Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.07.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Кубок Италии. 1/8 финала. "Рома" - "Сампдория".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/8 финала. "Атлетик" - "Осасуна".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Касымпаша".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Сан-Паулу".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Галатасарай".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Кубок Испании. 1/8 финала. "Реал Сосьедад" - "Райо Вальекано".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Трабзонспор".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Кубок Италии. 1/8 финала. "Рома" - "Сампдория".
      22:25 Новости футбола.
      22:30 "Третий тайм". Тимур Жамалетдинов.
      22:55 LIVE Чемпионат Сербии. Прямая трансляция.
      01:05 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      02:20 Новости футбола.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 "Третий тайм". Станислав Магкеев.
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Гремио". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.07.2025

      05:55 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Произвольная программа. Финал.
      07:00 Д/ф "Под двумя небесами".
      07:25 "Вопреки всему".
      07:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      09:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Финал.
      11:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Гала.
      12:10 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Прямая трансляция.
      14:55 Д/с "Сила воды".
      15:25 "Культовые".
      15:55 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м. Прямая трансляция.
      17:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Стрельба из лука. Женщины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Стрельба из лука. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      20:30 "Вопреки всему".
      21:00 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России в Саранске.
      22:55 LIVE Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада. Прямая трансляция.
      01:30 "Культовые".
      01:55 Фехтование. Чемпионат мира в Грузии. Команды. Финалы.
      04:05 Д/с "Сила воды".
      04:20 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.07.2025

      05:00 LIVE Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Филадельфии, США. Дастин Пэг против Райана Петерсона, Розалинда Родригез против Габриэль Роман. Прямая трансляция.
      07:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:20 Д/с "Сила воды".
      12:10 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Прямая трансляция.
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 1. Прямая трансляция.
      15:55 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м. Прямая трансляция.
      17:25 LIVE Фехтование. Чемпионат мира в Грузии. Команды. Прямая трансляция.
      18:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Фехтование. Чемпионат мира в Грузии. Команды. Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 2-й тур. "Краснодар" - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      23:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Роберт Уиттакер против Ренье де Риддера, Пётр Ян против Маркуса МакГи. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:25 Д/с "Сила воды".
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.07.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 19. Альбервиль - Ла-Плань.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      11:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      12:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      13:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 19. Альбервиль - Ла-Плань.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 20. Нантюа - Понтарлье. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 1. Прямая трансляция.
      23:00 LIVE Триатлон. supertri League. Этап 1 в Торонто, Канада. Прямая трансляция.
      01:30 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады".
      02:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 20. Нантюа - Понтарлье.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 20. Нантюа - Понтарлье.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ПФЛ:«Обод»сиз обод бўламизми?!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Қуръалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Профессионал футбол лигасида йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бундай анжуман ҳар йили ўтказилади ва унда энг аввало, ўтган мавсум статистикаси ўқиб эшиттирилади. Навбатдаги тадбир ҳам бундан истисно бўлмади, ПФЛ директори Фарҳод Магометов ўтган мавсум билан боғлиқ барча маълумотларни омма эътиборига ҳавола қилди.

МАГОМЕТОВДАН СТАТИСТИКА

«Ассалом алайкум, аввало ҳаммани кириб келаётган Янги йил билан табрикламоқчиман, - дея сўз бошлади ПФЛ раҳбари. - Асосий масалаларга ўтиш олдидан олий лиганинг 2015 йилги мавсум якунларига қисқача тўхталиб ўтсак. Ўтган мавсум давомида 16та жамоа иштирокида 240та ўйин бўлиб ўтди. Энг сермаҳсул баҳслар эса 14-турда кузатилиб, умумий ҳисобда 28та гол урилган. Энг кам тўп эса 7-турда киритилди -  12та. Энг йирик ҳисоб эса  «Локомотив» ва «Сўғдиёна» ўртасида кечган учрашувда қайд этилди - 7:0.

Олий лигани томоша қилган ишқибозлар сони эса 1 миллион 305 минг кишига етди. Мавсум давомида энг кўп мухлис «Нефтчи» ва «Насаф» ўртасида кечган учрашувда ташриф буюрган - 17 143 нафар. Энг кам томошабин эса «Бунёдкор» -  «Металлург» учрашувида кузатилди -  424 нафар.

