Бугун 22 август, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 21.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 21.08.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 22.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 22.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Хоразм
      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Лидс
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • -:-
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Эльче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2027 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОЧЛ: Қуръа вақти аниқ ва интиқлик билан кутамиз!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Саралаш плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Осиё Чемпионлар Лигасининг 2016 йилги мавсумига 10 декабрь куни Малайзия пойтахти - Куала-Лумпур шаҳрида қуръа ташланади. Демак, жамоалар яна 2 кундан сўнг гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олишади. Саралаш босқичи тақвими эса ҳозирданоқ маълум.

Ўтган мавсум тасдиқланган квотага кўра, келаси йили ҳам қитъамизнинг клублар ўртасидаги нуфузли мусобақасида Ўзбекистондан 3та жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида, битта клуб саралаш раундида қатнашади. «Пахтакор» (чемпион), «Насаф» (кубок соҳиби) ва «Локомотив» (2-ўрин соҳиби)нинг гуруҳдаги рақиблари билан, юқорида айтганимиздек, 10 декабрь куни танишиб оламиз. «Бунёдкор»нинг ягона ўйиндан иборат ҳал қилувчи «плей-офф»даги рақиби эса аниқ - «Ал-Шабаб» (БАА) клуби.

«ҒАРБ»ДА БИР БОСҚИЧЛИ САРАЛАШ

ОФК коэффициентлар жадвалида 6-12-ўринни эгаллаган мамлакатларнинг биттадан жамоаларига ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Бироқ «Ғарб»да Ироқ, Уммон, Баҳрайн, Ливан, Сурия вакиллари ОФКнинг лицензиялаштириш жараёнидан ўта олишмагани, Қувайтнинг эса ФИФА томонидан дисквалификация қилингани сабабли, ушбу мамлакатлар клублари ОЧЛ саралашида қатнашолмайдилар. Хуллас, «Ғарб» минтақаси саралашида иштирок этадиган 8та клуб қолди. Гуруҳ босқичига 4та йўлланма берилишини инобатга олсак, бу жамоалар 4та жуфтлик ҳосил қилишади ва ягона ўйинда ўзаро баҳслашадилар.

«Ғарб» минтақаси саралаш босқичи жуфтликлари

1. «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) - «Ал-Виҳдат» (Иордания)

2. «Нафт Теҳрон» (Эрон) - «Ал-Жаиш» (Қатар)

3. «Бунёдкор» (Ўзбекистон) - «Ал-Шабаб» (БАА)

4. «Ал-Жазира» (БАА) - «Ал-Садд» (Қатар)

 

Мазкур ўйинларнинг барчаси 9 февраль кунига белгиланган. Аҳамият бергандирсиз, ОФК рейтингида юқори ўринларни эгаллаган мамлакатлар клублари рақибларини ўз майдонларида қабул қиладилар. Саралаш ўйинларига тегишли бир қатор аҳамиятга молик ҳолатларни таъкидлаб ўтишимиз мумкин:

- Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ҳайдаров «Ал-Шабаб» сафида ўзининг собиқ жамоаси - «Бунёдкор»га қарши майдонга тушади. Бу Ҳайдаров учун ўзбек клубларига қарши кечадиган иккинчи ўйин бўлади. У бунгача ОЧЛ доирасидаги баҳсда «Пахтакор»га қарши майдонга тушганди.

- Ўзбекистонлик яна бир ярим ҳимоячи Сардор Рашидов «Ал-Жаиш» билан гуруҳ босқичига чиқиш учун Эроннинг «Нафт» жамоаси тўсиғидан ўтиши лозим.

- Испаниялик машҳур Хави Эрнандеснинг ОЧЛ гуруҳ босқичида кўришимиз учун Қатарнинг «Ал-Садд» клуби сафарда «Ал-Жазира» (БАА)ни мағлуб этиши шарт.

 

«ШАРҚ»ДАГИ САРАЛАШ

«Шарқ» минтақасида фақат Индонезия клублари ОЧЛда иштирок эта олишмайди. Боиси, ФИФА томонидан мамлакат футбол федерациясига нисбатан тақиқ қўйилган. Қолган барча давлат жамоалари саралашда қатнашадилар. Шу боис, бу минтақада саралаш 3та бос­қичда ташкил этилади.

 

1-босқич (27 январь)

«Мохун Боган» (Ҳиндистон) - «Тампинес Роверс» (Сингапур)

2-босқич (2 февраль)

1. «Ханой» (Вьетнам) - «Китчи» (Гонконг)

2. Таиланд чемпионати бронза медали соҳиби - «Янгон Юнайтед» (Мьянма)

3. «Шандонг Луненг» (Хитой) - 1-босқич ғолиби

4. «Муангтонг Юнайтед» (Таиланд) - «Жоҳор Дорул Таъзим» (Малайзия)

 

3-босқич (9 февраль)

«Поханг Стилерс» (Ж.Корея) - 1-жуфтлик ғолиби

«Урава Редс» (Япония) - 2-жуфтлик ғолиби

«Аделаида Юнайтед» (Австралия) - 3-жуфтлик ғолиби

«Шанхай» (Хитой) - 4-жуфтлик ғолиби

 

ГУРУҲ БОСҚИЧИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

Ҳар иккала минтақада 12тадан жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади. Демак, айни пайт асосий босқичнинг 24та қатнашчиси тайин.

 

«Ғарб» минтақаси

Саудия Арабистони: «Ал-Наср», «Ал-Ҳилол», «Ал-Аҳли»

Эрон: «Сепаҳон», «Зоб-Оҳан», «Тракторсози»

Ўзбекистон: «Пахтакор», «Насаф», «Локомотив»

БАА: «Ал-Айн», «Ал-Наср»

Қатар: «Лаҳвия»

«Шарқ» минтақаси

Жанубий Корея: «Чонбук Моторс», «Сеул», «Сувон Самсунг»

Япония: «Санфречче Хиросима», «Императордаги кубоги» соҳиби, «J»-лигада 2 ёки 3-ўрин соҳиби

Австралия: «Мельбурн Виктори», «Сидней»

Хитой: «Гуанжоу Эвергранд», «Жиангсу Сейнти»

Таиланд: «Бурирам Юнайтед»

Вьетнам: «Бин Дуонг»

Гуруҳ босқичи ўйинлари 23-24 февраль кунлари бошланади.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:56, 09.12.2015. Ўқилди: 4351 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.