Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21649 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чехдан Дзюбагача ёки 2015 йилнинг энг яхши трансферлари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, ҳар ёз ва қиш фаслларида Европа футболида ўйинчилар «олди-сотди»сига боғлиқ трансферлар бозори жуда қизийди. Хусусан, айни шу кунларда ҳам клублар ўзлари танлаган футболчилар билан қизғин музокаралар олиб боришмоқда. Трансферлар эса қайсидир маънода, катта таваккалга тенг. Чунки маълум бир жамоага таклиф этилган янги футболчилар тезда шароитга мослашиб, кутилганидек ўйнаб кетишлари ёки аксинча, омадсизликлар гирдобига тушиб қолишлари ҳам мумкин. Қуйидаги мақола орқали 2015 йилда кузатилган энг самарали трансферлар ҳақида билиб оласиз. Кўрамиз, бизнинг танловимиз сизда қандай таассурот уйғотар экан?..

Н’Голо Канте

«Кан»дан «Лестер»га

9 млн. евро эвазига

Чиндан ҳам, футболчиларнинг янги жамоага мослашиб кетишлари учун маълум вақт талаб қилинади. Аммо Канте билан ҳаммаси жуда ажойиб кечди: у «Лестер»да ўтган ярим йиллик даврда Лига 1нинг ўртамиёна футболчисидан АПЛ юлдузларидан бирига айлана олди. Ёш таянч ярим ҳимоячисининг меҳнатсеварлиги ва рақобатдан сира чўчимаслиги боис, ундан кўра таниқлироқ бошқа бир футболчи - Гокхан Инлер захира ўриндиғига «михланиб» қолди. Клаудио Раньери Кантедан шундай фойдаланмоқдаки, у Клод Макелеленинг ёшлигини эслатмоқда - тезкор, ақлли, вазиятларни олдиндан жуда яхши ҳис қила олади. Ҳозирча шуниси аниқки, ўтган ёздан бери Н~Голонинг трансфер нархи бир неча бор қимматлашди. Шунингдек, тез орада «Лестер» бу футболчи борасида кетма-кет таклиф олса ҳам, ажабмас. Эътиборлиси, «Лестер» Канте учун «Кан»га атиги 5,6 млн. фунт тўлаган, холос.

 

Никола Калинич

«Днепр»дан «Фиорентина»га 5,5 млн. евро эвазига

«Днепр» таркибида ўтган омадли мавсум давомида Калинич Украина клуби билан Европа Лигаси финалига қадар етиб борди. Натижада, у бир нечта кучли клублар эътиборини ўзига қаратди. Ҳужумчига даъвогарлар орасида эса Италиянинг «Фиорентина» клуби чаққонроқ чиқди ва атиги 5,5 млн. евро эвазига истеъдодли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Айни пайтга келиб Никола ўзи учун сарфланган ҳар бир тийинни тўла-тўкис оқламоқда. Чунончи, у ҳозиргача 10та гол билан «А» сериянинг энг яхши уч тўпурари сафида бормоқда. Калинич «иккинчи қават»да ҳам, оёқда ҳам бир хил ўйнай оладиган камёб ҳужумчилар сирасига киради. Шунинг учун у итальян футболида ўзини «сувдаги балиқдек» ҳис қилмоқда.

 

Артём Дзюба

«Спартак»дан «Зенит»га

эркин агент мақомида

Гарчи Дзюба «Зенит»га эркин агент мақомида келган бўлсада, унинг таркибга қўшиб олинишини энг омадли трансферлар сирасига бемалол киритиш мумкин. Биринчидан, шундай иқтидорли форвард питерликларга сувтекинга тушди. Иккинчидан, Артём «Спартак»ни можаролар билан тарк этгач, унинг энг ашаддий рақиби бўлмиш «Зенит»га қўшилиши Санкт-Петербург жамоасини жуда кучайтириб юборди. Учинчидан, Дзюба барча танқидчиларни мум тишлатиб, «Зенит»да кутилганидан ҳам ортиқроқ даражада ўйнаб кетди. Хуллас, барчаси «плюс». Фақат, бу таъриф «Спартак»ка тааллуқли эмас.

 

Петр Чех

«Челси»дан «Арсенал»га

14 млн. евро эвазига

Тан олайлик, дунёнинг энг кучли киперларидан бирини 11 млн. фунт эвазига харид қилиш - улкан ютуқ. «Арсенал» эса Петр Чехнинг «Челси»даги ноқулай ҳолатидан фойдаланиб, худди шу ишни амалга оширди. Яхши биласиз, Моуриньо бор эътиборини ёш Тибо Куртуага қаратгани боис, Чех катта босим остида қолиб кетган эди. «Тўпчилар» эса вазиятдан усталик билан фойдаланиб қолишди. Шу тариқа, дарвозабон Лондоннинг бошқа бир қисмида қайтадан «яшариб» кетди ва ҳозирда «Арсенал»га мислсиз фойда келтирмоқда. Дарвоқе, «тўпчилар»  Йенс Леманн давридан бери шундай топ-дарвозабонга зор бўлиб юришганди.

 

Евгений Коноплянка

«Днепр»дан «Севилья»га

эркин агент мақомида

Сўнгги авлод украин футболининг энг ёрқин намояндаси бўлган Коноплянка фаолиятини Европада давом эттириш истагида «Днепр»ни тарк этди. Аслида-ку, Евгенийнинг «Днепр»дан кетиши тўғрисидаги гап-сўзлар икки йил тинмади. Аммо жамоасига содиқ футболчи шартномада кўрсатилган муддатгача бурчини бажарди. Шундай қилиб, футболчи ватандошларини хафа қилмаган ҳолда «Севилья» билан келишувга эришди. Тўғри, унинг хизматларига Европадаги бошқа номдорроқ клублар ҳам эҳтиёж сезишганди. Бироқ футболчининг ўзи фаолиятини айнан Андалусияда давом эттиришни истади. Муҳими, Евгений тажрибали Унаи Эмери қўли остида примеродаги энг хавфли вингерлардан бирига айланди.

 

Дуглас Коста

«Шахтёр»дан «Бавария»га

30 млн. евро эвазига

Украина чемпионатини ўтган мавсумда нафақат Коноплянка ва Калинич, балки Дуглас Коста ҳам тарк этди. Маълумки, ушбу футболчи «Шахтёр» (Донецк) таркибидаги энг кучлилардан бири эди. Мазкур трансфер амалга ошгач, аксарият таҳлилчилар бу ишни «тентаклик холос», деб баҳолашга ҳам уринишди. Аммо «Бавария»нинг янги аъзоси таркибга шунчалик тез ва осон киришиб кетдики, танқидчилар олдида уни ол­қишлашдан ўзга илож қолмади. Кос­танинг энг асосий ютуғи шундаки, у ўз ҳаракатлари орқали доим жароҳатлар гирдобида юрувчи Рибери ёки Роббеннинг тезда ёддан кўтарилишига эриша олди. Бу эса табиийки, уни «Альянц-Арена»нинг севимлиларидан бирига айлантирди. 12 ўйинда 12та самарали тўп ошириш - ҳазилакам иш эмас, ахир.

 

Хавьер Эрнандес

«Манчестер Юнайтед»дан «Байер»га 12 млн. евро эвазига

Иқтидорига етарлича баҳо берилмаган Чичаритонинг «Манчестер Юнайтед» клуби томонидан хўрланиши беихтиёр «олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» мақолини эсга солиб юборади. Чунончи, айни кунларга келиб, «МЮ» ҳужумчилари секин-аста гол «таъми»ни унутиб юборишмоқда. Чичарито эса «Байер»­да ўзини эркин сезиб, мавсумнинг биринчи қисмида 15 бор ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Футболчининг гапларига қараганда, мавсум бошида Луи ван Галнинг шахсан ўзи Чичаритога юзланиб, жамоасида унга асло ўрин топилмаслигини ва тезроқ кетгани маъқул эканини очиқ айтган. Мана энди, Хавьернинг Германиядаги ишлари юришиб кетди. Уни хўрлаган ван Гал эса фақат муаммоларга ўралашиб қолди.

 

Юлиан Вайгль

«Мюнхен 1860»дан «Боруссия» Д.га,  2,5 млн. эвазига

Ўтган ёзда Дортмунднинг «Боруссия» клуби унчалик шов-шувли бўлмаган, аммо ўта фойдали трансферни амалга ошириб, иккинчи бундеслиганинг «Мюнхен 1860» жамоасидан 20 ёшли Юлиан Вайглни сотиб олди. Футболчининг нархи шунақанги арзонки, ҳайрон қоласиз - атиги 2,5 «лимон». Лекин мана шу «арзонгина йигитча» Томас Тухель жамоасига келгач, истеъдоди жуда юқори эканини кўрсата олди. Таъбир жоиз бўлса, унинг ҳаракатлари бир неча йиллар олдин «Сигнал Идуна Парк»да порлаган Марио Гётцени эслатиб юборди. Ваҳоланки, «Боруссия»да Юлианга рақобатчилар етарлича - Марко Ройс, Генрих Мхитарян ёхуд Шинжи Кагава. Аммо ёш футболчи шундай юлдузлар ичида йўқолиб қолмай, аста-секин етакчиликни ўз қўлига олмоқда.

 

Пауло Дибала

«Палермо»дан «Ювентус»га

32 млн. евро эвазига

«Палермо» таркибида ўтган 2014|2015 йиллар супермавсумидан кейин Дибаланинг сицилияликлар сафидан кетишини ҳамма кутганди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди: «Ювентус» уни ўз сафига қўшиб олди. Футболчининг ўзи эса аслида, «Барселона»да тўп суришни истаганди. Ҳатто у ўз орзусига етиш учун Ўрта Ер денгизидан сузиб ўтишга тайёрлигини ҳам айтганди. Аммо ҳозирча «Барса» Паулога катта эҳтиёж сезмаяпти. Дибала эса «Ювентус»га келгач, тезда Карлос Тевеснинг жойини эгаллаб, Марио Манжукич билан ажойиб тандем ҳосил қилиб олди. Албатта, у мана шу руҳда давом этса, яқин орада Каталонияга ҳам етиб боради.

 

Деле Алли

«МК Донс»дан «Тоттенхэм»га 6,5 млн. евро эвазига

Бизнингча, 2015 йилнинг энг яхши трансферини Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби амалга оширди. Гап шундаки, «шпорлар» ўтган қишда Англия учинчи дивизионидаги «МК Донс» клубидан Деле Аллини харид қилишганида, муваффақиятга ўзлари ҳам унчалик ишонишмаган бўлишса, ажабмас. Лекин 6,5 млн. евро сарфланган 18 ёшли ярим ҳимоячи «Тоттенхэм» либосидаги илк ўйиндаёқ ўзининг нималарга қодир эканини яққол кўрсатди. Ёшига нисбатан анча ақлли ва энг муҳими, самарали ҳаракат қила оладиган бу футболчига бугунга келиб кўплаб клубларнинг назари тушган. Аллининг ўйи­ни шунчалик диққатга сазоворки, у қандайдир бир йил ичида ҳатто мамлакат терма жамоасига чақирилиб, дебютини нишонлашга ҳам улгурди. Демак, Англия термасининг Евро-2016даги рақиблари Аллини ҳозирданоқ синчиклаб ўрганишлари талаб этилади. Акс ҳолда, «кичкина деманг бизни...» деб бошланувчи нақл тез орада ҳамманинг тилидан тушмай қолиши ҳеч гап эмас

Манба: Championat.com,

И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:49, 17.01.2016. Ўқилди: 3722 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.