Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 2 6
2 Саудия Арабистони 2 3
3 Иордания 2 3
4 Қирғизистон 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 6
2 БАА 2 3
3 Сурия 2 3
4 Қатар 2 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 2 4
2 Ўзбекистон 2 4
3 Эрон 2 2
4 Ливан 2 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қирғизистон 1-2 Вьетнам
2-тур Иордания 3-2 Саудия Арабистони
2-тур БАА 0-3 Япония
2-тур Ливан 2-4 Жанубий Корея
2-тур Эрон 0-0 Ўзбекистон
2-тур Сурия 1-0 Қатар
2-тур Хитой 1-0 Австралия
2-тур Таиланд 1-1 Ироқ

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қироллик» цирки барчаси «Черишев иши» ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсум Мадриднинг «Реал» клуби учун ўта омад­­сиз кечмоқда. Дейлик, «Эль-класико»даги шармандали мағлубият жамоанинг чемпионлик умидини анча сусайтирганди. Испания кубоги доирасида «Кадис» майдонида эришилган ғалаба (3:1) эса, «Реал»га нуфузли турнирнинг илк бос­қичидаёқ томошабинлар сафидан жой олиш хавфини «тортиқ» этди. Боиси, меҳмонлар мусобақа низомига зид равишда ярим ҳимоячи Денис Черишевни майдонга туширишди. Оқибатда ниҳоят, «Қироллик клуби»нинг расмий ўйинида илк марта бошланғич таркибда ҳаракатланган ва 3-дақиқадаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган рус футболчиси йирик можаронинг бош антиқаҳрамонига айланди.

АСЛИДА НИМА БЎЛДИ?

«Кадис» 2 декабрь оқшоми Испания кубоги 1|16 финалида «Реал»ни қабул қилди. Меҳмонлар «Рамон де Карранса» стадионидаги дастлабки учрашувни ортиқча қийинчиликсиз (3:1) ўз фойдаларига ҳал этишди. Бироқ учрашув натижаси инобатга олинмайдиган бўлди. Гап шундаки, ўтган мавсумдаги кубок беллашувларида 3 марта сариқ карточка олган Денис Черишев янги мавсумнинг илк кубок учрашувини ўтказиб юбориши лозим эди. Эътиборлиси, мамлакат футбол федерацияси «Вильярреал» сафида олинган ўша карточкалар дисквалификацияси ўталиши лозимлиги ҳақида «Реал»ни 6 март куни факс орқали огоҳлантирган экан. Кейин 27 июлда юборилган факсда ҳам Испания кубоги-2015|2016нинг дастлабки учрашувини ўтказиб юбориши лозим барча футболчилар номи такроран маълум қилинган.

«РЕАЛ»НИНГ МУНОСАБАТИ

Рафаэль Бенитес 2-бўлим бошланганидан атиги 40-сония ўтгач, Черишев ўрнига бошқа футболчини майдонга туширди. Бироқ бу пайт «Кадис» мухлислари хурсандчиликни бошлаб юборишганди. Улар шодонлик билан «Бенитес, «Твиттер»га назар сол», «Бенитес, Де Хеани майдонга тушир», «Черишев ўйнай олмайди» қабилида хиргойи қилдилар. «Черишевнинг майдонга тушиши мумкин эмаслигидан тамоман бехабар эдик. Бизни ҳеч ким огоҳлантирмаганди. Гап нимада эканини тушунган заҳоти Денисни захирага олдик», - деди мураббий ўйиндан кейинги матбуот анжуманида. «Реал»нинг жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори Эмилио Бутрагеньо ҳам худди шундай фикр билдирди: «Бу борада на федерация, на «Вильярреал» бизни огоҳлантирди. Черишевнинг ўзи ҳам майдонга тушиши мумкин эмаслигидан бехабар эди...».

