Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"ФИФА ислоҳоти - болаларча чираниш"

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / ФИФА Конгресси
Рукн: Янгиликлар
A A A

NewFIFAow ҳаракати ташаббускорлари - Жэми Фюллер ва Бонита Мерсиадес France Football нашрига берган интервьюларида ФИФАдаги ўзгаришларга ошкора муносабат билдиришди. Жэми Фюллер - Skins спорт экипировкалари фирмаси президенти. У 2013 йили велесипедчилар халқаро иттифоқидаги ислоҳотларда катта роль ўйнаган. Бонита Мерсиадес - Австралиянинг ЖЧ-2018 ёки ЖЧ-2022 мезбонлигини ютишга ҳаракат қилган «заявка» қўмитаси аъзоси. У овоз бериш жараёни хусусида олиб борилган тергов ишларида Мишель Гарсия учун асосий маълумот берувчи бўлганди.

- Ҳозирда Фран-суа Каррар (МОҚнинг собиқ бош директори, ФИФАдаги ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳининг раиси) ва Доменико Скала (ФИФАнинг Аудит ва қоидаларга амал қилиш бўйича қўмитаси раҳбари) томонидан ишлаб чиқарилаётган ислоҳотлар дарҳақиқат, ниманидир ўзгартирармикин?

Фюллер: - Албатта, йўқ. Бу шунчаки, болаларча чираниш, холос. Бошқача айтсак, ФИФА можаролар ҳовурини босиш учун ортиқча уринмоқда. Каррар ва Скала Олимпия қўмитаси ва ФИФА тизимидаги одамлар саналишади. Иккисига ҳам ишонч йўқ. Каррар ФИФАни мустақил экспертлардан ҳимоя қилишни хоҳлаяпти. Скала эса ҳозирги пала-партишликдан фойдаланиб, «ватан қутқарувчиси» номини олмоқчи. Ҳаммаси сохта ҳаракатлар...

Мерсиадес: - Ташкилот шундай таназзулга учраган пайт қандайдир «бегона», яъни мавжуд тизимда ишлаб кўрмаган янги шахснинг аралашуви лозим. Шоядки, у ФИФА ва бутун жаҳон футболи тизимини қайтадан шакллантирсин.

- Сизларда ислоҳотлар учун муқобил ғоя борми?

Мерсиадес: - Биз ишга жиддий одамларни жалб этганмиз. Мисол учун, БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннанни. Шунингдек, лойиҳамизни Юнеско Ижроий қўмитаси раиси Муҳаммад Самиҳ Амр, БМТнинг тараққиёт дастури раҳбари Хелен Кларк, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти вице-президенти Мари Кивиниеми, 2012 йили АҚШ президентлиги учун сайловларга республикачилар томонидан номзоди илгари сурилган Митт Ромни каби машҳур шахслар қўллаб-қувватлашади. Бутунжаҳон антидопинг агентлиги собиқ президенти Дик Паунд ҳам ажойиб мутахассис. Ҳарқалай, спорт оламини яхши билади. Айнан у ФИФАда ислоҳот ўтказиш бўйича тузилажак мустақил қўмитага раҳбарлик қилиши мумкин.

Фюллер: - Ҳар қандай ислоҳотни мустақил мутахассислар назорат қилишлари лозим. Акс ҳолда, ҳаммаси ўз ҳолича қолади, барибир. Яъни коррупция тизимининг негизи бузилмайди.

- Хўш, ФИФА президенти лавозимига даъвогарлик қилишаётган номзодлар орасида чинакам ислоҳотларга йўл очувчилари ҳам борми?

Фюллер: - Улардан айримлари билан гаплашиб кўрдим. Очиғини айтаман, ҳозирча номзодлар орасида муносибини кўрганим йўқ. Лекин ҳозир қайси номзод яхши ёки ёмонлигини аниқлаш учун вақтни зое сарфлашдан наф йўқ. Яхшиси, бўлажак президентни ислоҳотларни ишлаб чиқаришга йўналтириш лозим.

Мерсиадес: - Ҳозирча номзодларни етарли даражада яхши билмаймиз. Шунинг учун уларни 27 январга белгиланган NewFIFAow митингига таклиф қилдик. Марҳамат, келиб ўз дастурларини тақдим этишсин. Бироқ афсуски, ҳеч бир номдзодда аниқ режаси йўқдек кўринмоқда. Эҳтимол, ўзаро учрашувлардан сўнг уларга нисбатан фикримиз ўзгарар...

- Ўзи сайловларни кейинроқ муддатга қолдирса бўлмайдими?

Мерсиадес: - Дарҳақиқат, бу борада шошма-шошарликка йўл қўйиляпти. Зеро, аввало, ислоҳотлар бўйича мустақил қўмитани тасдиқлаш, қолаверса, ФИФАда тузилма ўзгаришларини амалга ошириш лозим эди.

Фюллер: - Шундай умумий пала-партишлик даврида «гўзаллик танлови» уюштришнинг ўзи кулгули. Бу шундан далолатки, ҳозир тилга олинаётган «ислоҳотлар» шунчаки, комедияга айланади.

- Бироқ ўтиш даврида ФИФАни кимдир бошқариб туриши керак-ку...

Фюллер: - ФИФА низомида фавқулодда ҳолатларда айнан Швейцария суди ташкилот ҳисоб рақамининг дахлсизлигини кафолатлаши ёзиб қўйилган. ФИФА ходимлари эса ўз ишлари билан шуғулланишда давом этишлари мумкин. Табиийки, улар яхшироқ муҳит ичида фаолият юритишни хоҳлашади.

Фюллер: - Шундай халқаро ташкилот зарурки, ҳамма у билан фахрлансин. Бироқ айни пайт ФИФА обрўси ҳаддан зиёд тушиб кетди. Хуллас, катта ўзгаришларга қўл уриш шарт.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:17, 02.12.2015. Ўқилди: 2632 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик