Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рекордчи тўпурар ёхуд «сеҳрли таёқча»нинг фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Репортажлар
A A A

1996 йил. Ўзбекистон 5-миллий чемпионати ғолиблиги сари дадил одимлаётган «Навбаҳор» навбатдаги турда ўз майдонида Тошкент вилоятининг «Дўстлик» клубини қабул қилаётганди. Стадион ҳар доимгидек гавжум, мухлислар билан лиқ тўлган. Учрашув бошланмасидан аввал жамоалар чигалёзди машқларини бажаришаркан, ёнимдан жой олган томошабинлардан бири шеригидан сўради:

- Анави дарвоза ёнида турган йигит янги қўшилибди, шекилли.

- Шунақа, тўрақўрғонлик экан, Жалиловнинг топилмаларидан биридир-да, - деди ҳамроҳи унга жавобан. - Бир четда тортиниб туришига қараганда, ҳали жамоага тўлиқ қўшилиб кетмаган кўринади...

Гап захира ўйинчиларига мўлжалланган махсус жилетни кийганча асосий таркиб аъзоларининг шуғулланишини зимдан кузатиб турган Анвар Солиев ҳақида кетаётганди.

Мазкур ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланиб, «Навбаҳор» ўз олдига улкан мақсад қўйганини яна бир бор исботлаганди. Ўша мавсум якунида наманганликлар сўнгги тур арафасида чемпионликни расмийлаштиришди. Олег Шацких, Фарҳод Магометов ҳамда Дмитрий Батинков сингари юлдузлар билан бир сафда қўлга киритилган ютуқ Солиевнинг келажакдаги самарали фаолиятига ўзига хос дебоча вазифасини ўтади.

1997 йил. «Навбаҳор» 6-миллий чемпионатнинг навбатдаги турида МҲСК билан сафарда ўйнаши кўзда тутилганди. Майдон эгаларининг устози Рустам Мирсодиқов ўша йили чемпионликка эриша оладиган ажо­йиб жамоа шакллантирган, унда энг кучли футболчилар жамлангандилар: Нўъмон Ҳасанов, Мухтор Қурбонов, Бахтиёр Ашурматов, Шуҳрат Раҳмон­қулов... Мазкур таркибнинг деярли барча аъзоси мухлисларга жуда яхши таниш эди. Хуллас, ўйин бошланди ва дастлабки дақиқаларда кутилмаганда наманганликлар ҳисобни очишди. Гол муаллифи кимлигини топинг, адашмадингиз - Анвар Солиев. Ёш ҳужумчи ўта нозик ҳаракатлар билан дастлаб ҳимоячи, сўнгра дарвозабонни ожиз қолдирди. Тўғри, мазкур баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Аммо қаҳрамонимизнинг голи ўзи учун муҳим аҳамият касб этди. Йил якунида Солиев ва унинг жамоаси бронза билан кифояландилар.

1998 йил. Ортда қолган икки мавсумда етарлича тажриба ва кўникма орттирган ҳужумчи «Навбаҳор» сафида Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борди. Муҳташам «Пахтакор» стадионида кечган ҳал қилувчи баҳсда наманганликларга Фарғонанинг «Нефтчи» клуби рақиблик қилди. Кутилганидек шиддатли курашларга бой тарзда кечган учрашувда Шуҳрат Раҳмонқулов дастлабки гол муаллифига айланди. 51-дақиқада эса катта саҳнага Солиев чиқди. Шеригининг ажойиб узатмасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолган ҳужумчи имкониятни қўлдан бой бермай, жамоасининг ҳисобдаги устунлигини мустаҳкамлади. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингач, «Навбаҳор» уч карра кубок соҳибига айланди. Мазкур ғалаба Анвар Солиевга фаолиятидаги иккинчи йирик совринни туҳфа этди.

Сўз бошида қайд этилган мухлис адашмаган экан, малакали мураббийнинг навбатдаги топилмаси ўзбек футболида ажойиб ҳужумчининг етишиб чиқишига замин ҳозирлаганди. Умуман, «лочинлар»нинг гуллаган даврида наманганлик юзлаб ишқибозлар ўз суюклиларининг машғулот жараёнларини ҳам ўтказиб юборишмасди. Диққат билан разм солинса, Виктор Романович ўша кезлари футболчиларни шуғуллантириш чоғида Анвар Солиевга ўзгача эътибор билан қараётгандек тасаввур уйғонарди. Тажрибали мутахассис ҳимоячиларни қай услубда шошириб қўйиш, тўпсиз қолган ҳолатда қандай ҳаракатланиш, ҳар икки оёқда бир хилда ўйнаш борасида ёш ҳужумчи билан индивидуал тарзда шуғулланарди. Гўёки, Солиев унинг учун алоҳида аҳамиятга эгадек. Албатта, бу меҳнатлар самараси ўлароқ, унинг шогирди энг муҳим паллаларда гол уриб, «Навбаҳор» жонига оро кирди.

