Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [4932]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3389]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3342]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [2060]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1819]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1387]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1381]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1366]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1355]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1336]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нафақага марҳабо ёхуд футбол билан хайрлашганлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Вақтнинг қатъий ҳукмига итоаткорлик билан бўйсинган 2015 йил ҳам тарихга айланди. Шунинг баробарида якунланган йил бир қатор ёрқин юлдузларнинг бетакрор фаолиятларига нуқта қўйиб берди. Soссer.ru сайти суюкли футболчилар ўйинларидан лаззат олиш имкониятидан маҳрум бўлишган мухлисларга юпанч сифатида 2015 йили яшил майдонларни тарк этишган таниқли ижрочилардан нафақахўрлар рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Дарвозабон

Рожерио Сени (Бразилия). Бу футболчи дарвозада туришига қарамай, фаолияти давомида рақиб жамоалардаги апмлуадошларини нақ 131 марта ранжитишга улгурди! Анчайин ҳужумчилар ҳавас қиладиган натижа! Дарҳақиқат, Сени - жуда кам учрайдиган дарвозабон. Албатта, посбоннинг «нуқта»га яқинлашиши кўпчилик касбдошларига хуш ёқмагани  тайин. Муҳими, Рожерио ўзининг асосий вазифасини ҳам сидқидилдан бажарди - «Сан-Паулу»даги 23 йиллик фаолияти давомида жамоа дарвозасини 1136 марта қўриқлади!

Ҳимоячилар

Антони Ревейер (Франция).Ҳимоя чизиғининг ўнг қанотига лойиқ кўрилган бу футболчи «Лион» таркибида 5 марта Франция чемпиони унвонига сазовор бўлди, кўплаб кубокларни қўлга киритди, терма жамоада муносиб тўп сурди. Ке­йин Рафаэль Бенитес раҳбарлигида «Наполи» билан Италия кубоги соҳибига айланди. «Лион»га келгунига қадар «Валенсия»да ўйнагани ва фаолиятини «Сандерленд»да якунлаганидан келиб чиқсак, сайёҳ ҳимоячига топ-чемпионатлардан фақат бундеслигада ўйнаш насиб этмагани ойдинлашади.

Рио Фердинанд (Англия). Шоу­мен, бошловчи, троллинг устаси, аскиячи ва рисоладагидек футболчи. Ахир яхшигина савияга эга бўлмаганида «МЮ»дек таниқли жамоада тўп суриш ва кўплаб совринларни қўлга киритиш имконияти қаёқда эди? Ҳужумчи Леснинг амакиваччаси ҳамда ҳимоячи Антоннинг туғишган акаси Англия терма жамоаси сафида ҳам бир қатор йирик мусобақаларда майдонга тушди. У 6 карра мамлакат чемпиони, ЕЧЛ ғолиби. Вақтида Видич билан ажойиб жуфтликни ҳосил қилган Рио 2015 йилнинг 30 майида нафақахўрлар сафидан жой олди.

Дейвидас Шемберас (Литва). Тан олиш керакки, 2015 йили футбол билан хайрлашган ҳимоячилар сони унчалик кўп эмас. Шу боис, рамзий терма жамоа шакллантиришда лоақал хал­қаро мусобақаларда юксак савияда ўйнаган футболчиларни ҳам кўриб чиқишга тўғри келди. Албатта, Шемберасни буюклар сирасига қўшиш учун асослар етарли эмас. Бироқ у Россия чемпионати тарихидаги энг тажрибали легионерлардан биридир. Қолаверса,терма жамоа сафида жуда кўп учрашув ўтказган футболчи Россиянинг кўп карра чемпиони, бир қатор кубоклар, жумладан, УЕФА кубоги соҳиби саналади. Дейлик, ЦСКАда юксак обрўга эга эди.

Хоан Капдевила (Испания). Бу футболчи «Атлетико», «Депортиво», «Вильярреал» ва «Бенфика» сингари клублар шарафини муносиб ҳимоя қилди. Хоан бундан роса 15 йил муқаддам «Депортиво» билан Испания чемпиони бўлганди. «Қизил фурия» таркибида эса Евро-2008 ва ЖЧ-2010да иштирок этиб, ўз фаолиятидаги энг нуфузли совринларга эга чиқди. Дарҳақиқат, Капдевила учун испаниялик ёрқин юлдузлар ёнидан жой олиш осон бўлмади. Фақат, Висенте Дель Боске чап қанот ҳимоячисидаги ғайрат-шижоат, иштиёқ ва тиришқоқликни эътиборсиз қолдирмади. Натижада Капдевила терма жамоа билан йирик мусобақаларда ғолиблик нашидасини сурди.

 

Ярим ҳимоячилар

Пабло Аймар (Аргентина). 2015 йили Альваро Рекоба ҳам катта футбол билан хайрлашди. Бироқ рамзий жамоага Мессининг болаликдаги кумири - Аймар танланди. Зеро, Пабло худди уругвайлик Альваро каби  ноёб иқтидор соҳиби эди. У «Ривер Плейт» билан Аргентина чемпионатини забт этди, «Валенсия»да примеро ғолибига айланди, Португалияда «Бенфика»нинг шоҳсупадан жой олишига ҳисса қўшди. Асосийси, Аймар юксак техникаси билан ўз замондошларидан яққол ажралиб турарди.