Ўзбекистон чемпионатида ўтган мавсумда 40 нафар легионер иштирок этди. Ўтган йили уларнинг сони 36 нафар эди. Энг кўп легионер Молдовадан ташриф буюрди - 8 футболчи. Икинчи ўриндаги Россиядан эса 7 ўйинчи келган.

Мавсум давомида 8та жамоада бош мураббий алмашди. Солиштириш учун ўтган йил давомида 4та жамоада бош мураббий алмашган эди. Бу йил «Пахтакор», «Динамо», «Бунёдкор», «Нефтчи», «Андижон», «Локомотив» ва «Қўқон-1912»да мураббийлар мавсум охирига қадар ишлай олмадилар.

 

САЛБИЙ ВА ИЖОБИЙ ЖИҲАТЛАР

ПФЛ директори Фарҳод Магометов нутқи давомида ўтган мавсумнинг салбий ва ижобий жиҳатларига ҳам тўхталди.

«Шу билан бирга, Ўзбекистон чемпионатида бир қатор салбий ва ижобий жиҳатлар кузатилди.

Салбий жиҳатга энг аввало, Осиё Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсиз иштирокни айтиб ўтишим лозим. Иккинчи жиҳат эса - легионерлар савияси жуда пастлигича қолиб кетмоқда. Учинчидан,  пойтахтдаги ўйинларда мухлислар сони жуда кам. Тўртинчи салбий жиҳат сифатида клубларда малакали мутахассислар етишмовчилиги борлигини таъкидламоқчиман.

Ижобий жиҳатлар эса - Ўзбекистон чемпионатида ғолиблик учун кураш охирги турга қадар давом этгани аҳамиятли. Шу билан бирга, анъанавий тарзда янги стадионлар фойдаланишга топширилганини айтмоқчиман. Мавсум давомида Жиззах ва Фарғонада замонавий иншоотлар очилди.  Чемпионатнинг яна бир ижобий томони - ўткинчи ўйинлар сони камайди.

 

«ПАХТАКОР»ГА ТАҲДИД

Фарҳод Магометов клубларнинг қарздорлиги масаласида фикр билдираркан, энг аввало «Пахтакор» клубидан молиявий муаммони ҳал этишни талаб қилди. Шу билан бирга, мутасадди олий лигада янги мавсумда «Обод» клубининг ўрнига «Динамо» иштирок этиши мумкинлигини ҳам тасдиқлади.

«ПФЛ Ижроқўми қарорига кўра, «Пахтакор» 29 декабрга қадар қарздорлик масаласини ҳал этмаса, чемпионатдан четлатилади. Қолган жамоалар ҳам инобатга олишсин, агар бизнинг талабларимиз бажарилмаса, шундай жазо қўлланилади. ОФК талаблари жуда қаттиқ. Аслида, бизга ОЧЛда 4та ўрин берилишига Ироқ клубларининг лицензиядан ўта олмагани сабаб бўлган эди. Шундай экан, ОФК талабларига ҳамма клублар мувофиқ бўлиши лозим.

«Обод»нинг ўрнига «Динамо» келиши мумкин? Биз фақат регламентга мос тарзда ишлаймиз. «Обод» масаласида эса шуни айтишим мумкин, 10 январга қадар клуб лицензиядан ўта олмаса, демак олий лигадан четлататилади. Ўрнига ким қатнашади? «Динамо»ни тортамиз. Спорт принципларими? Спорт принциплари ўз йўлига, биз у билан бирга ОФК ва ФИФА талабларига ҳам мос келишимиз керак», - деди Фарҳод Магометов.

 

МУСОБАҚА ФОРМАТИ

«Кейинги йилда ҳам мусобақа формати ўзгармай қолади -  олий лигада 16та жамоа иштирок этади. Тақвим эса ФИФА ва ОФК тақвимига мос тарзда тузилади. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари ҳам тақвимизга мос келиши лозим.

Тўғри, ўтган мавсум бир қатор ўйинлар қолдирилди. Бу борада эса шуни айтиш лозим, бизда қолдирилган ўйинлар бўлди, аммо ҳар бирининг ўз сабаби бор эди. ПФЛ ҳеч бир ўйинни ўз хоҳишига кўра кўчирмайди. Бу фақат Ижроқўм қарорига асосан амалга оширилади. Шундай экан, бу гапимиз журналистларга ҳам тегишли -  улар бу ҳақда танқидий фикр билдиришдан олдин регламентни ўрганиб қў-йишсин. Биз ўйинлар вақтини кўчириш ҳуқуқига эгамиз.

Ўйин санасинг ўзгаришига яна бир сабаб эса шундаки, биз энг аввало, хавфсизлик масалаларига эътибор қаратишимиз керак. Ҳар бир ўзгариш ИИВ билан келишилган ҳолда амалга оширилади».

ДАРВОЗАБОНЛАР

МАСАЛАСИ

ПФЛ раҳбари дарвозабонлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Айтиш жоиз, йиғилишда иштирок этган журналистлар ҳам бу борада бир қатор саволлар билан мутасаддига мурожаат қилдилар.

- Келаси йилдан эътиборан легионер-дарвозабонлар бўлмаслиги айтилган эди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

-  Янги мавсумда клублар легионер-дарвозабонларни рўйхатдан ўтказа олмайдилар. Бу тадбирни футболимиз келажагини ўйлаб амалга оширмоқдамиз.  Дарвозабонлар масаласи кўплаб клублар ва асосан, терма жамоалар талабидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда. Сўнгги вақтларда ўзбек футболида дарвозабон муаммоси пайдо бўлган. Айниқса, ўсмирлар борасида бу яққол сезилади. Биз шу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдамиз.

- Етакчи тўрт клубни айтмаса, қолганларда дарвозабон муаммоси бор. Легионерларга қўйилган тақиқ улар зарарига ишлайди ва жамоалар савияси ўртасидаги фарқ янада ошиб кетмайдими?

- Биз бу қарорга кеча келганимиз йўқ, бир йил олдин легионер-дарвозабонлар бўлмаслиги ҳақида ҳаммани огоҳлантирганмиз. Буни барча билади ва мазкур масала ҳеч қандай муаммо туғилмайди.

- Ҳозир вазият шундайки, баъзи клубларда 5-6 нафар кучли дарвозабон бор ва бошқалар улардан ижарага олишга мажбур бўладилар. Кейин эса ўша кипернинг ўз жамоасига қарши ўйнай олмаслиги шарт қилиб қўйилади. Бунга нима дейсиз?

- Бу борада клублар келишиб оладилар. Умуман, маҳаллий футболчилар орасида дарвозабонлар етарли, деб ўйлайман. Тўғри, кўпи етарлича ўйин амалиётига эга эмас, аммо вақт ўтгани сари уларнинг тажрибаси ошиб боради. Айнан шу сабабли биз легионерларга тақиқ қўймоқдамиз.

- Агар бирор клуб легионер-дарвозабон билан кўп йиллик шартнома имзолаб қўйган бўлса-чи?

- Такрорлайман, биз бу ҳақида олдиндан ҳаммани огоҳлантириб келамиз. Шундай экан,ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ.

 

БОШҚА МАСАЛАЛАР

- Олий лига форматида ўзгариш қилиш ҳақида таклифлар бўлса, кўриб чиқасизми? Чунки матбуотда бу борада жуда кўп ёзилди.

- Албатта, кўриб чиқамиз. Ҳар қандай таклиф ўрганилади.

- Ўзбекистон чемпионатида африкалик футболчилар ўйнаши мумкин эмас, деган тақиқ борлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган эди? Айтишларича, улар тиббий кўрикдан ўтказилмас экан?

- Йўқ, асло бундай тақиқ йўқ. Тиббий кўрик ҳақида эса шуни айтиш лозимки, ҳамма «Футбол Мед»дан ўтади ва фақат кўрикдан ўта олганларнинг майдонга тушишига рухсат берилади.

- Сафар ўйинларида клубларнинг матбуот котиблари иштирок этмаслиги давом этмоқда. Аввалги мажлисда матбуот котибларига оид банд регламентга киритилиши ҳақида айтган эдингиз...

- Биз бу борада тегишли чораларни кўрамиз. Барча клубларга сафар ўйинларига матбуот котиби олиб борилишини мажбурий қилиб қўямиз. У хоҳ халқаро ўйинлар бўлсин, хоҳ миллий биринчилик, албатта, матбуот котиби сафар ўйинига бориши шарт. Бу ҳақда клубларга телеграмма берилади.

- Яхши биламизки, олий лига ўйинлари клубларнинг бадал пули эвазига ўтказиб келинмоқда. Бошқа томондан эса даромад йўқ. Нима учун шу вақтга қадар титул-ҳомий топилмаган?

- Бизнинг асосий йўналишимиз маркетингга қаратилган ва имкон қадар ПФЛга ҳомий топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аммо футболнинг асосий даромади трансляциялардан бўлиши керак. Бизда эса бунга имкон йўқ. Журналистлар интернет орқали бутун дунёга тегишли маълумотларга эга бўла оладилар. Айтишсин, яна қаерда телевидение футбол ўйинларини кўрсатгани учун клублардан пул олади? Бунақаси фақат бизда бор.

Аслида, футбол клублари даромадининг 60 фоизи телевидениедан келиши лозим. Бизда эса аксинча ҳолат. Клубларга шуни айтиб қўймоқчиман,  трансляция борасидаги барча ҳуқуқ федерацияга тегишли. Ҳомийлар борасида эса шуни айтишим лозим, жуда кўп компанияларга таклиф билан чиққанмиз. Аммо бу борада ҳаммаси ҳам бизга боғлиқ эмас.

- «Динамо» олий лигада қолиш борасида мурожаат қилган эди. «Самарқанд клуби «Обод»нинг ўрнига элитада иштирок этар экан» қабилидаги гап-сўзлар пайдо бўлди.

- Биз ҳамма масалада регламентга мос тарзда ишлаймиз. «Обод» ҳамон лицензия талабларини бажаргани йўқ ва агар клуб 10 январга қадар мазкур муаммони бартараф этмаса, у ҳолда олий лигадан четлатилади.

- Унинг ўрнига элитада ким қатнашади ёки 15 та клуб қоладими?

- «Динамо»ни тортамиз.

- Спорт принциплари-чи? У қаерда қолади?

- Биз нафақат спорт принциплари, балки ОФК ва ФИФА талабларига ҳам жавоб беришимиз керак.

- «Пахтакор» чемпион бўлгач, тақдирлаш маросими ҳақида кўп танқидий фикрлар билдирилди. Мазкур масалада нима дея оласиз?

- Бу бизнинг энг катта камчилигимиз. Шуни инобатга олиб, кейинги йил тақдирлаш маросимини албатта, чиройлироқ ўтказамиз.

Йиғилишда «Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси» раҳбари Аҳрол Иноятов чиқиш қилди ва клублар томонидан йўлланаётган видео ёзувлар сифатига эътироз билдирди.

«Клублар бизга юбораётган видеоларнинг сифатини яхшиланглар. Сиз бераётган лавҳаларда баҳсли вазиятлар кўринмай қоляпти. Гоҳ узоқдан тасвирга олинса, гоҳида оператор мутлақо бошқа томонни видеога олган бўлади. Мана шундай камчиликларга йўл қўйилмасин. Икки йилдан буён ўтказилаётган барча ўйинлар диски бизда бор. Биз бу видеоларга асосланиб хулоса чиқаришимиз керак. Сиз эса масъулиятсизлик қилмоқдасиз. Жиззахдан ўйин дискини ҳафталаб кутамиз. Намангандан келадиган видео сифати эса жуда ёмон.

Биз ҳаммасини кўриб турибмиз. Футболчилардан тортиб, ҳакамлар ва назоратчилар билан ҳам гаплашиб турибмиз. Футболчилар ўзлари бизга қўнғироқ қилиб, нималар бўлаётганини айтиб турибдилар. Ҳар бир ўйин назорати бизнинг қўлимизда»,-деди Аҳрол Иноятов.

НУРУЛЛОҲ ёзиб олди, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Inter
Киритилди: 03:12, 26.12.2015. Ўқилди: 6843 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.