Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Нидерландия 7 7 3 17
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 4 16
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон термаси ютолмаган рақиблар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунга қадар 48 та терма жамоага қарши майдонга тушган. Ана шу рақиблар орасида ҳамюртларимиз 11 тасини мағлуб эта олишмаган. Демак ана шу рақиблар билан танишинг.

1. Австралия. 3 ўйин, 3 мағлубият. Тўплар нисбати: 0-9
Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг ноқулай рақиблардан бири ҳисобланадиган Австралияни мағлуб этиш уёқда турсин, вакилларимиз ҳаттоки дурангга ҳам эриша олишмаган. Бунинг устига «яшил қитъа» вакилларига қарши кечган 3 ўйинда бирорта ҳам гол ура олишмаган. Тўплар нисбати ҳам дахшатли кўринишга эга 0:9. Австралия термамизни 2011 йилги Осиё кубоги ярим финалида 6:0 ҳисобида мағлуб этганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

2. Эстония. 2 ўйин, 2 дуранг. Тўплар нисбати: 3-3
Терма жамоамиз Европа қитъаси вакили бўлган Эстония термасига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказган. Дастлабкиси 2007 йили Тошкентда бўлган ва унда ҳисоб очилмаган эди. Иккинчи баҳс эса Таллинда ўтказилди ва томонллар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Шу тариқа Эстония биздан ютқазмаган навбатдаги рақибга айланди.

3. Беларус. 2 ўйин, 1 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 3-4

Беларус терма жамоаси билан ҳам 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Дастлабки ўйин Минск шаҳрида бўлган ва унда томонлар 2:2 ҳисобидаги муроса кўчасини танлашган. Жавоб ўйинида эса Европа вакили Тошкентдан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

4. Нигерия. 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 2:4
Ўзбекистон термасининг Африкалик ягона рақиби Нигерия ҳисобланади. Ҳамюртларимиз Нигерияликлар билан Афро-Осиё кубогида учрашишган. Илк ўйин Тошкентда кечган ва унда қора қитъа вакиллари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. Жавоб ўйинида ҳам Нигерияликлар кичик ҳисобда зафар қучишган.

5. Украина. 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 1-4
Украина термаси ҳам бизга 2 марта рақиб бўлган. Ҳар иккала ўйин ҳам ўртоқлик доирасида бўлиб Киевда ўтказилган. 2007 йилда Украиналиклар 2:0 ҳисобида, 2011 йилда эса 2;1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

6. Арманистон. 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 1-5

Вакилларимиз арманлар билан ҳам 2 марта рўбарў келишган ва уларга ҳам ҳар иккала ўйинни бой беришган. Дастлабки беллашув 2001 йилда «Albina Mobitel» кубоги ўйинига тўғри келган унда рақибимиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Иккинчи баҳс эса Ереванда ўртоқлик мақомида бўлиб ўтган ва мезбонлар 3:1 ҳисобида ютуққа эришишган.

7. Сурия. 1 ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 1-2
Сурия термаси бизга бир марта рақиб бўлган бўлса ҳам, энг муҳим ўйинда термамизни мағлуб этган эди. 1996 йилги Осиё кубогининг 3-турида вакилларимизни Сурия билан ўйинда дуранг ҳам гуруҳдан олиб чиқар эди. Афсуски Сурияликлар ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

8. Албания. 1 ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 0-1
Албания билан ўтказилган ягона учрашув 2010 йилда Дурресда бўлиб ўтган эди. Ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлган баҳса Европа қитъаси вакили кичик ҳисобда зафар қучди.

9. Черногория. 1 ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 0-1
Ўзбекистон термаси Черногория билан 2011 йилда Подгорицада ўртоқлик учрашуви ўтказди. Афсуски ўйиннинг сўнгги сонияларида Черногориялик Вукчевишнинг ягона голи мезбонларга ғалабани туҳфа қилди. Вакилларимиз эса уйга қуруқ қайтишга мажбур бўлишганди.

10. Исроил. 1ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 0-2
2001 йили Ўзбекистон терма жамоаси Исроилда мезбонларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Европа қитъаси вакилларининг биринчи бўлимда урган иккита голи ўйинга «нуқта» қўйган эди.

11. Словакия. 1 ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 1-4
Словакия терма жамоаси билан 2002 йилда учрашганмиз. Ўшанда мезбонлар ҳамюртларимизни аяб ўтиришмади ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Термамизнинг ягона жавоб голига Зайниддин Тожиев муаллифлик қилган эди.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:33, 14.01.2016. Ўқилди: 7037 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.