Жилберто Силва (Бразилия). Дортмунднинг «Боруссия»сида ном қозонган афсона - Себастьян Келдан узр сўраш керак. Чунки, рамзий термадаги жой унга эмас, Бразилия вакилига лойиқ кўрилди. Силва  вақтида жаҳон чемпиони мақомига сазовор бўлган, қолаверса, «Арсенал»даги ишончли таянч ярим ҳимоячилардан бири эди. Тўғри, бразилиялик футболчи анчадан буён яшил майдонларда кўринмай қолганди. Аммо катта футбол билан декабрь ойида расман хайрлашди. «Бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади. Бир томондан, кўнглим ғаш. Лекин 20 йил завқ билан тўп сурганимдан бахтиёрман», - дея фаолиятига нуқта қўйган Жилберто учун эслашга арзийдиган воқеалар жуда кўп. Масалан, у вақтида «Арсенал» сафида Англия чемпионати олтин медалини ютган.

Дарвоқе, Силвадан кўнглингиз тўлмаса, унинг ўрнини бразилиялик бошқа бир футболчи, 2008 йили Испания термаси билан Европа чемпиони унвонига сазовор бўлган Маркос Сенна босади. У ҳам 2015 йили нафақага йўл олди.

Хуан Роман Рикельме (Аргентина). Маълум бўлишича, мексикалик Куатемок Бланко ҳам 2016 йил арафасида бутсаларини михга илишга қарор қилди. Лекин «Бока Хуниорс»нинг афсонавий плеймейкери - Хуан Роман Рикельме январь ойида фаолиятини якунлагани ҳақида баёнот берганида Аргентина футбол жамоатчилиги бу хабарни чинакам фожиа сифатида қабул қилганди. Тўғри, у «Барселона»да энг ёрқин юлдуз даражасига кўтарилмади. Шундай бўлсада, Хуаннинг ўта нафис ва ақлли ўйини, самарали узатмалари кўпчиликнинг хотирасига муҳрлангани аниқ.

 

Ҳужумчилар

Давид Трезеге (Аргентина). 2014 йили ўз бутсаларини михга илишини айтиб, кейин яна футболга қайтишга уринган Ривалдо ҳам  иккинчи марта яшил майдон билан хайрлашди. Кўринишидан, тиззасидаги жароҳат унинг тўлақонли тўп суришига халақит берди. Шу боис, рамзий жамоага бошқа бир жаҳон чемпиони - Давид Трезеге лойиқ кўрилди. Аргентиналик француз ёки франциялик Аргентина фуқароси бетакрор, ўта сермаҳсул ҳужумчи эди. У шу фазилатлари эвазига Алессандро Дель Пьеро ва Тьерри Анридек ёрқин юлдузлар ёнида ҳам ўз нуфузини бой бермади. Давид айниқса, иккинчи қаватда самарали ўйнарди, ҳозир ҳам кучли зарбага эга. Лекин энди катта футболни тарк этаётган афсоналар сафига қўшилиш ва буёғига фахрийлар ўртасидаги беллашувларда тўп суришни маъқул кўрди.

Алессандро Дель Пьеро (Италия). Яна бир қатор машҳур ҳужумчилар, хусусан, Сиссе, Муту, Верпаков-скис ва Адамов ҳам айнан 2015 йили ўз фаолиятларига нуқта қўйишди. Аммо уларнинг ҳеч қайси бири рамзий жамоа сафидан жой олишда Дель Пьеродан устун эмаслар. Италия футболининг энг сермаҳсул ҳужумчиларидан бири жонажон юртида кўплаб совринларни қўлга киритди, шунингдек, ЕЧЛда ва Германия мундиалида ғолиб бўлди. Алессандро муваффақиятли фаолиятини «Ювентус»да якунлаши ҳам мумкин эди. Аммо у Австралия ва Ҳиндистон ҳавосидан баҳра олишга аҳд қилди, кенгурилар юртида гол уриш санъатидан сабоқ берди. Буюк ҳужумчининг ўйинларини дейлик, Пауло Дибалага қайта-қайта намо­йиш этиш керак. Ҳарқалай, Алессандронинг ноёб техникаси ёш ворисига катта манфаат келтиришига шубҳа йўқ.

Рауль Гонсалес (Испания). Фаолияти давомида 22та совриндан улкан коллекция ясаган афсонавий ҳужумчи. «Барселона» мутасаддилари ўз академияларидаги футболчиларга у билан суратга тушишни тақиқлаб, одоб-ахлоқ меъёрларига зид қарор қабул қилишди. Хайриятки, нуфузли амалдорнинг аралашуви билан ушбу нохуш ҳаракатга барҳам берилди. Ахир Рауль Гонсалесга ҳурмат бажо келтирмасликка ҳеч қайси испан фуқаросининг ҳаққи йўқ. «Реал»нинг буюк ҳужумчиси ғайритабиий ва нафис ўйинлари билан барчанинг ёқимтойига айланган, ахир. «Шальке»даги ажойиб иштироки билан эса Мадриддагилар уни «брак»ка чиқариб, тарихий хатога йўл қўйишганини исботлади. Ҳозир бутсаларини михга илиб, «эркин қуш»га айланган бўлсада, Перес бошқарувидаги «Реал»га қайтишни истамаяпти. Тўппа-тўғри, Флорентино абадий эмас, Рауль эса ўзининг қадрдон жамоасига қайтишга ҳали улгуради.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:28, 06.01.2016. Ўқилди: 4584 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик