Бугун 18 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гари Невил:«Ўзим ҳам ажабланган бўлардим…»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Валенсия» клубининг англиялик янги устози – Гари Невилл жамоада иш бошлаш олдидан испаниялик ҳамкасбларимизга махсус интервью берди. Мутахассис ўз фикрлари орасида кўпгина масалаларга ойдинлик киритди.

«Валенсия» ҳаҚида

- «Валенсия» - ўз тарихига эга ва совриндор жамоа, шунинг учун у доимо юқори марраларни кўзлайди. Биз бу йўналишдан оғмоқчи эмасмиз ва юқори ўринларга лойиқ эканлигимизни исботлаш учун ҳаракат қиламиз. Мен бир вақтлар «Месталия»да ўйнаганман ва стадиондаги муҳитни яхши биламан. Бу ерда ҳар қандай рақиб қийинчиликка учрайди. Энди ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Бу ер ажойиб, шу билан бирга мухлислар жудаям талабчан.

 

Ёрдамчилари ҳаҚида

- Футбол - бу ҳозирги кун, келажак эмас. Сизга зарури ҳозирги кун. Мен Англиядан ёрдамчилар таклиф­қилмадим. Менинг штабимда укам Фил, физиотерапевт Жорди Сорли дарвозабонлар мураббийи Хосе Мануэль Очоторена ва таржимон Дэвид ле Мёльлар ишлайди. Ассистентим эса, «Валенсия» афсонаси Мигель Анхель Ангуло.

 

БошҚа клублардан  таклифлар

- Охирги икки йилда менга бошқа клублардан таклиф келиб тушди, лекин улар мен учун муҳим аҳамият касб этмасди: Мен ақл билан иш кўраман ва дастлаб малакамни ошириб, айнан нимани хоҳлаётганимни билиб олишим зарур эди. Лекин, сенга ўз тарихига эга номдор клубдан таклиф келиб тушса рад эта олмас экансан. Маълум муддат таҳлилчи бўлиб ишладим, энди қўлимдан нимадир келишини кўрсатмоқчиман.

 

Тил муаммоси ҳақида

- Яқин вақт ичида Валенсияга оилам - хотиним ва икки қизим билан кўчиб ўтмоқчимиз ва маҳаллий маданият билан танишмоқчимиз. Янги тил - мен учун энг катта муаммолардан бири. Менга эрталаб олтида туриб клуб базасида мен билан шуғулланишга имкони бор ўқитувчи керак. Бу жиддий иш. Фил испанчани муваффаққиятли равишда ўрганди. Мен ҳам иложи борича тезроқ, худди у каби ўрганишни истайман. Кўплаб ходимларимиз инглиз тилини билишидан мамнунман. Зеро, бу нарса яхши ишлашимизга замин бўлади.

Укаси ҳақида

- Бу борада бизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Фил билан бир жамоада ўйнаганмиз, энди эса «Валенсия»да ишламоқдамиз. Барча мутахассислар каби биз доимо проффессионалларча ишлаймиз. У машғулот-йиғинлар жараёнида менга футболчилар тўғрисида муҳим маълумотларни етказиб туради. Фил янги жойга иложи борича тезроқ кўникишим учун менга керак эканлигини яхши тушунади.

Футболчилар билан  учрашув ҳақида

- Футболчилар ва ходимлар билан бир неча марта учрашув ўтказдим. Жамоада улар билан ишлашимни айтдим ва улар аҳил бўлиб муваффақиятга эришиш учун барча қўлларидан келганча ҳаракат қилишларини айтишди. Маслаҳатлар, изоҳ ва таклифлардан доим хурсандман.

Таркиб ҳақида

- Фил клубда жамоага содиқ ва ўзига ишонадиган футболчилар тўп суришини айтди. Яна шуни таъкидладики, деярли барча футболчи юксак маҳорат соҳиби. Лекин, мен учун муҳими, футболчилар туну-кун аҳил жамоа бўлиб, бирлашган ҳолда ҳаракатланса бўлди.

Шубҳалар ҳақида

- Албатта, бундай кутилмаган та­йинлов ҳатто, таҳлилчи Невиллни, яъни ўзимни ҳам шубҳалантириши мумкин эди: тажрибасиз шарҳловчи бошқа бир ўлкага келиб жиддий клубни бошқармоқда. Оддий мухлис сифатида, бу - тўғри қарор деб ҳисоблардим.

Англия ҳақида

- «Валенсия» мухлисларини ранжитишни истамайман ва «МЮ»даги муваффаққиятларимни бу ерда мураббийлик ролида қайтармоқчиман. Албатта, ҳар бир ўйинда рақибга қараб тактика танлайсиз, лекин мухлислар ҳужумкор футболни хуш кўришади. Испанияда муваффаққиятга эришган Англиялик мураббийлар унчалик кўп эмас: Бобби Робсон, Терри Венейблс. Энди мен «Валенсия»да бу ишни такрорламоқчиман. Бу лавозимни эгаллаш арафасида Алекс Фергюсон билан маслаҳатлашганим йўқ, лекин у бир неча кун олдин менга келажакда асқотадиган маслаҳатлар берди. Агар мен тажрибали кишиларнинг гапларига қулоқ солмаганимда ғирт ахмоқлик бўларди.

Питер Лим ҳақида

- Менинг Лим билан муносабатларимга кеслак, мураббий тайинлаш сеҳрли жараён эмас: Тажрибали мутахассислар ҳам хато қилишади. Мураббий нимага қодир эканлигини билади. Ҳар бир мураббий клубдаги биринчи кунидан сўнг ҳаммасини тушунади. Албатта, одамлар унга шубҳа кўзи билан қарайди. Менинг ишим - мухлисларнинг ишончини қозониш.

Трансферлар ҳақида

- Биз клуб раҳбарлари билан ҳозирча бу ҳақда гаплашмадик. Аслида, менга мураббийларнинг бошқа клублардаги футболчилар ҳақида фикр билдиришлари ёқмайди. Ихтиёримдаги футболчиларга юз фоиз ишонаман. Улар «Валенсия» либосини фахр билан кийишади. Таркибимиздаги ҳар бир футболчида ўзини кўрсатиш учун имконият бўлади. Хайриятки, сафимизда ёш иқтидорлар етарлича. Мен шу кунгача «Валенсия»нинг жуда кўп ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдим: аксарият ўйинчиларда ўзига нисбатан ишонч етишмаяпти. Менинг қўл остимда эса улар ҳаммасини бошдан бошлашлари мумкин.

Манба: Footbalhd.ru       

А.Исроилхонов тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:56, 27.12.2015. Ўқилди: 4650 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.