Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Робби Фаулер тарихи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ливерпуль» учун Робби Фаулернинг қандай аҳамияти бор? Унинг инг­лиз футболида тутган ўрни нечоғли аҳамиятли? "Буюк яратувчи"нинг футболдаги фаолиятига назар ташлаш орқали юқоридаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

2006 йилнинг 26 январида Робби Фаулер ўзи учун қадрли бўлган «Ливерпул»га қайтиб келди. Жамоа мухлислари ва скаузерлар томонидан «Буюк яратувчи» деб аталган футболчи учун бу унутилмас воқеа эди.

«Ливерпуль» тарбияланувчиси бўлган Робби Фаулер - бутун инглиз футболидаги энг иқтидорли футболчилардан бири саналади. Ўз даврида у «қизиллар» таркибида бир мавсумда 18та гол урган ва бу 18 ёшли йигитча ҳисобига ёзилган. Кейинги 3 мавсум давомида Робби ҳисобига яна 98та тўп ёзиб қўйди, яъни йилига ўртача 31тадан кам гол урмади. Айнан шу кўрсаткичи учунгина уни АПЛ тарихига ёзиб қўйса арзийди. Аммо унинг футболдаги карьераси энди-энди бошланаётганди. Шундан кейин жароҳатлар, лига ва мураббийлар штаби билан можаролар, ўйинлардан дисквалификация қилиш ва четлатишлар бошланди. Буларнинг барчаси «қизиллар»нинг ёш юлдузи Майкл Оуэн билан ажойиб тендем ҳосил қилган бир пайтда, яна бир иқтидор эгаси - Эмиль Хески билан жуфтликда ўйнаётганда содир бўлди. Робби Фаулернинг «Энфилд»даги карьераси йил сайин сўна бошлади. Аммо бош ҳакам бўлган вақт барчасини ўз ўрнига қўйди - можароларда футболчининг ҳеч қандай айби бўлмаган, Фаулер қандай бўлса шундайлигича қолган - мухлислар билан ҳам, жамоа-ю клубдошлари билан ҳам фақат ҳалол муносабатда бўлган. Аммо қанчалик ғалати туюлмасин, у қадрдон жамоасини тарк этган бўлса-да, «Энфилд»даги обрўси ортиб бораверди. Нима учундир клубнинг Майкл Оуэн ва бошқа юлдузлари унинг шуҳратига соя сола олмадилар, скаузерлар ишқибозлари юрагидан Роббига бўлган муҳаббатни чиқариб ташлашолмади. Роббининг мухлислари сони тобора ошиб борди ва улар ўз суюклиларига «Буюк яратувчи» - ғалаба келтирувчи деб ном беришди. Фаулер майдонда ва ундан ташқарида ўзини қандай тутганига назар ташларканмиз, унинг аслида ким бўлганлигини тушунгандай бўламиз. Зеро, болалик чоғларида «Эвертон»га ишқибозлик қилганини айтмаганда, у бутун умри давомида фақат «Ливерпул»га мухлислик қилди.

Бу ерда гап клубга садоқат ҳақида бормаяпти. Ҳар куни кўкракка уришинг ва жамоага содиқлигинг ҳақида томоқ йиртишинг мумкиндир, бироқ ҳатти-ҳаракатларинг ҳам шунга яраша бўлиши керак-ку. Фаулер эса буни иши билан исботлай билди. Бундан ташқари, Робби ҳеч қачон «Ливерпуль» ғалабаси ва мухлислар хурсандчилиги учун қилган ишлари тўғрисида гапирмади. У доим скаузерларнинг бири бўлиб қолди, қадрдон «Ливерпул»идаги йигитлар билан бирга ўсди, уларнинг удумларини муқаддас санади. Футболчилик касбини танлаганидан кейин ҳам ўзини улардан олиб қочмади. Айнан шу йигитлар уни «Буюк яратувчи» деб аташди ва у бор маблағини жамоа равнақи учун сарфлашдан чарчамади. «Энфилд»нинг яна бир иқтидорли тарбияланувчиси Стив Макманаман билан ўз ишини очган Фаулер топган даромадларини турли жамғармалар ва ишчи профсоюзларига ажратарди. У жонажон шаҳри ва мухлисларини жондан ортиқ кўрарди.

