Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3870 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳайратланарли иштирок ёки мавсумнинг кашфиёт клублари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллионлар ўйинида натижани олдиндан айтишнинг иложи йўқ. Бир тур аввал фаворитлар устидан ғалаба қозонган жамоа ке­йинги баҳсни бой бериши ҳеч гап эмас. Хусусан, кучли чемпионатларда пешқадамлар сафида ҳар доим гранд жамоаларни кўришга ўрганиб қолганмиз. Улар қайд этган ҳар бир дуранг ёки мағлубият фожиа сифатида қабул қилинади. Аммо жорий мавсумда ҳолат бироз бошқача кўриниш олди, яъни кучли бешлик чемпионатларида нисбатан кучсизроқ жамоалар ўзларини ижобий томондан кўрсатишмоқда. Қуйида ўтган мавсумни суст даражада ўтказиб, бу йилги баҳсларга янгича куч билан ёндашаётган клубларни ҳавола этамиз.

Англия «Лестер»

Ўтган мавсум премьер-лигада мавсумни 14-ўринда якунлаган «Лестер» 14-турдан сўнг 8 ғалаба, 5 дуранг ва 1 мағлубият билан «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби грандларни ортда қолдириб, «Манчестер Сити» билан пешқадамликни бўлишиб турибди.  Ваҳоланки, жамоа ўтган мавсумда 13-турдан сўнг 2 ғалаба, 4 дуранг ва 7 мағлубият билан турнир жадвалининг қуйи поғонасини эгаллаб турганди. Жамоанинг ушбу муваффақиятларига бош сабабчи сифатида жамоа бош мураббийи Клаудио Раньерини кўрсатиш мумкин. Боиси, айнан шу мутахассис таклиф этган Шиндзи Оказаки, Марк Шварцер, Кристиан Фукс каби бир қатор тажрибали футболчилар жамоа ўйинини ҳақиқий маънода кучайтирдилар. Шунингдек, Жейми Варди, Риёд Маҳрез каби ҳужумчиларнинг тўпурарлик маҳоратини намойиш этиши ҳам «тулкилар»нинг ушбу муваффақиятларига хизмат қилмоқда.

Энг қизиғи, «Вест Хэм» аутсайдерларга қарши яхшироқ ўйнаганида бугун жадвални бошқариши ҳам мумкин эди. У мағлуб этган рақибларга назар солинг: меҳмонда «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити»ни, уйда эса «Челси»ни. Кутилмаганда «Борнмут» ва «Уотфорд»га ютқазиб қўйганига нима дейсиз... Балки «Вест Хэм» кайфият жамоасидир ва унга доимо кучли клублар керакдир?! Энг қизиғи, уларда ярқ этган тўпурар йўқ: 12та турда 7 футболчи бир ва ундан ортиқ гол уришган. Киритилган тўпларнинг ярмидан кўпроғи 2-бўлимнинг сўнгги 15-дақиқасида рақиб дарвозасига бориб тушган. Бу «Вест Хэм» футболчилари ажойиб жисмоний тайёргарликка эга эканликларидан дарак. Демак, ушбу клубдан янги ютуқларни кутишимиз мумкин.

Франция

«Кан»

Франция чемпионати ҳам йилдан-йилга янгиликларга бой тарзда ўтиши билан мухлис ва мутахассислар эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда.  Хусусан, «Кан» жорий мавсумда фақат шайхларнинг пулига чўмилаётган «ПСЖ»дан ортда қолмоқда. Умуман олганда, кўрсаткичлар ҳам ёмон эмас. 15 ўйинда 9 ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият - 28 очко. Таққослаш учун, жамоа аввалги мавсумни ўртамиёналар қаторида ўтказган ва шунга яраша чемпионатни 15-ўринда якунлаган эди, ғалабалар сони - 10та.

«Анже»

Ушбу жамоани ҳам бемалол Европада порлаётганлар сирасига киритиш мумкин. Мазкур клуб 1 йил олдин ҳам Лига 2 аъзоси саналарди. Бу йилдан эса Европа Лигаси учун курашга жиддий бел боғлаган кўринади. «Анже» 15-турдан сўнг дивизионда 3-ўринни эгаллаб турибди.

«Ницца»

Ниццаликлар ҳам ўтган мавсумни юқори даражада ўтказдилар, дейиш қийин. Жамоа ўтган йили бутун мавсум давомида 13 ғалаба, 9 дуранг ва 16 мағлубият қайд этган бўлса, бу йил 15-турдан сўнг ғалабалар кўрсаткичи 7тани ташкил этмоқда. Жамоа шу зайл ўсишдан тўхтамаса, ўтган йилги ғалабалар сонини мавсум ўртасигача қайд этиши ҳеч гап эмас.

Италия

«Сассуоло»

«Яшил-қоралар» бир неча мавсумдан буён ўзларининг алоҳида ғайрат-шижоатлари билан жамоатчилик назарини ўзларига қаратиб келаётган эдилар.  Уларнинг ҳақиқатан қандай савиядаги жамоа эканликлари натижаларга кўчмаётган эди, холос. 14-турдан сўнг «Милан» ҳамда «Лацио»дек грандларни ортда қолдираётган «Сассуоло» ўтган мавсумни 12та ғалаба билан 12-ўринда якунлаган эди. Жамоа агар шудай ўйнашда давом этса, кейинги йили Европа Лигасида янги номни кўрсак ажабмас.

Германия

«Герта»

Берлинликлар мавсумни юқори савияда ўтказишмоқда. Жамоа 14-турдан сўнг «Гамбург» ва «Шальке» каби клубларни ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалининг 6-поғонасини эгаллаб турибди. Янада қизиғи, 3-ўринни эгаллаб турган «Вольфсбург» ушбу жамоани атиги 2 очкога ортда қолдирмоқда. Шунингдек, улар тўплаган очколар сони «Боруссия» М.ники билан бир хил. «Шальке-04» эса 2 очкога ортда қолмоқда. Сўнгги турда «Бавария»­га ютқазган «Герта»нинг мавсум давомида қайд этган натижалари қуйидагича: 7 ғалаба, 2 дуранг ва 5 мағлубият. Ўтган мавсум натижаларига қиёслаб айтадиган бўлсак, яна 2 ғалабадан сўнг Берлин клуби ўтган йилги натижасини янгилайди. Шу ўринда чемпионат дебютанти «Ингольштадт»ни ҳам эътироф этиб ўтиш лозим. Клуб бу йилдан бундеслигада иштирок этмоқда ва Европа Лигасида қатнашиш имконини берувчи 6-ўринни эгаллаш учун интилса бўлади. Агар жамоа  ўз  иродасини шу даражада кўрсатишда давом этса, кейинги мавсум еврокубокларда яна бир янги номни кўришимиз мумкин.

испания

«Сельта», «Эйбар»

«Сельта» минг йиллар алмашинувида бўлгани сингари яна олий ўринлар учун кураша оладиган мустаҳкам машинага айлангандек. Ўтган 13-турдан сўнг эгаллаб турган 4-ўринни эса клубга голларни ёмғир каби ёғдираётган ҳужум чизиғи келтирмоқда: улардан салгина кўпроқ тўпни эса «Реал» ва «Барселона» киритган. «Сельта» етакчиларга хос бўлмаган равишда кўп тўп ўтказиб юбораётгани ҳам тўғри, аммо бу омадини рақиб майдонидан ахтараётган клуб учун хос эмасми?

«Барселона»нинг тор-мор этилиши, сафарда «Се­вилья» ва «Вильярреал»нинг мағлубиятга учратилиши эса бугунги «Сельта» осон чақиладиган ёнғоқ эмаслигидан далолат. Рақиблар майдонидаги ўйинларда бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган клуб бу кўрсаткичи билан ҳозирда примеродаги энг яхши жамоа бўлиб турибди. Балки кимлардир, мавсум кашфиёти бўлган Нолитони ғалабалар сабабчиси дейишар, аммо қайси клуб етакчи ўйинчига боғланиб қолмаган ва бундан кейин ҳам айнан шундай бўлади, деб ким айтди?

«Эйбар» - ҳайратлантирувчи жамоа: кўп гол урмаётгандай, кам ҳам ўтказиб юбормайди - топ-рақибларга ютқазади, аммо еврокубоклардаги иштирок сари одимлашда давом этмоқда. Буларнинг барчасига клуб уйда ўйнайдими ёки меҳмонда, барқарор ўйин намойиш қилаётгани ва ўзига хос стратегияси туфайли эришяпти: биринчи таймда устунликни таъминлаб олишади-да, ке­йин барчасига чидашади. «Эйбар» футболчилари урган голларнинг учдан икки қисми ҳакамнинг танаффусни билдирувчи ҳуштаги янграгунга қадар амалга оширилгани, ўтказиб юборилган жами тўпларнинг бор-йўғи 20 фоизигина шу вақтга тўғри келаётгани ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Нима ҳам дердик, танланган тактика иш бераётган экан, танқидга не ҳожат...

Баҳодир ҲАСАНОВ, ЎзДЖТУ талабаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:01, 07.12.2015. Ўқилди: 2917 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.