«КАДИС» ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Ўйин тугамай туриб, «Кадис»нинг расмий сайтида  жамоа директорлар кенгаши навбатдан ташқари мажлис ўтказиши эълон қилинди. Клуб президенти Мануэль Бискайно эса мусобақа низомини бузган «Реал» устидан шикоят ёзишини билдирди: «Вазият шошилинч чора кўришни тақозо этади. Якуний қарор футбол манфаатларини ҳимоя қилмоғи керак». «Кадис» мухлислари можаронинг мезбонлар фойдасига ҳал бўлишига шубҳаланишмаяпти. Улар ўйин давомидаёқ «Черишев, биз сени севиб қолдик», дея киноя аралаш сўз қотишди.

«БАРСЕЛОНА» ҚУВОНЧИ

Черишев ўша машъум 3-сариқ карточкани ўтган мавсум айнан «Барса»га қарши баҳсда, Луис Суаресга ишлатган қўполлиги учун олганди. Денис аввалроқ «Реал Сосьедад» билан бўлган нимчорак, «Хетафе»га қарши кечган чорак финал ўйинларида ҳам огоҳлантирилганди. Каталония клубини қувонтирган жиҳат шуки, кубокка асосий даъвогар ҳисобланган азалий рақиб ўзи йўл қўйган хато туфайли мусобақадан чиқиб кетишга яқин турибди. Шу боис, «Барса» вакиллари тун бўйи ўз эҳтиросларини «Твиттер» орқали баён этишди. Хусусан, Жерар Пике.

ЖАМОАТЧИЛИК НИМА ДЕЙДИ?

Табиийки, мазкур можародан ке­йин ижтимоий тармоқлар «Реал», Бенитес ва Черишевга аталган нордон кинояларга тўлиб-тошди. Марҳамат, уларнинг айримлари билан танишинг:

- Қайси Черишевни айтяпсиз? Мен бундай футболчини танимайман. Менинг фамилиям - Чоришев.

- Серхио, айтдимку, таркиб танлаш имкониятини сенга бермасликлари керак эди...

- Черишев - «Кадис»нинг энг фойдали ўйинчиси!

«РЕАЛ» ХАБАРДОРМИДИ?

Аслида хабардор бўлиши керак эди. Лекин Бутрагеньо Испания ФФ Инзитом низомининг 41-моддасига таянган ҳолда, «Масъул кишилар дисквалификация қилинган футболчилар ҳақида клубни огоҳлантиришлари шарт эди», - дея даъво қилмоқда. Бунга жавобан Marca газетаси федерациянинг 27 июль куни юборган факсини чоп этди. Унда кубок турнири янги мавсумининг илк учрашувини ўтказиб юборадиган футболчилар (жумладан, шўрлик Черишев ҳам) аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган.

КИМ АЙБДОР?

Воқеалар ривожидан келиб чиқсак, асосий зарба «Реал»нинг федерациядаги вакили вазифасини бажараётган жамоа афсонаси Чендога тўғри келади. Айнан у мазкур учрашувга кимни тушириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида маълумот бериши лозим эди. Marca нашрининг расмий сайти уюштирган сўров натижаларига кўра, можаронинг асосий сабабчиси - клуб. Иштирокчиларнинг 62 фоизи шундай фикрда. Овоз берганларнинг 20 фоизи Бенитес, 11 фоизи Чендо ва 4 фоизи Черишевни айбдор сифатида кўрсатди.

«РЕАЛ»НИ КИМ ОГОҲЛАНТИРИШГА УРИНДИ?