Роббигагина хос бўлган яна бир жиҳат, у ҳеч қачон уйдаги гапни кўчага чиқармасди. Балки, футболчи бунга амал қилмаганида 2002 йили «Ливерпул»дан кетмаган бўлармиди?! Форвард жанжал кўтариши ва ОАВларга унга нисбатан қандай муносабатда бўлишаётганини айтганча мураббийлар штабининг асл башарисини ўшандаёқ очиб ташлаши мумкин эди. Агар у шундай йўл тутганида бугун барчаси бошқача бўлиши аниқ эди: мухлислар клубдан Жерар Ульенинг ҳайдалишига эришишган ва Робби «қизиллар» таркибидаги ўрнига тикланган бўларди. Бироқ Робби бундай қилмади. У мураббийлар штаби билан можаро «Ливерпул»га фақатгина зарар келтиришини, клубдаги футболчилар ўртасига нифоқ уруғи сочишини яхши билгани учун ҳам бундайин йўл тутмади. Ҳақиқат эса эгилди-ю, синмади...

«Ливерпул»нинг майдондаги асосий рақиби бўлган «Эвертон» мухлислари Робби Фаулерни кўришга кўзлари йўқ бўлгани шундоқ ҳам аён эди. Улар бу футболчи ҳақида кўпгина миш-мишлар тўқиб чиқаришган, аммо энг сўнгги тухматлари умуман ақлга сиғмасди: эмишки, «қизиллар» форварди гиёҳванд модда истеъмол қилармиш. Аммо Робби ҳеч қачон ёлғон-яшиқларга чидайдиган футболчи бўлган эмас. Тўғри, у ўйиндан кейинги ўтиришларда ўзини алкоголдан тиймас, лекин наркотиклар... асло! Нима бўлганда ҳам Робби Фаулер тўғрисидаги куракда турмайдиган ёлғон бутун мамлакат бўйлаб кенг ёйилди. Ҳатто айрим нашрлар бу ҳақда ёзишдан ўзларини тия олмадилар ҳам. «Ливерпуль» мухлислари жавоб зарбасини ўйлашаётган бир пайтда эса Робби тухматга яраша муносиб зарба берди. Яъни, «Эвертон»га қарши ўйинда рақиб дарвозасини қойилмақом тарзда забт этганидан сўнг, жарима майдонида чўккалаб ўтирганча ишоралар билан кокаин қандай истеъмол қилинишини кўрсатди. «Эвертон» мухлислари шок аҳволда қолгандилар, қизил кийимдаги скаузерларнинг ҳам тили лол эди.

Фаулернинг бу ҳаракати АПЛ раҳбарлари эътиборидан четда қолмади: у 4 ўйинга дисквалификация қилинди. На мураббийлар штаби ва на Жерар Улье Роббининг юқоридаги ҳаракатлари моҳиятини тушунтириб беришди, футболчининг ўзи эса ўйиндан кейин берган интервьюсида африкаликларнинг шундай услубда голни нишонлашларини эшитгани ва ўзи ҳам буни такрорлаганини айтди. Бу воқеадан сўнг форвард тез-тез заҳира ўриндиғида қола бошлади. Шу билан бирга, бош мураббийнинг  иккиюзламачилиги чек-чегараси йўқдай эди. Мухлислар суюклилари майдонга тушмаётганидан жаҳл отига мина бошлаган кезлари у ОАВлар орқали Фаулер номига илиқ фикрлар билдирар, доим унга имкон беришга шай эканлиги ҳақида айтишдан тўхтамасди. Амалда эса бутунлай тескари иш тутарди. Бош мураббий ўша пайтлардаёқ мухлислар ёқимтойига айланган футболчидан қутилиш имконини қидирган бўлса не ажаб.

Бундай имкон эса 2001 йил ёзида пайдо бўлди. Машғулотларнинг бирида дарвоза томон зарба бераётган Робби узоқ ушланиб қолди. Айни шу пайтда эса иккинчи мураббий бўлган Фил Томпсон дарвоза тўридаги тўпларни йиғиштириб юрарди. Шу лаҳзада Фаулер томонидан тепилган тўп Томпсонга келиб тегмайдими. Ғазаб ўтига минган Фил ўша заҳоти Фаулер томон отилди. Ушбу воқеадан сўнг Робби бир неча бор ундан узр сўради, бироқ форварднинг тақдири аллақачон ҳал қилинганди.

Ўша йилнинг қишида Фаулер ортиқча шов-шувсиз «Лидс»га кўчиб ўтди. «Ливерпуль» билан хайрлашишга бағишланган матбуот анжуманида эса на мураббийлар штаби ва на клуб шаънига салбий фикрлар билдирди. Фақат чуқур ғамга ботганча «фаолиятини бошқа клубда давом эттириш пайти келганини» айтди, холос. Шундан кейин Робби қайси жамоада ўйнамасин, доимо скаузер бўлиб қолди. «Лидс» ва «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган кезлари у  бирдай «Эвертон» ҳамда «Манчестер Юнайтед» дарвозаларини - «қизиллар»нинг асосий рақиблари дарвозаларини забт этди. Шундай пайтларда у аслида қаерлик футболчи эканлигини доимо эслатиб туришни ҳам унутмади. Карьераси роса чўққига чиққан пайтда у Стамбулга - Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилиш учун келди. «Ливерпуль» «Милан»дан қабул қилаётган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятни шонли ғалабага айлантирган ўша унутилмас учрашувни Робби Фаулер қадрли меҳмонлар учун ажратилган ложада эмас, минглаб оддий скаузерлар каби томошабинлар орасида ўтказди. Мухлислар билан мағлубият алами ва ғалаба шаробини баҳам кўрди. «Ливерпул»нинг энди собиққа айланган ҳужумчисининг ҳаёти шу тариқа давом этди. 2007 йилда эса ҳеч ким кутмаган, аммо ҳамма юрак-юрагидан кутган мўъжиза содир бўлди: «Ливерпуль» бошқарувига ақлли, тактик жиҳатдан билимдон, узоқни кўра олувчи мутахассис, испаниялик Рафаэль Бенитес келди ва дастлабки қарорларидан бири Робби Фаулерни «Энфилд Роад»га қайтариш бўлди.

Вазнига анчагина вазн қўшилган, жароҳатлардан чарчаган Фаулер ўшанда эркин агент мақомида эди. Шу боис «Ливерпуль» унинг учун бир тийин ҳам сарфламади, бироқ клуб мухлислари учун бу воқеа мавсумнинг энг катта янгилигига айланди. Ҳатто улар орасида Роббининг қайтишини ЧЛда «Милан» устидан қозонилган ўша тарихий ғалабага тенглаштирганлар ҳам топилди. Робби «Ливерпуль» кийимида майдонга тушган илк учрашувлардаёқ томошабинлар унинг ҳурматини жойига қўйишди, бутун стадион «11-рақамли буюк яратувчи, қайтганинг муборак бўлсин!» қабилидаги шиорлар ёзилган плакатлар билан лиқ тўлди. Фаулернинг ўзи ҳам энди илгаригидай тўп сура олмаслигини билса ҳам қадрдон жамоаси учун 110 фоиз куч сарфлаб ўйнашга интиларди. Роббининг қайтиши билан боғлиқ шов-шувлар у клубни футболчи сифатида тарк этгунига қадар - қарийб, 1,5 йил давом этди. Бу давр мобайнида у 30 учрашувда «қизиллар» шарафини ҳимоя қилди, 8та гол урди. Аммо Улье давридан фарқли ўлароқ, жамоа билан одамга ўхшаб хайрлашди. 2007 йилнинг 13 майида «Чарльтон Атлетик»ка қарши баҳсда капитан сифатида жамоадошларини майдонга олиб тушган Робби мухлисларнинг тик турганча чалаётган қарсаклари остида кўзлари тўла ёш билан стадиондан кетди. Бу буюк жамоанинг буюк футболчиси юрак тўридан отилиб чиққан кўз ёшлар эди.

Робби Фаулернинг футболчилик фаолияти шу билан якунига етмади ва у яна бир неча йил Уэльс, Австралия ва ҳатто Таиланда ҳам тўп сурди. Ўз голеадорлик салоҳиятини турли қитъа, мамлакат ва жамоаларда кўрсатди. Фаолиятига эса 2012 йили Таиланднинг «Муангтонг Юнайтед» жамоасида ўйновчи-мураббиий сифатида нуқта қўйди.

Робби Фаулер маълум сабабларга кўра, Англия термаси юлдузига айланмагандир, аммо у бутун инглиз футболининг таниқлилик варақаси сифатида тилга тушди, қадрдон «Ливерпул»идан ташқарида ҳам миллионлаб мухлисларга эга бўлди.

Бутсаларини михга илган футболчи қадрдон шаҳрига қайтгач, мерсисайдликлар раҳбарлари унга жамоа структурасидан иш беришди ва Фаулер «Ливерпуль» ёшлар академиясида эртанги авлод тарбияси билан машғул бўла бошлади. Роббида эса ёшларни ўргатиш учун иқтидор ҳам, тажриба ҳам етарли. Зеро, у нафақат майдонда тўп суриш ва голлар уришни, шу билан бирга, қадрдон жамоасига охиригача содиқ бўлишни билади.

И.ОБИДОВ тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:17, 16.01.2016. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.