2001 йил. Қаҳрамонимиз яна икки мавсум Наманганда тўп сургач, жамоасини алмаштирди. Яхши ниятлар билан «Пахтакор» сафига қўшилган Солиевни пойтахт мухлислари илиқ қарши олдилар. У эса бунга миннатдорчилик сифатида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этди. Дарвоқе, «шерлар»нинг ўша йилги янгиланган таркибида мураббийлар Солиевдан бошқа позиция - ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида фойдалана бошлашди. Айтиш жоиз, мазкур ўзгариш Солиевга ижобий таъсир кўрсатди: ўйини янада куча­йиб, тезкор ва чаққон вингерга айланди. Буни ҳам ички чемпионат, ҳам қитъа миқёсидаги турнирларда яққол намоён эта билди.

2002-2007 йиллар. «Пахтакор» билан ОЧЛда икки марта ярим финалга қадар етиб борган бўлса, ке­йинчалик қаторасига чемпионликни нишонлади. Айниқса, 2005 йилги мавсум Солиев учун ўта омадли тарзда кечиб, якунда 29та гол урган ҳолда чемпионат тўпурарлигини қўлга киритди, унинг номи мамлакатнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар қаторида зикр этилди. Маҳоратли ҳужумчи 2007 йили Ҳамдўстлик чемпионлари кубогини қўлга киритишга ҳам улгурди. Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмасди.

2008 йил. Эзгу ниятлар билан «Бунёдкор» либосини кийган форвард шу пайтгача эришган натижаларини янада яхшилашга астойдил бел боғлади. Яна Ўзбекистон чемпионлиги, яна ОЧЛ ярим финали!..

Ўз навбатида, Солиевнинг миллий термамиз равнақи йўлида қилган меҳнатларини ҳам асло унутиб бўлмайди. ЖЧ-2006 саралаш учрашувида Қувайт термаси қай тариқа мағлуб этилгани мухлисларнинг ҳамон ёдида. Мазкур баҳсда бош жамоамизнинг ғалаба тўпини киритган Солиев «сеҳрли таёқча» номини олди. Чиндан ҳам, кейинчалик рақиб жамоа мураббийлари ушбу ҳужумчининг захирадан майдонга тушишини катта хавотир остида кузатадиган бўлиб қолишганди. Зеро, Ўзбекистон миллий термасининг бу форварди аксарият ўйинларда жамоаси жонига оро кирарди.

2015 йил. Вақтлар ўтди, яқиндагина ёш иқтидор эгаси сифатида эътироф этилган Солиев ҳам улғайди. Жорий мавсум якунида унинг футболчилик фаолиятини якунламоқчилиги борасида гап-сўзлар урчиди. Хусусан, ҳужумчининг ўзи InterFutbolга берган сўнгги интервьюларининг бирида буни тасдиқлагандек кўринди: «Уч йилдан бери бутсаларимни михга илиш ҳақида ўйлайман. Лекин ҳар сафар чемпионат бошланишига саноқли кунлар қолганида клублардан таклифлар келади. Миллионлар ўйинини азбаройи яхши кўрганимдан футболдан кетишга ботина олмайман. Менимча, янги мавсумда бундай бўлмайди. Чемпионат тугагач, профессионал фаолиятимни якунлайман, аммо фахрийлар сафида ўйнашда давом этаман...»

Тасодифни қарангки, у жорий йилги чемпионатнинг 22-турида фаолия­тидаги илк жамоа - «Навбаҳор»га қарши кечган баҳсда ўзининг олий лигадаги 400-ўйинини ўтказди. Айнан шу ўйинга қадар Наманган жамоаси сафида 85та (29та гол), «Пахтакор»да 201та (85), «Бунёдкор»да 102та (46), «Насаф»да эса 11та (3) учрашувда майдонга тушишга улгурганди. Мана, жорий йилги чемпионатнинг сўнгги турида «Андижон» жамоаси дарвозасига тўп киритиб, «шерлар» билан яна бир бор чемпионликни тантана қилди.

Умуман, Солиев соврин ютиш борасида футболимизнинг мутлақ рекордчиси саналади: 12 карра Ўзбекистон чемпиони, 9 карра мамлакат кубоги соҳиби. Ҳавас қилса арзигулик натижа, албатта.

Хуллас, футболимиз яна бир етук вакилини «нафақа»га кузатиш тадоригини кўрмоқда. Солиевнинг хайрлашув учрашуви қаерда, қай тахлит ўтказилиши ҳали номаълум. Аммо ушбу ўйинда юртимизнинг энг машҳур футбол намояндалари майдонга тушишларини тахмин қилиш қийин эмас.

Яқинда ОФК пойтахтимизда «С» лицензияси учун мураббийлик курс­ларини ўтказди. Қувонарлиси, унда Анвар Солиев ҳам иштирок этди. Демак, «сеҳрли таёқча» бутсаларини михга илса-да, футболдан четлашмайди. Ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўриб, самарали фао­лияти давомида тўплаган тажрибасини янги авлод вакиллари билан ўртоқлашмоқчи. Ҳақиқий фидойилар ҳар доим шундай йўл тутишади.

Фурсатдан фойдаланиб, Анвар аканинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз. Майдонда эришган ютуқлари мураббийлик соҳасида ҳам унга ҳамроҳлик қилишини чин дилдан хоҳлаймиз.

Ўткир УМАРОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:00, 03.12.2015. Ўқилди: 3761 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.