Мадридиклар учун қайғули хабар
Кеча Испания шаҳри Фуэнхиролада (Малага) Мадриднинг афсонавий ярим ҳимоячиси Мануэл Веласкес 72 ёшида оламдан ўтди. У "Реал"да 12 йил (1965-1977 йиллар) ажойиб йилларни ўтгазган. Мануэл ўтган асрнинг 60 - йилларида "Қироллик клуби" ярим ҳимоясининг энг етакчи футболчиси ҳисобланган.
Веласкес 1943 - йилнинг 24 - январда Мадридда таваллуд топган. У "Қироллик клуби" мактабининг энг иқтидорли ўқувчиси ҳисобланган ва 12 йил ушбу клубда фаолият юритган. Ушбу фурсат мобайнида у "Реал" таркибида 402 та учрашув ўтгазган. Унинг ўзини майдонда тутиши, ажойиб тўп узатишлари ва техникасидан "Сантяаго Бернабеу" доим лаззат олган.
У ўзининг "Қаймоқранглилар" таркибидаги илк мавсумида, жамоанинг Еврокубоглардаги 6 - титулини ютишга ёрдам берган. Ундан ташқари, Мануэл 6 карра Ла Лига ва 3 маротоба Испания кубоги соҳиби бўлган.
Манба: realblancos.uz
Киритилди: 23:16, 17.01.2016. Ўқилди: 14590 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар