогар клублар билан боғланиб, «Албатта, шу кунгача кўплаб машаққатларни бошингиздан кечирдингиз. Энди ютуқни муносиб нишонлаш учун ҳам бир ҳаракат қилсак яхши бўларди» қабилида фикр билдирса, клубларнинг ўзлари тадбир режасини тузиб чиқишга киришишарди. Лекин ПФЛ шуни ҳам бажармаган кўринади. Акс ҳолда, кимсан - Ўзбекистон чемпиони деган юксак шарафга эришган Кахи Махарадзенинг кубокни қўлга олган тарихий вазияти суратларда бунчалик ғариб кўринмасди.

Миллионлар ўйинига эътибор кучли бўлган бизга ўхшаш бошқа давлатларда тақдирлаш маросимлари қандай ўтишини таърифлаш шарт эмас. Турли рангларда товланувчи чироқлар, чеҳрасидан мамнунлик ҳисси барқ ураётган футболчиларнинг бўйнига бирма-бир медалларни осиб қўйилиши, раҳбарлар ва футбол афсоналари билан қўл олиб кўришишлар, табриклар, жамоа сардорининг кубокни боши узра азот кўтариши, оммавий хурсандчилик ва ниҳоят, чиройли қилиб безатилган подимга чиқиб, эсдалик учун суратларга тушиш... Худди шу пайтда ғолиблар устига ранг-баранг қоғозчалардан ясалган «юлдузлар ёғдуси»... Тақдирлаш маросими мана шундай бўлиши лозим бизнинг тасаввуримизда. Бизда эса ҳар қандай мусобақа якунлангач, шундоқ борилади-да, сардорга кубокни топшириб, қайтиб кетилаверади. Яхшиямки, «Пахтакор» вакиллари ҳар эҳтимолга қарши ўзлари учун подиум ясаб қўйишган экан. Шу қўлбола шоҳсупа фонида суратга тушиб олишди. Бечора футболчилар... Мавсум бошидан охиригача чемпионлик учун курашиб, эришганлари шу бўлди.

Футболни севадиган замонавий мухлис мазкур оғриқли масалада журналистларни айблаши ҳам мумкин. Лекин гувоҳи бўлаётганингиздек, биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз. Яъни имкон қадар инсонга таъсир ўтказа оладиган сўзларни жамлаб, мақолалар қоралаяпмиз. Лекин бундан ортиғини амалга ошира олишимиз даргумон. Билмадик, ПФЛ ташкилий масаларга эътиборни кучайтириши учун яна нималар қилиш керак?..

Дарвоқе, мисол тариқасида фақат «Пахтакор»ни тилга олганимизни бошқа клублар мухлислари тўғри тушунишсин. Чунки бугун чемпионликка эришган, аммо хурсандчилик онларини кўнгилдагидек нишонлай олмаган клуб айнан «шерлар» бўлади. Эртага худди шундай ғарибона аҳвол сиз ёқтирган жамоа футболчилари бошига тушиши ҳам мумкин. Биз эса шундай бўлиб чиқишини асло хоҳламаймиз ва бунга қарши курашишга интиляпмиз. Чунки олий лиганинг ҳар йилги бошланиши чакки бўлмайди. Ҳар ҳолда, байроқ кўтарилади, милий мадҳия янграйди, ҳаммамиз тик туриб, янги футбол мавсумини яхши ниятлар билан кутиб оламиз. Лекин чемпионат ниҳояси сира «ўхшамаяпти». Тезроқ шу муаммо ҳам «ўхшаса» эди...

 Аббосбек, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:28, 27.11.2015. Ўқилди: 5690 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик