Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • 0:0
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Атлетик Бильбао 33 41
10 Осасуна 32 39
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболбобо, қорбобо ва қувноқ қорбола қиссаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шу кунларда қайси футбол мухлиси билан суҳбатлашсангиз, АПЛ учрашувлари, Boxing day, тобора «Челси»га ўхшаб бораётган «МЮ» тақдири ва албатта,олимпиячиларимизнинг Осиё чемпионатига тайёргарликлари хусусида сўз очади. Ўтган шанба оқшоми Boxing day учрашувларини мириқиб томоша қилиш учун шошиб бораётган қувноқ ва қув Қорбола пойтахтимизнинг «Тинчлик» метро бекатида бир-биридан ҳол-аҳвол сўраётган Футболбобо ва Қорбобони учратиб қолибди. Қувгина эмасми, Қорбола аста бориб, уларнинг суҳбатига қулоқ тутибди.

- Мени «Пахтакор» мухлислари «Тинчлик» ресторанига таклиф қилишди. Йил якуни, чемпионлик мавсумига бағишланган байрам базми бўлар экан. Сиз ўша ёққами, Футболбобо?-деб сўрабди Қорбобо.

-Ҳа, албатта! Мен ҳар дам улар билан биргаман. Сиз билан аввалги учрашувимиздан буён эса, қаранг, роса бир йил ўтибди.

- Шуни айтинг. Бўпти, юринг тезроқ, байрам базмига кечикмайлик...

Қизиқувчан Қорбола икки бобо ортидан эргашибди. Уларда шубҳа уйғотмаслик учун «БутФОЛ» сўзини уч марта такрорлаб, кўзга кўринмас ҳолга кирибди. Кўзга кўринмаслик бобида Ҳошимжон ҳам унинг олдига тушолмас экан. Қорбола ўзи суйган сўзнинг ҳарфларини алмаштириб, уч бор такрорласа, сирли равишда кўзга кўринмай қоларкан. У шу хислатдан фойдаланиб, бутун оқшом ва тун бўйи икки бобо суҳбатини мириқиб тинглабди. Қуйида у ёзиб олган суҳбат билан танишасиз...

- Қорбобо, бугунги базмдан қандай хабар топдингиз? Сизни Москвада кўришган экан футбол мухлислари.

- Тўғри айтишибди. Москвада сайр қилиб юриб, Эльмар Аминов билан танишдим. У «Пахтакор» тарихи, ўзининг жамоадаги фаолияти ҳақида китоб ёзибди. Қопчиғим шу китобга тўла. Муаллиф уларни 26 декабрь оқшоми «Пахтакор» мухлисларига янги йил совғаси сифатида топширишимни илтимос қилди.

- Китобдан мен ҳам олдим. Эльмар Аминов - «Пахтакор»нинг 1-жамоа бошлиғи, Ўзбекистон футбол федерациясининг 1-раиси. Ўз даврида «Пахтакор» деганда  Эльмар Аминов, Эльмар Аминов деганда «Пахтакор» тушунилган. Таъбир жоиз бўлса, Эльмар Аминов ўша вақтда Биродар Абдураимов, Геннадий Красницкий каби клуб тимсоли эди. Китобда муаллиф «Пахтакор»ни Ўзбекистоннинг ташриф қоғози сифатида таърифлабди.

- Бунда ҳеч бир муболаға йўқ, Футболбобо. Эльмар Аминов - собиқ иттифоқ спорт делегацияларини халқаро мусобақаларга бошлаб борган киши. Демак, у «Пахтакор»нинг халқа­ро миқёсдаги эътирофига кўп бор гувоҳ бўлгани аниқ.

- Шундай, қорбобо, шундай.

- Биродар Абдураимов,Тўлаган Исоқов, Равшан Юнусов даврасида роса яйрадингиз-а. Уларга нималарнидир сўзлаб бердингизми?

-  Ҳа, фахрийлар даврасида жуда қизиқ баҳс бораётган экан. Мухлислардан бири улардан Эдуард Стрельцовга алоқадор ғалати воқеа ҳақида сўрабди. Шу масалага аниқлик киритдим.

- Хўш, хўш? - Қорбобо ҳам қизиқсинди.

- Маълумки, Мельбурн Олимпиадасидан кейин Эдуард Стрельцов футбол оламида жуда машҳур бўлиб кетди. Машҳурлик осмонида учиб юрган футболчи бир куни мураббийдан икки соатга рухсат сўрайди. Футболчини машғулотлардан кетишини истамаган мураббий унинг олдига битта шарт қўяди, яъни тўпни бир зарб билан рўпарадаги бино деразасининг кичик дарча (форточка)сига жойлаб қўйишини айтади. Моҳир футболчи мураббий шартини қойилмақом қилиб бажаради. Тўп қинга кирган пичоқ каби мўъжизавий тарзда форточкага бориб жойлашади. Бошқа футболчилар «Бу тасодиф. Яна такрорласин»,- деб туриб олишади. Илҳоми жўш урган Эдуард мўъжизани яна такрорлайди. Шунда мураббий ва жамоадошлари  буюк футболчи маҳорати олдида бош эгишади. Кейинчалик бу воқеа бутун собиқ иттифоққа овоза бўлади. Ҳозирги ёш мухлислар учун ўша воқеа - эртак, миш-миш. Ҳолбуки, у кунларни биз яхши эслаймиз.

- Биродар Абдураимов ва Геннадий Красницкийнинг маҳорати ҳақида ҳам турли гап-сўзлар юради...

- Нимасини айтасиз. Красницкий чарм тўпни сувга бўктириб, кейин машқда фойдаланар эди. Биродар Абдураимов эса функционал тайёргарлиги билан Москва клубларини ҳам ҳайратлантирарди, чўчитарди...

- Қизиқ, бу ерда мухлислар нуқул олимпия термаси тўғрисида баҳслашмоқдалар. Эмишки, Самвел Бабаян деган мураббий иккинчи йиғинга 21 нафар футболчи билан жўнабди. Мана шу футболчилардан 5 нафари, яъни Акром Комилов, Икром Алибоев, Жамшид Болтабоев, Қувондиқ Рўзиев ва Ҳусниддин Ғофуров аввалги йиғинда иштирок этмаган экан. Мухлислар шундан норози бўлишмоқда.

- Мен ҳам шунга ҳайронман, Қорбобо. Аввалги йиғинга 29 нафар футболчи борганди. Улардан 8 нафари кейинги машғулотларга жалб этилмади. Қувондиқ Рўзиев Жавоҳир Расуловни, Ҳусниддин Ғофуров Шоҳназар Норбековни, Икром Алибоев Аббос Махсталиевни алмаштирганини тушуниш мумкин. Зотан, айни кунда соғлиғига доир муаммолар туфайли даволанаётган Одил Ҳамробеков ва Бобур Йўлдошев маҳорат ва тажриба бобида янгилардан асло қолишмайдилар... Афсуски, декабрь ойига қадар олимпиячиларнинг катта эътибордан четда қолишгани энди сезилмоқда.

- Футболбобо, вазият шунчалик чигалми?

- Илоҳим, ундай бўлмасин! Аммо кўрдингиз-ку, «МЮ»дек таниқли ва буюк клуб узлуксиз мағлубиятлар гирдобига тушиб қолди. Бу сафар «Сток Сити»дан. Нега? Чунки жамоа­да янги футболчилар фоизи нисбатан ошиб кетди. Блинд, Депай, Мартиаль, Шнайдерлин, Швайнштайгер...    Луи ван Гал бу ажойиб футболчилар имкониятларини уйғунлаштиришда қийналмоқда. «Арсенал»нинг йирик ҳисобдаги мағлубияти - Арсен Венгер фаолиятида учраб турадиган ҳодиса. «Лестер»нинг бу мавсум доирасида сафардаги иккинчи мағлубияти ҳам фожеа саналмайди. Кўрамиз, Клау­дио Раньери ва Мануэль Пеллегрини дуэли қандай якунланади? Бу «Лестер» мувозанати учун муҳим ўйин. Бироқ «МЮ»  масаласи барибир, оғриқли. Самвел Бабаян ҳам Луи ван Гал каби мушкул аҳволга тушмасин, дейман-да...

...Шу нақтага келганда Қорбола чидолмади - беихтиёр сўзлаб юборди:

- Мушкул аҳволга тушмайди. Ахир «Пахтакор»нинг Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеевдан, «Бунёдкор»нинг Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов ва Акром Комиловдан иборат «квартети»ю, «трио»си асосий таркибда. Дарвозабон ва ҳимоячилардан мен ҳам хавотирдаману, лекин санаб ўтилган футболчилар барча бўшлиқларни тўлдиришади.

Футболбобо ва Қорбобо ким гапирганига ҳайрон бўлиб, бир-бирларига анграйишди. Боболар ҳолатини тушунган Қорбола «фолБУТ»  сўзини уч марта такрорлади ва уларнинг ҳузурида пайдо бўлди. Футболбобо ва Қорбобо баттар ажабланишди.

- Бобожонлар, мени кечиринглар. Бошқа бундай қилмайман, -деди Қорбола ғоят самимият билан бош эгиб.

Қорболанинг самимиятидан завқ­ланган икки бобо унинг, ўзбек футболининг ёруғ келажаги учун дуога қўл очишди.

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:38, 01.01.2016. Ўқилди: 4463 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик