Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ван Гал «Борнмут»дан мағлуб бўлган шогирдларини мақтади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал ўз шогирдларининг "Борнмут"дан мағлуб бўлишидан жаҳли чиқмаган ва уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилган. Унинг фикрича, "МЮ" мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмаганди.

"Биринчи таймда биз ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва голли вазиятлар яратдик. Менимча, танаффус бўлиб қолиши бизни ғалабадан айро қилди. Иккинчи таймда рақиб тасодиф орқасидан иккинчи голни уриб қўйди ва ҳисобни тенглаштириш машаққатли ишга айланди. Чунки, "Борнмут" натижани сақлаб қолиш учун ҳимояга ётиб олиб, ўз мақсадига эришди. Биз охиригача ўйинни сақлаб қолишга тиришдик, вазиятларга эга бўлдик, лекин омадимиз келмади. Турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоадан мағлуб бўлиш жуда оғриқли бўлсада, футболчиларимнинг характер кўрсата олишганини қайд этишим керак. Уларнинг ўйини менга ёқди", - дейди голландиялик мутахассис.

Ҳолбуки, бироз олдинроқ, "МЮ" футболчилари охирги 3 ўйиннинг иккинчи таймларида дарвозаларга биттадан ортиқ зарба бера олишмагани маълум қилинганди.

Қолаверса, "МЮ" "Борнмут"га 1:2 ҳисобида ютқазиш орқали ғалабасиз сериясини 5та ўйинга етказди.

Жамоа охирги ғалабасини 21 ноябрь куни, "Уотфорд"га қарши ўйинда (2:1) қайд этганди. Шундан сўнг "ПСВ" (0:0), "Лестер" (1:1), "Вест Ҳэм" (0:0), "Вольфсбург" (2:3) жамоалари билан ўйинларда очко йўқотилганди.

Айни вақтда жамоа, 16 тур ўйинлари якунланмаган бир пайтда турнир жадвалида 29 очко билан тўртинчи ўринда турибди. Тур якунида "Тоттеҳэм" жамоасида "МЮ"ни қувиб ўтиш имконияти мавжуд.

"Манчестер Юнайтед" футболчилари ўтказилган 16та ўйинда 21та гол уриб, 12та ўтказиб юборишган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:01, 13.12.2015. Ўқилди: 2926 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик