Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марко Груйич ва унинг атрофидаги воқеалар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сербиялик ушбу йигит жуда иқтидорли. Бежиз Европанинг бир қатор етакчи клублари унга эътибор қаратишмади. Аслида кузнинг охирида ҳам кўпчилик Марко ҳақида айтарли ҳеч нарса билмасди. Яъни у тор доирада таниш эди, холос. Тўғрироғи, Сербия супер-лигасига қизиқиш билан қарайдиганлар ва ёшлар футболига ихтисослашган мутахассисларгина Груйичнинг қандай футболчи эканлигини билишарди. Лекин декабрь ойида «Црвена Звезда»нинг 19 ёшли марказий ярим ҳимоячиси атрофида шундай кенг кўламли «трансфер уруши», можароли муҳокамалар ва парда ортидаги «ўйинлар» бошланиб кетдики, бунинг натижасида йигитча бир зумда бутун «кўҳна қитъа»да таниқли иқтидор сифатида бўй ростлади.

Сербиялик кўплаб ажойиб ёш футболчилар каби Груйич ҳам Югославия уруши айни қизиган пайт дунёга келган. Марко табиийки, болалик чоғидаёқ спорт оламининг биринчи рақамли ўйинига кўнгил қўяди. Бунинг сабаби тушунарли: унинг отаси Сербияда таниқли спорт журналистларидан биридир. Қисқаси, Горан Груйич ўғлининг футбол майдонларида жавлон уришини орзу қилади ва эҳтимолки, вақтида унинг шунчаки, Сербия доирасида танилишини ўйлагандир. Якунда шундай бўлиб чиқдики, туғма қобилиятга эга ва сифатли таълим олган Марко «Црвена Звезда»нинг катталар жамоасида жуда эрта, яъни 17 ёшидаёқ дебют қилди. Тўғри, ёш хавбек «Звезда»нинг 10тача ўйинида майдонга тушганидан сўнг уни биринчи лига клуби - «Колубару»га ижара шартномаси асосида юборишди. Алоҳида таъкидлаш керак, Сарбиянинг иккинчи дивизиони 18 ёшли йигитча учун жуда-жуда шафқатсиз «олам» саналади. Зеро, бу дивизионда асосан кўпни кўрган фахрийлар ва ўртача салоҳиятга эга ёшлар тўп суришади. Шунингдек, ўйинларда қўполлик даражаси анчагина юқори бўлиб, кучсиз характер эгаси ўзини ўнглаб кетиши машаққатдир. Груйич эса ушбу синовдан муваффақиятли ўтди. Яъни 5та ўйинда 2та гол уришдан ташқари, савия бўйича Белградга қайтиш учун тўла ҳақли эканлигини исботлади.

Кучли томонлари

Универсаллик ва серқирралик. 19 ёшли ярим ҳимоячининг кўзга кўринадиган хусусиятлари шу қадар кўпки, майдоннинг марказий қисмида бемалол бир неча функцияларни бажариши мумкин. Биринчиси - у табиатан жисмоний томонлама кучли ва бу борада янада кучайиш имкониятига эга. Иккинчиси - гавда билан ўйнашда жуда яхши ва айни пайт Сербия супер-лигасидаги бақувват ўйинчилар билан тенгма-тенг кураш олиб боряпти. Учинчиси - ҳаводаги курашларда беназир. Зеро, 190 сантиметрдан баландроқ бўйи ҳар қандай тўп учун интилишига имкон беради. Асосийси, Марко тўпни эгаллаши ҳамоно рақибнинг жарима майдони томон хавфли узатмани амалга оширишни пайсалга солмайди.

Кучли ва аниқ зарба. Бу Марконинг энг эътиборли сифатларидан бири. У голларидан кўпини узоқ масофалардан, яъни жарима майдони ташқарисидан берилган зарбалар орқали нишонлайди. Айниқса, зарба аниқлигини Груйич учун биринчи рақамли хусусият сифатида эътироф этиш мумкин. Айнан шу хислатига кўра, уни ҳужумкор футболчилар қаторида зикр этиш керак.

Майдонни кўриш қобилияти. Груйич ўйин моҳиятини жуда яхши тушунади ва унинг равишини олдиндан сезиш қобилиятига эга. Дейлик, ҳужум чизиғидаги жамоадошининг олдинга интилишини вақтида пайқайди ҳамда уни диагонал узатма ҳисобига тўп билан таъминлайди. Марко Сербия супер-лигасининг жорий мавсумида 8та голга ассистентлик қилишга улгурди. 21та ўйинда «Гол+пас» тизими бўйича 5+8 кўринишидаги статистика - бу 19 ёшли марказий ярим ҳимоячи учун чакки натижа эмас. Энди майдонни кўриш қобилиятига тўп билан ишлаш техникасини қўшинг. Ҳа, Груйич шу сифатлари ўлароқ, бир-икки рақибини енгиллик билан алдаб ўтиши ва ҳужумда ўз жамоасига сон жиҳатидан устунлик тақдим этиши мумкин. Ҳарқалай, дриблинг санъати ва футбол интеллекти бунга имкон беради.

Чидамлилик. Груйич 19 ёшидаёқ ақл бовар қилмас бардоши билан алоҳида ажралиб турибди. Мисол учун, у супер-лига доирасидаги аксарият ўйинларда тўлиқ вақт давомида тинимсиз ҳаракатда бўлди. Тўғрироғи, Маркони атиги 2та ўйинда алмаштиришди. Юқори меҳнаткашлик хусусиятининг яна бир исботи шуки, Марко ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда бирдек тер тўкади. Яъни ҳужум пайти олдинги чизиқ вакилларига яқиндан ёрдам беради, тўп йўқотилган паллада тезлик билан орқага қайтади. Шунинг баробарида йигитча тўпни олиб қўйишда уста. Бунда юқорида таъкидланганидек, гавдаси билан ҳаракатланишни қойиллатади. Шунингдек, зарурат туғилганида, «подкат» усулини қоида доирасида қўллайди.

Заиф томонлари

Старт тезлиги. Албатта, Груйич ҳам нуқсонлардан холи эмас. Дейлик, бошланғич тезлиги мақтанишга арзимайди. Тўғри, узоқ масофага олға боришда узун оёқлари ҳисобига таъқибчисидан ўзиб кетиши мумкин. Аммо футболда старт тезлиги жуда муҳимки, бу масалада Груйичда сезиларли муаммолари бор. Айниқса, тўп билан нисбатан секин ҳаракатланади. Эҳтимол, ушбу камчилиги Сербия супер-лигаси миқёсида унча билинмас, аммо футболчи топ-биринчиликларда шу туфайли қийналиб қолиши турган гап. Хуллас, Груйич саноқли сонияларда юқори тезлик олиш устида ишлаши лозим.

Ўйин услуби

Бокс-ту-бокс. Груйичнинг аниқ позицияси - бу марказий ярим ҳимоя. Унга энг мувофиқ келувчи вазифа эса, бокс-ту-боксдир. Яъни Марко барчасини ўз назоратига олишга мойил. Шунингдек, йигитча классик «10» ёки таянч ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бемалол бажариши мумкин. Сербия ёшлар термаси бош мураббийи - Велько Паунович сал бошқача фикрда. У Груйичнинг ҳужумкорликка боғлиқ иқтидорини тўла-тўкис очиб бериш мақсадида йигитчадан плеймейкер ёки вингер сифатида фойдаланишни маъқул кўряпти. Умуман, сербиялик мутахассислар Груйични «Янги Матич», дея таърифлашмоқда. Бунга асосан гавда тузилишидаги ўхшашлик сабабдир. Лекин Марко ҳужумда Матичдан анча яхши ўйнашга қодир. Шундай экан, ушбу таққослаш унча тўғри эмас. Паунович эса Груйични «Янги Пог-ба», дея мақтаган бўлса, сербиялик таниқли журналист ва «Ливерпуль» ихлосманди Властимир Стеванович «Сербиялик Жеррард» мақомини маъқул кўрди.

Ютуқлари

U-20 тоифасида жаҳон чемпиони. Ҳозирда 19 ёшли Марко Груйич ажойиб ҳолга келган «Црвена Звезда»нинг етакчиларидан биридир. Айнан унинг фаоллиги эвазига ҳам «юлдузлар» айни пайт ички чемпионатда рақибларига заррача имконият қолдирмаяптилар. Клубнинг энг яқин таъқибчисидан нақ 25 очкога ўзиб кетганию, Угу Виейра ва Александар Катаининг тўпурарлик пойгасида пешқадамлик қилишаётганида Марконинг хизматлари катта. Сербиялик талабчан фанатлар ҳам ёш футболчининг ўйинларига юқори баҳо беришяпти. Груя айниқса, «Партизан»га қарши дерби баҳсида  майдон марказида тўлиқ ҳукмронлик ўрнатиб, жамоатчилик ёқимтойига айланди. Ҳарқалай, амалдаги чемпион - «Партизан»нинг таянч футболчиларини умуман сояда қолдирди. Ўша учрашувдан сўнг «Райко Матич» стадионида битта одат урф бўлди: «Звезда» голга эҳтиёж сезса, мухлислар дарров жўр ҳолатда Марконинг фамилиясини тилга олишяпти.

Груйич ёзда Сербия ёшлар термасининг ажойиб таркибида ҳам ўз сўзини баралла айтиши мумкин эди. Аммо Паунович Янги Зелландияда ўтган U-20 тоифасидаги мундиал чоғи асосан Ристич ва Милинкович-Савичга ишонч билдирди. Груйич зиммасига эса захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтириш вазифаси юклатилди. Муҳими, Марко бундан ортиқча ранжимади, аксинча, ўз устида янада жиддийроқ ишлаш лозимлигини тушуниб, шунга яраша ҳаракатланди. Бунинг самараси ўлароқ, ярим йил ичида сербиялик футболчиларнинг беқиёс янги авлоди орасида энг иқтидорли йигитлардан бирига айланди. Ҳозирданоқ уни яқин орада миллий жамоага тўфондек ёпирилиб киришини тахмин қилишмоқда.

Албатта, Марконинг кузги тараққиёти эътибордан четда қолмади. Аслида «Рома» ва «Эвертон» клублари унга анча олдин қизиқишганди. Аммо «Црвена» йўлбошчиси - Звездан Терзич йигитчани қўйиб юборишни истамади. Кузда эса Груйич хусусидаги таклифлар тўлиб кетди. Ҳарқалай, «Аякс», «Айнтрахт», «Гамбург», «Сассуоло», «Аталанта» ва «Бенфика» каби клубларнинг ёш йигитчани харид қилишга уриниб кўришгани айтилди. Октябрь ойида эса харидорлар рўйхати топ-жамоалар билан бо-йиди: «Челси», «ПСЖ», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед», «Порту»... Хусусан, Деян Станковичнинг шахсан ўзи Белградга бориб, «Интер»нинг 5 миллион еврони ўз ичида олган таклифини баён этди ва ёш хавбек билан алоҳида суҳбатлашди. Декабрь ойи ўрталарида эса «Црвена Звезда» офисига трансфер юзасидан 3та расмий таклиф тушди - «Андерлехт», «Удинезе» ва «Ливерпуль» клубларидан. Хусусан, инглизлар йигитчани қўлга киритиш мақсадида нархни 7 миллион еврога кўтаришди. Қолаверса, келажакда Груйич сотиладиган бўлса, умумий сумманинг 10 фоизи «Црвена Звезда»га тегишини ваъда қилишди. Якунда «юлдузлар» раҳбарияти бу таклифга ижобий жавоб берди. Фақат, шарт сифатида Груйични ёзгача Белградда ўйнашини айтди. Хуллас клуб Маркони ижара асосида ўз сафида олиб қолди. Бунинг учун трансфер суммасидан 1 миллионини қайтаради. Шундан сўнг антиқа томоша бошланиб кетди: Горан Груйич ўғлининг паспортини яшириб қўйди ва унинг АПЛга ўтишига йўл қўймаслигини таъкидлади. Лекин Марко Груйичнинг ўзи Мерсисайдга кўчиб ўтиш иштиёқида ёндики, бу ҳолатда отасининг хоҳиши унча роль ўйнамади. Боз устига, «Црвена Звезда»нинг 40 миллион еврога тенг қарзи туфайли трансфернинг амалга ошиши тайин эди. Энди қолгани, яъни келажак фақат Груйичга боғлиқ. Маркони шуғуллантирган барча мураббийлар ҳозирда унинг қатъиятли характерини тилга олишяпти. Шундай экан, тинимсиз куйлашга одатланган «Энфилд» ва ливерпулликларнинг гранд рақиблари Маркони унча чўчитиб юбормаса керак. Терзичнинг ишонтириб айтишича, Груйич яқин келажакда жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади. Шуни эътиборга олиб айтсак, «Сербиялик Жеррард» учун фаолиятини айнан «Ливерпул»да давом эттириш энг маъқул вариант эди, чоғи. Боз устига, Юрген Клопп ҳозирданоқ унга катта умид боғлаяпти.

Манба: Footballhd.ru,

Собиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:26, 15.01.2016. Ўқилди: 2839 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.