Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Спорт-ТВ” “Евротайм” дастурини тўхтатиб қўйди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Телекурсатувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган мавсумдан бошлаб эфир юзини кўриб келаётган “Евротайм” катта эҳтимол билан фаолиятини тўхтатган. Дастур кеча – 8 декабрь куни эфирга чиқиши керак эди. Бу ҳафталик дастурлар режасида ҳам кўрсатиб ўтилганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра “Евротайм-плюс” эфирдан тушиб қолди.

Август ойидан бошлаб кўрсатув ижодкорлари форматни ўзгартириб, “Евротайм-плюс”да ҳафтанинг сешанба кунлари тўғридан-тўғри эфирга чиқишаётганди. Чоршанба ҳамда пайшанба кунлари эса “Евротайм”нинг Англия, Испания, Италия ҳамда Германия миллий чемпионатларига бағишланган алоҳида-алоҳида қисмларини томоша қилиш мумкин эди. Қайд этиш керакки, “Евротайм-плюс” МТРК таснифига кирувчи ва тўғридан-тўғри эфирга чиқувчи кам сонли кўрсатувлардан бири эди.

“СПОРТ-ТВ” мавсум аввалида кучли бешлик миллий чемпионатлари трансляцияси ҳуқуқини харид қила олмади. Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси беллашувларини ҳам шулар қаторига киритиш мумкин. МТРКга қарашли бўлмаган Uzreport TV эса Европа чемпионлар лигаси ўйинларини жонли намойиш этиб келмоқда. Ноябрнинг сўнггига келиб канал Англия Примьер-лигаси ўйинлари трансляциясини ҳам бошлади. Қизиқ томони шундаки, Uzreport TV`даги бу янгилик ҳамда “СПОРТ-ТВ”даги “Евротайм” узилиши деярли бир вақтга тўғри келди.

Айни кунларда “СПОРТ-ТВ” кучли бешликдан Германия Бундеслигаси ўйинларинигина трансляция қилиш билан чекланмоқда. Мавсум аввалида мазкур чемпионат беллашувлари тўғридан-тўғри эфирга узатилган бўлса, қисқа вақт ичида у ҳам ёзиб олинган ҳолда намойиш этила бошланди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, немис Бундеслигаси сўнгги турида қайд этилган “Бавария”нинг чемпионатдаги илк мағлубиятли ўйини ҳам, мазкур жамоага рақиблик қилаётган “Боруссия Дортмунд”нинг иродали ғалабаси ҳам эфирда кўриниш бермади. Уларнинг ўрнига ўнталикка ҳам кира олмаётган “Штутгарт” – “Вердер” ҳамда “Айнтрахт” – “Дармштадт” жамоалари ўртасидаги беллашувлар ёзиб олинган ҳолда намойиш этилди.

“СПОРТ-ТВ” Германия Бундеслигасидан ташқари онда-сонда Россия Премьер-лигаси ўйинлари ҳамда Голландия чемпионатларидан ҳам трансляциялар қилиб туради. Уларнинг кўпчилигида Польша телеканаллари ёки “EUROSPORT” логотопилари кўриниб қолади.

Қўшимча сифатида айтиш керакки, Uzreport TV Евро-2016 трансляцияси ҳуқуқини ҳам қўлга киритган бўлиб, 12 декабрь куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимини ҳам тўғридан-тўғри олиб кўрсатишни режалаштирган.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 13:49, 09.12.2015. Ўқилди: 10884 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик