Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ОТЖ мағлубиятида энди кимни айблаймиз?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Ҳеч кимнинг ярасига “туз сепиш” ниятим йўқ, аммо, дилимдаги гапларни айтмасам бўлмайди. Бугун барча футболсевар ўзбек аҳлининг кайфияти “0”, шу жумладан менинг ҳам. Кечаги ўйинни кузатиб, асаблардан “асар” ҳам қолмади. Туппа тузук бошланган ўйин, якунда биз учун даҳшатга айланди. Жанубий Корея билан ўйинда ҳамма айбни ҳакамларга ағдарган эдик. Адолатсиз пенальти, ҳаққоний бўлмаган қизил карточка. Бу сафар айбни кимдан излаймиз?   Дастлабки ўйинда ҳимоядаги пала-партишлик, узатмалардаги қўпол хатолар, етакчининг йўқлиги яққол кўзга ташланиб турганди. Афсуски, ана шу хатолардан хулосалар чиқарилмади ва Ироққа қарши ўйинда ОТЖ бош мураббийи хатони такрорлади. Болтабоев қизил олганлиги, Фомин ишончни оқламаганлиги учун майдонга қайтишмади, аммо, Жамшид Искандеров яна майдонга чиқди. Кореяликлар билан ўйинда унинг пассив ҳаракат қилиши, умуман олганда ўйинга тайёр эмаслигини кўпчилик кўрди, бироқ, Бабаян кўргиси келмади. Кўрган бўлса ҳам хато сифатида қабул қилгиси келмади.   Ҳимоямизга нима бўлди? Қани ёшлардаги жўшқинлик?   Биринчи гол бўлган вазиятни эсланг. Ироқликлар чап қанотдан ҳужумни уюштиришди. Чап қанотдан узатилган тўп Ироқ олимпия терма жамоасининг 19-рақам эгаси Амжад Атванга етиб борди ва у якунда мўлжалдан адашмади.    b02cf602513c4766c14436ee9c310743.png


d0766916e893500ce4aca6dd55ffd76c.png

Искандеровга эътибор беринг. У кимнинг ва ниманинг ортидан югуриб кетяпти. Атван билан орадаги бўшлиқни қаранг! Шунчаки майдонда югуришнинг фойдаси нима? Иккинчи голда Игорь Сергеев иккинчи сўнгги ҳимоячи вазифасини бажарди. Қолган ҳимоячилар қани? Козак ва Мирабдуллаев кимни қўриқлаяпти? Акром Комилов зарбани шунчаки томоша қиляпти-ми? Жарима майдончамиз ичида етти киши нима қилиб турибди? Саволлар чексиз, аммо, ким буларга жавоб бера олади?

 

Дарвозамизга киритилган учинчи гол ортиқча таърифга муҳтож эмас. Биринчидан Козак рақиб футболчисини ўтказиб юборди. Комилов ва Мирабдуллаев оффсайд бор дея қўлини кўтарди-ю, шошилмасдан орқага қараб кета бошлади. Козак ҳам оффсайд бор деб ўйлади ва бир сонияга тўхтаб қолди.  Ҳакам хуштаги янграмаган эди, бизникилар эса ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб бўлганди.   


8cdac365d867ba7393df9b3aeeaecd88.jpg

Дарвозамизга киритилган учинчи гол ортиқча таърифга муҳтож эмас. Биринчидан Козак рақиб футболчисини ўтказиб юборди. Комилов ва Мирабдуллаев оффсайд бор дея қўлини кўтарди-ю, шошилмасдан орқага қараб кета бошлади. Козак ҳам оффсайд бор деб ўйлади ва бир сонияга тўхтаб қолди.  Ҳакам хуштаги янграмаган эди, бизникилар эса ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб бўлганди.   


32d9839dd6cbbb9636433fd0bb308103.png

Айтгим келмайди-ю, айтмасам бўлмайди. Самвел Бабаян ўйин амалиётига эга бўлмаган Искандеров ва Болтабоев ўрнига Олий лигада ўз ўрнига эга бўлган Рустам Ашурматов, тажрибали Аббос Махсталиев, асосий таркибларда майдонга тушадиган Диёр Туроповни Дохага олиб бориши керак эди. Бу менинг шахсий фикрим, албатта. Бироқ, аксарият мухлислар ҳам ушбу фикрга қўшилса керак.     Ушбу ўйинда ҳакамни фақат бир вазиятда айблаш мумкин. Терма жамоамиз вакиллари бурчакдан тўпни узатаётганда рақиб дарвозабони ва ўйинчиси тўқнашиб кетгани учун улар эркин зарба ишлаб олишди. Осиёлик ҳакамларнинг (албатта, Равшан Эрматов бундан мустасно) савияси қанчалик паст даражада эканини кўришимиз мумкин.  Қолган ҳамма айб ўзимизда. Хатоларни вақтида бартараф этиш, уларни олдини олиш керак эди. Афсус, бундай бўлмади ва навбатдаги Олимпия ўйинлари биз учун армон бўлиб қолди. Якунда учрашувдан олинган видео лавҳани эътиборингизга ҳавола этмоқчиман. Йўқ, йўқ. Асабни бузиш учун эмас. Достонбек Ҳамдамов ва Темур Ҳакимовнинг голларини кўриш учун.  

Зоҳид Акрамов

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:05, 17.01.2016. Ўқилди: 7215 марта. Фикрлар: 41 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик