УЕФА Евро-2016 ва Европа лигаси қуръаси пайтида Россия ва Туркиянинг йўлларини ажратмайди
Россия ва Туркия терма жамоалари Евро-2016 финал босқичига қуръа ташлаш жараёнида махсус бошқа гуруҳларга ажратилмайди.
«Россия ва Украина клублари 14 декабрь куни еврокубокларнинг плей-офф босқичига ташланадиган қуръа пайтида ўзаро тўқнаш келмайдилар. Россия ва Туркиянинг ўзаро тўқнаш келиб қолишининг олди олинмайди.
Евро-2016 қуръасида эса фақат Россия ва Украина терма жамоалари бир гуруҳга тушиб қолишининг олди олинади», – дейилади УЕФА матбуот хизмати баёнотида.
Шу тариқа, Россия ва Туркия клублари Европа лигасининг плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келишлари мумкин. Россия ва Украина клублари эса ўзаро тўқнаш келмайдилар.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 12 декабрь, Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа маросими эса 14 декабрь куни ўтказилади.
Манба: sports.ru
Киритилди: 01:08, 11.12.2015. Ўқилди: 4308 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).