Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • 6:0
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • 3:1
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • 0:1
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азим Аҳмедов: «Мақсадим – чемпионлик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бир неча йиллар мобайнида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган Азим Аҳмедов янги мавсумни «Пахтакор» сафида бошлайди. Ушбу футболчига олий лиганинг бир нечта клублари, хусусан, «Нефтчи»дан жиддий таклифлар бўлди. Лекин Аҳмедовлар сулоласининг кенжа вакили акаси Одилнинг собиқ жамоасида ўйнашни маъқул кўрди. Кахи Махарадзе «Локомотив»га ўтиб кетгач, «Пахтакор» ярим ҳимоясида кемтиклик юзага келди. Аҳмедовдан айнан шу бўшлиқни тўлдириш талаб этилади. Биз нав-батдаги кунги машғулотлардан сўнг у билан суҳбатлашдик.

- Азим, айнан «Пахтакор»ни танлашингизда қайси омил муҳим роль ўйнади?

- Биринчи галда жамоанинг шонли тарихга эга эканлиги. «Пахтакор» шарафини турли даврларда ўзбек футболининг юлдузлари ҳимоя қилишган. Қолаверса, клуб 11 карра мамлакат чемпиони ҳисобланади, ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат олий мақсад сари интилган. Мунтазам равишда ОЧЛда иштирок этиб келмоқда. Бу клуб акамни тарбиялади. Шу жиҳатларни инобатга олиб, «Пахтакор»дан тушган таклифни қабул қилдим. Ҳа, бир нечта жамоалар мени ўз сафларида кўришни исташганди. «Навбаҳор» раҳбарияти ва оила аъзоларим билан маслаҳатлашгач, якуний қарорга келдим. Бу ерда мени жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Ҳамма бир оиладек бўлиб қолган. Очиғи, ўзимни умуман бегонадек ҳис қилмаяпман. «Пахтакор»га яхши ниятлар билан ўтдим. Орзу ва мақсадларим бисёр: Ўзбекистон чемпионига айланиш ва ОЧЛда зафар қучишни хоҳлайман.

- Мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб бориляпти. Куннинг биринчи ярмида асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратиляпти, сўнгра кўпроқ тўп билан ишлаяпмиз.

- «Навбаҳорчилар» сизни осонликча қўйиб юборишмагандир?

- Юқорида айтганимдек, клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда якуний қарорга келдим. Фурсатдан фойдаланиб, кўп йиллик ҳамкорлик учун барчага миннатдорчилик бидираман.

- «Навбаҳор»нинг ўтган мавсумдаги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мавсум бошида жамоа олдига юқори вазифалар қўйилган эди. Тўғри, молиявий қийинчиликлар юзага келди. Менимча, ҳозир бу муаммо аксарият клубларни қийнаяпти. Шунга қарамай, стадионга ташриф буюрган кўп минг сонли мухлислар учун ўйнадик. Турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳавас қиладиган даражада эмасдир, лекин мавжуд вазиятдан келиб чиқсак, ёмон ҳам деб бўлмайди.

- Футболдаги илк қадамлар ҳақида ҳам суҳбатлашсак.

- Миллионлар ўйинига ҳавас оилавий муҳит таъсирида бошланган. Одил акамдан ташқари бугунги кунда актёрлик соҳасида фаолият юритаётган Ёқуб акам ҳам маълум муддат тўп сурганлар. Ҳаммамизнинг ушбу спорт турига ошно тутинишимизга эса отам сабабчилар. Футболнинг илк сир-асрорларини ҳаваскорлардан тузилган «Умид» жамоасида ўрганганман. Илк мураббийим - Малик Турдиев. Менинг шу даражага етишимда фойдаси теккан барча устозларим, хусусан, Республика олимпия захиралари коллежидаги мураббийларимга ташаккур изҳор қиламан. Коллежни битирганимдан кейин «Пахтакор»нинг ўринбосарлар таркибига таклиф қилишган. Лекин бу жамоада узоқ вақт қолмадим. Виктор Жалиловнинг чақируви билан «Нав-баҳор» сафига қўшилдим. Бир мавсум ўринбосарлар жамоасида ўйнаганимдан сўнг асосий таркибга жалб қилишди. Эътиборга молик жиҳати, олий лигадаги дебютим айнан «Пахтакор» билан ўйинга тўғри келган. Ўшанда ака-укалар бир-биримизга қарши майдонга тушгандик. Бугунги даражага етишимда Одил акамнинг ҳиссалари катта. Ҳар бир ўйиндан кейин ўз фикрларини айтиб, тез-тез танбеҳ берардилар. Албатта, бу тавсияларнинг бари менинг фойдамга ишлаган. Акам асосан, меҳнат қилишдан тўхтамасликка ундардилар.

- Фаолиятингиздаги энг чиройли ва муҳим голни айта оласизми?

- Водий дербисида «Андижон»га қарши учрашувда чиройли гол муаллифига айлангандим. Лекин мен учун ҳамиша биринчи галда жамоамнинг ғалабаси муҳим бўлиб келган. Футболчи ўз голи билан жамоасига ёрдам бериб, касбий бурчини адо этади.

- Яқинда «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ташкил этилган хайрия-шоусида акангиз Одил Аҳмедовнинг жамоасида тўп сурдингиз. Аввал ҳам футзал ўйнаганмисиз ёки бу сиз учун дебютмиди?

- Дўстларим билан тез-тез футзал ўйнаймиз. Бу ҳам футболнинг кичик бир кўриниши, фақат унда кўпроқ ҳаракат қилиш керак, бир жойда туриб қололмайсиз. Ўша куни термамиз етакчилари билан бирга мириқиб тўп сурдик. Бу учрашувдан катта таассурот олдим.

- Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Юқорида таъкидлаганимдек, жамоам билан ОЧЛда зафар қучмоқчиман. Бирлашиб ҳаракат қилсак, албатта, кўзланган ниятга етамиз. Қолаверса, чемпионликни сақлаб қолиш ҳам бош мақсадларимиздан бирига айланади. Кўпчилик томошабинлар ташрифи камайганидан нолийди. Ҳақиқатан ҳам айрим ўйинларга жуда кам мухлис келяпти. Лекин водийда бироз ўзгача манзара. «Навбаҳор», «Нефтчи», «Андижон», «Қўқон-1912» иштирокидаги ўйинларда стадион тўлиб-тошади. Футболсевар водийда ҳатто 1-лига клублари учрашувларига ҳам кўп томошабин йиғилади.

- Азим Аҳмедовнинг бўш вақтлари қандай ташкил этилади?

- Бўшадим дегунча оила аъзоларим, ота-онам олдига ошиқаман. Бизни қандай қийинчилик билан вояга етказишганини биламан, уларга муносиб фарзанд бўлишга интиламан. Қолаверса, кўпинча дўстларим билан компьютер ўйинлари ўйнаймиз. 2015 йилда ота бўлганимни инобатга олсак, эндиликда бўш вақтимни фарзанд тарбиясига ҳам ажратаман.

- Қайси хориж клубларига мухлислик қиласиз?

- Мадриднинг «Реал» ҳамда Лондоннинг «Арсенал» жамоалари иштирокидаги ўйинларни катта қизиқиш билан томоша қиламан. Табиийки, акам тўп сураётган «Краснодар»га ҳам бефарқ эмасман.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:47, 14.01.2016. Ўқилди: 2500 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.