Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“МЮ”да ван Гал ўрнини эгаллаши мумкин бўлган тўрт мураббий

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Манчестер Юнайтед” жамоаси сўнгги пайтларда ишончсиз ўйини билан ўз мухлисларини ранжитишда давом этмоқда. Куни кеча "МЮ" сафарда Премьер-лига дебютанти "Борнмут" билан ўзаро баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур муваффақиятсизлик жамоа бош мураббийи Луи ван Галнинг ўз лавозимида қолишига шубҳалар туғдира бошлади.

Луи ван Гал бошчилигидаги “МЮ” бир неча кун аввал Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан чиқа олмай, Европа лигасига равона бўлди. Англия чемпионатида эса “қизил иблислар” 21 ноябрдан буён ғалаба нима эканини билмай келишмоқда. Ўшанда ҳам “МЮ” қийинчилик билан, сўнгги дақиқаларда автогол эвазига “Уотфорд”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Биз билган “МЮ”нинг шиддатли ва ҳужумкор ўйинларидан "асар ҳам" қолмади. Гол уриш у ёқда турсин, жамоа аъзолари дарвоза томон аниқ зарба йўллашни ҳам унутиб қўйишди. Гранд ҳисобланган "МЮ", ҳозирда ўртамиёна жамоага айланиб қолди. Барчасига эса Луи ван Галнинг танлаган тактикаси ва олиб бораётган фалсафаси сабабчи. Агар голландиялик мутахассис шу йўсинда ишлашни давом эттирса, унинг “МЮ”да қолиши сўроқ остида қолади.

Бугунги саҳифамизда Луи ван Гал жамоани тарк этган тақдирда, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар борасида сўз юритамиз.

 

Пеп Гвардиола

Ёши: 44

Амалдаги жамоаси: “Бавария” 

Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида атиги икки клубни бошқарган ва ана шу икки клуб дунёнинг энг кучли клубларидир: “Барселона” ва “Бавария”. Испанияда тўрт йил ишлаган Гвардиола уч маротаба “каталонияликлар”ни мамлакат чемпиони ва икки маротаба Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирди. “Бавария”да ўтказилган икки мавсумда эса испаниялик мутахассис икки бор “мюнхенликлар”ни маҳаллий шохсупага олиб чиқди.

Гвардиола “Бавария” билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида ҳамон бир келишувга эришмади. Бу орада эса “Ман Сити” ҳам 44 ёшли мутахассисга кўз тикиб ўтирибди. Агарда Гвардиола Германияда қолишни истамаса, “Манчестер Юнайтед” унинг номзодини кўриб чиқиши мақсадга мувофиқ бўларди.

 

Диего Симеоне

Ёши: 45

Амалдаги жамоаси: “Атлетико Мадрид”

Аргентиналик мутахассис 2011 йилда “Атлетико”га келиб қўшилганди. Унинг қўли остида “матрасчилар” 2013/14 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлишди ва ҳудди шу йилнинг ўзида Чемпионлар лигаси финалида тўп суришди. Диего Симеоне Ла Лигага келгач, “Атлетико Мадрид” клуби “Барселона” ва “Реал Мадрид” сингари гранд жамоаларга ташвиш туғдира бошлади. Кучли тактика ва барқарор ўйин намойиш қила оладиган аргентиналик мутахассис “МЮ”га жуда мос тушар эди. Бироқ, жорий йилнинг май ойида Симеоне “матрасчилар” билан амалдаги шартномасини 2020 йилгача узайтирганди. “МЮ” унинг келишуви товон пулини тўлаши амримаҳол.

 

Райан Гиггз

Ёши: 42

Амалдаги жамоаси: “МЮ” бош мураббийи ассистенти

2014 йилда Дэвид Мойес “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимидан хайдалганидан сўнг, уэльслик футболчи (Гиггз ҳали футболчилик фаолиятини якунламаган эди) ўзи тўп сурган клубига мураббий этиб тайинланди. Гиггз тўрт учрашувда “МЮ”ни бошқарди ва иккитасида ғалабага эришди. Райан Гиггз футболчилик фаолиятини “Халл Сити”га қарши ўйинда якунлади. Ўшанда у ҳам футболчи ҳам мураббий сифатида майдонга тушганди.

Ҳозирда анча тажриба тўплаб олган Райан Гиггзни “Суонси” клуби бош мураббийлигига асосий давогар сифатида эътироф этишмоқда. Агарда ван Гал “МЮ”дан кетгудек бўлса, раҳбарият уни ўзида олиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

 

Гари Невилл

Ёши: 40

Амалдаги жамоаси: “Валенсия” клубининг вақтинчи бош мураббийи, Англия терма жамоаси бош мураббийи ассистенти

Манчестер Юнайтед” жамоасини яна бир собиқ аъзоси Гари Невилл футболчилик фаолиятини якунлагач, Англия терма жамоаси бош мураббийи ассистенти бўлиб олди. Футбол сирларидан хабардор бўлган Невиллни кутилмаганда, вақтинча бўлсада, “Валенсия” клубига бош мураббий этиб тайинлашди.

Англиялик мутахассис қўли остида “Валенсия” жамоаси аввалига “Барселона” билан, кейин эса “Эйбар” билан бир хил 1:1 ҳисобида дуранг натижага эришди. Гари Невилл ҳам “қизил иблислар”ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар сирасига киради. 

Зоҳид Акрамов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:25, 14.12.2015. Ўқилди: 5391 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик