Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қанийди терма жамоада ўйнасам?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу йигитларни катта клубларга чақиришган ва бунга жавобан бинойидек тўп суришмоқда. Аммо катта терма жамоаларда уларга эҳтиёж йўқ. Демакки, мамлакат миллий жамоаси либосини кийиш улар учун орзу. Қуйидаги фотогалерея орқали айнан шундай орзуманд ва яхши савиядаги футболчилар билан танишамиз ...

Бразилиялик Фернандони «Манчестер Сити»нинг асосий футболчилари қаторига қўшиш жуда қийин. Лекин у Яя Туре ёки Фернандиньонинг ўрнига тез-тез майдонга тушиб турибди. Фернандо Бразилия ва Португалия фуқаролига эга бўлсада, унга ҳар икки юртнинг катталар терма жамоасида ўйнаш ҳали насиб этмади. Катта эҳтимолки, футболчи бундай бахтдан мосуво бўлиб улгурди. Зеро, Фернандо айни пайт 28 ёшда. Шундай экан, уни Бразилия термасига жалб қилишлари даргумон, Португалия учун ўйнашига эса, ҳуқуқий масалалар халақит беради.

«Арсенал» марказий ҳимоячиси Габриэль Паулиста тез орада бу рўйхатдан чиқиб кетса керак. Тўғри, у ҳозиргача Бразилия терма жамоаси сафида бирор марта майдонга тушгани йўқ. Аммо 1-2 марта йиғинга чақирилди.

Ярим ҳимоячи Симоне Падоин 5-мавсумки, «Ювентус»да туппа-тузук тўп сурмоқда. Шунга қарамай, Италия термаси мураббийлар штаби унга эътибор қаратмаяпти. Симоненинг 31 ёшга етганини ҳисобга олиб айтсак, у буёғига ҳам эътибордан четда қолса керак.

Мадрид «Атлетико»си сардори Габи клуб миқёсида етарлича ном қозонди, совринлар ютди. Аммо Испания миллий жамоаси ярим ҳимояси марказида унга асло жой йўқ.

Микель Артета - мамлакат терма жамоасида ўйнамаган замонавий футболчилар орасида энг машҳури. Зеро, у Испаниянинг барча ёш тоифасидаги термалари синовидан муваффақиятли ўтган. Аммо хорижга жуда эрта чиққани боисми, мураббийлар эътиборидан четда қоляпти. Умуман олганда, Испанияда охирги 10 йилликда шу қадар кўп иқтидорлар етишиб чиқишдики, «қизил фурия» юзини кўрмаган футболчилардан бемалол Европа чемпионати финал босқичида бинойидек иштирок этувчи яна бир терма жамоа шакллантириш мумкин.

«МЮ»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андер Эррера Испания термасида ҳам етакчилардан бири бўлиш салоҳиятига эгадек. Аммо унга ҳамон эҳтиёж сезилмаяпти.

Ажойиб дарвозабон Вилли Ка-бальеро ҳам кўринишидан, Аргентина терма жамоасидан чақирув олмай, фаолиятини якунлайди. Ваҳоланки, у ушбу юртнинг турли ёш тоифасидаги термаларида ўйнаган, хусусан, Олимпиада олтин медалини қўлга киритган. Аммо асосий жамоа даражасига чиқолмади, барибир. «Малага» дарвозасини қўриқлаб, мўъжизалар содир этганида, таклиф қилишмаган экан, энди 34 ёшида, боз устига, «Манчестер Сити» захира ўриндиғида ўтирган пайти чорлармидилар?

Яго Фальке 25 ёшигача нафақат ўз юрти, балки Италия ва Англияда ҳам яхши ўйнашга улгурди. Дейлик, жорий мавсум «Рома»да ёмон таассурот қолдирмаяпти. Аммо қария Висенте Дель Боске унга нисбатан ҳамон бепарво.

«Фиорентина»нинг собиқ дарвозабони Нето айни пайт «Ювентус»да Буффон ўринбосари роли билан чекланяпти. У ўтган йили Бразилия термаси сафида Америка кубогига борди, аммо ҳали ҳаттоки, ўртоқлик баҳсида ҳам миллий жамоа либосини кийганича йўқ.

«Арсенал»нинг халқаро ўйинлар таъмини тотиб кўрмаган яна бир аъзоси. Француз Франсис Коклен 24 ёшга етди ва ҳамон Дидье Дешамнинг таклифига илҳақ.

Бақувват ярим ҳимоячи Аллен 2011 йили Бразилия ёшлар термаси сафида жаҳон чемпиони бўлди. Янги мавсум арафасида эса, «Наполи»га ўтиб, чакки ўйнамаяпти. Шунга қарамай, Дунгадан ҳали таклиф олмади.

 
Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:20, 27.11.2015. Ўқилди: 2044 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.