Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йўқ, Скандинавга унча ўхшамайди-ку

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугунги Швеция, Дания ва Норвегия терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишаётган кўплаб футболчилар асл викингларга унча ўхшамайдилар. Аралаш никоҳлар, шунингдек, 90-йилларда Африка, собиқ Югославия ва жаҳоннинг бошқа бир қатор нотинч ҳудудларидан тинч Сканданивияга бўлган қиёси йўқ миграция жараёни шунга олиб келди. Яъни айни пайт шимолий мамлакатлар терма жамоаларида бу ўлкалар учун ноодатий фамилия ва ташқи кўринишга эга футболчиларни кўриш одатий ҳолга айланди. Бунга мисоллар етарли. Марҳамат, қуйида sports.ru сайти келтирган энг ёрқин 15та мисол билан танишинг.

Норвегия термаси

Умар ЭЛАБДУЛЛАУИ

23 ёшли йигит бугунга келиб, терма жамоани асосий ўнг қанот ҳимоячи бўлиб олди. У Ослода туғилган, аждодлари эса марокашликларга бориб тақалади. Умар ёшлигида 2 йилча «Манчестер Сити» тизимида шуғулланган, аммо «шаҳарликлар»нинг асосий таркибига киролмагач, Голландия ва Германияда ўйнади. Ҳозир Грецияда «Олимпиакос» шарафини ҳимоя қиляпти.

Ҳайтам АЛЕЭСАМИ

Бу футболчи томирида ҳам марокашликлар қони оқяпти. 24 ёшли Ҳайтам худди Элабдуллауи каби Ослода туғилган. Жорий йилдан Швециянинг «Гётеборг» клубида тўп сурмоқда. Норвегия термаси либосини эса, 3 марта кийишга улгурди. Хусусан, итальянларга қарши кечган ўйинда иштирок этди.

 

Александр ТЕТТИ

Марказий ярим ҳимоячи, Ганада туғилган ва Норвегияга 13 ёшида кўчиб ўтган. 29 ёшли Тетти Норвегия термасида 9 йил олдин дебют қилганди. Лекин фақат шу йилга келиб, асосий ўйинчилар қаторига қўшилди. Дейлик, Евро-2016 саралаш баҳсларида 3та гол урди. Айтганча, Тетти «Норвич» билан АПЛдан тушиб кетиш ва яна элитага қайтишга улгурди.

Муҳаммад ЭЛЮНУССИ

21 ёшли истиқболи баланд ҳужумчи Марокашда туғилган. Норвегияда эса, мамлакатнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаб чиқди. Хусусан, ўтган йилдан эътиборан, миллий жамоага жалб этиляпти. Шунингдек, «Мёльде» таркибида Норвегия чемпиони ҳам бўлди.

Жожуа КИНГ

23 ёшга тўлган бу ҳужумчи Ослода туғилган. Унинг онаси норвегиялик, отаси гамбиялик. Жожуа 16 ёшида «Манчестер Юнайтед» тизимига кириб, 5 йил давомида маҳоратини оширди ва асосий жамоа сафида 2 марта ўйнади ҳам. Бироқ бундан кўпига кучи етмади. Хуллас, асосан чемпионшипда фаолият юритиб, жорий мавсум «Борнмут» билан премьер-лигага қайтди. Айни пайт АПЛда ҳам чакки таассурот қолдирмаяпти, гарчи ҳали гол урмаган бўлсада. Евро-2016 саралашининг «плей-офф» раундида Венгрия термасига қарши кечган ўйинлар учун Кингни чақиришмади. Агар чақиришганида, шимолликларга эҳтимол, ёрдам берармиди...?

Ҳозирги Норвегия термаси таркибида бу йигитлардан ташқари, яна Муҳаммад Элюнуссининг амакиваччаси Тариқ (у ҳам ҳужумчи), Валон Бериш ва унинг укаси Ветон (ота-оналари Косоводан), ярим ҳимоячи Хармеет Сингх (ота-онаси Ҳиндистондан), ҳужумчи Дио Диоманде (ота-онаси Кот-д~Ивуардан), яна бир форвард Муҳаммад Абдуллауэ (Умар Абдуллауи билан адаштириб юборманг) каби бир қатор ўзга юрт ўғлонларини кўриш мумкин.

 

Швеция термаси

Мартин ОЛЬССОН

Скандинавча исм ва фамилияга эга футболчи ташқи кўринишидан шимолликка асло ўхшамайди. Чунончи, Мартиннинг онаси кениялик, отаси эса швед. Ольссоннинг ўзи ажойиб чап қанот ҳимоячиси. У вақтида «Блэкберн»да ўйнаганди, ҳозир «Норвич» билан АПЛга қайтди. Мартиннинг эгизаги - Маркус иқтидор бобида бироз орқада чоғи, ҳамон «Блэкберн»да ўйнаш билан чекланяпти. Дейлик, Мартин Швеция миллий жамоасидаги ўйинлари сонини 30тадан оширишга улгурган бўлса, Маркус ҳисобида атиги 2та учрашув бор, холос.

Жимми ДУРМАЗ

Швецияда туғилган футболчининг ота-онаси ассириялик. У Туркияда ўйнади, ҳозир Грециянинг «Олимпиакос» клуби аъзоси. 26 ёшли йигит ярим ҳимоячи сифатида чакки эмас.

Эркан ЗЕНГИН

30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Туркияда туғилган ва шу мамлакатнинг ўсмирлар термасида ўйнаган. Ота-онаси Туркиядан ва ўзи ҳам айни пайт «Трабзанспор»да тўп сурмоқда. Бироқ бундан 10 йил олдин Швеция термаси учун ўйнашни маъқул кўрган. Чунончи, болалиги шу юртда ўтганди. Тўғри, Эркан ўз дебютини яқиндагина, тўғрироғи, 2 йилча олдин нишонлади. Аммо шундан буён Швеция термасида мунтазам ўйнаяпти.

Златан ИБРАГИМОВИЧ

Кўпчилик туғилганидан буён Златанни швед, деб билади. Бироқ кимдир футболдан йироқ бирор кишига унинг суратини кўрсатиб, исм-фамилиясини айтса, ўша кимса 15та уринишда ҳам Златанни Швецияга боғлай олмайди зинҳор. Лекин уни ота-онасининг юртлари - Босния ёки Хорватияга боғлаш анча осон.

 

Йон ГВИДЕТТИ

Ҳа, Йон ушбу рўйхатга киритилган бошқа футболчиларга нисбатан скандинавга анча ўхшайди. Лекин унинг тарихидан ўта қизиқарли география келиб чиқадики, шу сабаб рўйхатга киритилди. Эшитинг: Гвидетти томирида италиялик ва бразилияликлар қони бор, у Швецияда туғилган, аммо болалик йилларининг катта қисмини Кенияда ўтказган. Зеро, отаси Африканинг шу давлатида ишлаган. Йон 16 ёшида «Манчестер Сити» академиясига кирди ва узоқ вақт супериқтидор сифатида таърифланди. Аммо  асосий таркиб даражасига чиқолмади, барибир. Натижада 5 йиллик ижара келишувларидан сўнг ёзда Испаниянинг «Сельта» клубидан қўним топди. Гвидетти ҳозир 23 ёшда ва жорий йилнинг ёзида Швеция ёшлар термаси сафида Европа чемпиони бўлди.

Айни пайт Швеция миллий жамоасида шунингдек, Александр Милошевич (Сербия, Швеция, Финляндия), ярим ҳимоячи Абдул Халили (Фаластин), ҳужумчи Эмир Куйович (Черногория, Босния), вингер Нобил Бауи (Марокаш) каби футболчилар  тўп суришмоқда. «Фулхэм» фанатлари ярим ҳимоячи Александр Качаниклич (Югославия)ни ҳам яхши эслашади.

 

Дания термаси

 

Ризо ДУРМИСИН

21 ёшли чап қанот ҳимоячиси Данияда туғилган. Унинг аждодлари Албания ва Македонияга бориб тақалади. Дурмисинни бошқа юрт терма жамоаларига ҳам фаоллик билан чақиришган, аммо у Дания ўсмирлар ва ёшлар термаларида ўйнашни маъқул кўрди. Жорий йилга келиб, Даниянинг бош жамоасида ҳам дебют қилди. Фаолиятининг бошланғич қисмидан буён «Брондбю» клуби шарафини ҳимоя этаётганини ҳам таъкидлаш ўринли.

Мартин БРЭЙТУЭЙТ

Отаси гайаналик, ўзи Данияда туғилган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи, ҳужумда ҳам бемалол ҳаракатланади. 24 ёшли Мартин Франциянинг «Тулуза» клуби сафида жорий мавсум 5та гол уришга улгурди.

Юсуф ПОУЛЬСЕН

Дания футболида энг кўп учрайдиган фамилиялардан бирининг эгаси ўз исми билан ажралиб туради. Унинг отаси танзаниялик денгизчи. Хуллас, у Данияга келган пайти маҳаллий аёлга кўнгил қўйиб, шу ерда қолган. Юсуф айни пайт 21 ёшда ва «Лейпциг» сафида ҳаракатланмоқда. Аммо улкан гавдали чаққон ҳужумчи иккинчи бундеслигада узоқ қолмайдиган кўринади. Ҳарқалай, унга қизиқиш даражаси анча баланд.

Эрик СВЯТЧЕНКО

1990 йили Данияга кўчиб кетган украиналик мусаввирнинг ўғли. Эрик  - ҳимоячи. У катта футболдаги фаолиятини «Мидтьюлланд»да бошлади ва ҳозир ҳам шу клубда ўйнамоқда. Жорий йилдан эса, Дания миллий жамоасига жалб этиляпти.

Жорес ОКОРЕ

Кот-д~Ивуарда туғилган. 3 ёшга тўлганида оиласи Данияга кўчиб ўтган. Жуда иқтидорли ва истиқболли марказий ҳимоячи. Тўғри, охирги вақтларда жароҳатлардан кўп азият чекяпти. Дейлик, 2013 йили «Астон Вилла» сафидан жой олиб, бутун йилни тиззасидаги муаммолар туфайли четда ўтказди. Аввалги мавсумда эса АПЛнинг 20тача ўйинида иштирок этди, аммо бунисида яна даволаниш билан банд.

Ярим ҳимоячи Томас Дилейриш ҳам соф скандинав эмас - унинг томирида ирланд-америкаликлар қони оқяпти. Ҳимоячи Александр Шольц асли немис, ярим ҳимоячи Пионе Систо эса Угандада туғилган.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:04, 03.12.2015. Ўқилди: 2315 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.