Жамоага алоқаси йўқ кишининг «Қироллик клуби»ни «фалокат»дан асраб қолишга уринганлиги воқеага алоҳида тус бағишлади. Вақтида 3-дивизион ўйинларини бошқарган собиқ ҳакам Эмилио Росанес Гонсалес футболчининг дисквалификация­си хусусида «Реал»ни хабардор қилмоқчи бўлганди: «Заявка»да Черишев фамилиясига кўзим тушгач, зудлик билан «Реал»га факс орқали тегишли хабар жўнатдим. Бу хусусдаги маълумотларни ҳар бир ўйин арафасида ўрганиб чиқаман. «Реал»ни ҳам вақтида огоҳлантириш ниятида эдим. Бироқ  бу жамоа расман мижозим эмаслиги боис, бирор мутасадди билан боғланишнинг иложи топилмади. Турли телефон рақамларига қўнғироқ қилдим. Аммо ҳеч ким билан боғланолмадим». AS газетасига берган интервьюсида шундай фикрларни билдирган Росанес Лугода хусусий футбол мактабини очган, шунингдек, соҳа статистикаси билан шуғулланадиган мўъжаз компаниянинг соҳиби ҳисобланади. «Мадрид»дек қудратли жамоа бу муҳим жиҳатни эътиборсиз қолдирмаслиги керак эди», - деди Росанес.

АВВАЛ ҲАМ ШУНГА ЎХШАШ ВОҚЕАЛАР БЎЛГАНМИ?

Ўтган мавсум «Осасуна» айнан шундай можаро туфайли Испания кубоги мусобақасидан четлатилганди. Ўшанда жамоа «Мирандес»га қарши беллашувда дисквалификация қилинган Унаи Гарсияни майдонга туширгани учун жазоланганди. Одатда чемпионат баҳсларида низом қоидаларига амал қилмаган жамоага 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилади. Лекин Испания кубоги мусобақаси қоидалари шафқатсизроқ. Ахир 3та тўп фарқини жавоб учрашувида йўққа чиқариш ва кейинги босқич йўлланмасини рақибдан тортиб олиш «Реал»дек қудратли жамоа учун чўт эмас-да.

Хуллас, махсус комиссия 4 декабрь куни «Кадис»нинг фойдасига қарор қабул қилди - жамоанинг шикояти тезда кўриб чиқилди. Шу тариқа «Кадис» узоқ йиллик танаффусдан сўнг (1990|1991 йиллар мавсуми) илк марта кубок беллашувлари нимчорак финалида тўп суриш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес мазкур қарор юзасидан апелляция ёзилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, жамоани дисквалификация хусусида ҳеч ким огоҳлантирган эмас. «Интизом кодексининг 41-бандида шундай ёзилган: «Қачонки, жамоа ва футболчи жазо хусусида огоҳлантирилмас экан, у ҳаққоний ҳисобланмайди». «Реал» бу воқеалардан бутунлай бехабар эди. Ҳар ҳолда, футболчининг ўзи ҳам, «Вильярреал» ҳам, федерация ҳам карточкалар ҳақида хабар бермади. Агар «Реал» жазоланса, биз Спорт арбитраж судига мурожаат қиламиз. Бу - унинг фаолият доирасидаги можаро. Биз ўз вақтида хабар бермаган масъул шахсни жазолашни талаб этмаймиз. Лекин шу билан бирга жамоамизнинг жазоланишига ҳам йўл қўймаймиз», - деди Перес Goal.com вакилига.

Таниқли функционер далиллари нечоғли асосли эканлигини аниқлаш - соҳа мутахассисларининг вазифалари. Флорентино Переснинг қўлидаги ягона асос - Интизом кодексининг ўша халоскор 41-банди. Лекин «Кадис» томонида бутун бошли футбол федерацияси турибди. У барча жамоаларни вақтида тегишли маълумотлар билан таъминлагани ҳақида рад этиб бўлмайдиган ашёвий далилга эга. Эмилио Бутрагеньонинг «Вильярреал»га осилиши эса, бамисоли чўкаётган кишининг арзимас хасга ёпишишини эслатади. Нима, аллақачон жамоадан кетган футболчига қўриқчи қўйиш «Вильярреал»нинг вазифасими? Кўрайликчи, можаро қандай ечим топаркин?

Манба: «СЭ», «ССФ»,

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:41, 10.12.2015. Ўқилди: 5883 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.