Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир сўзли йигит - Обамеянг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бордир, «Боруссия» (Дортмунд) клуби ва Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг 2015 йил якунлари бўйича Африканинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Шу орада габонлик голеадорнинг «Арсенал»га ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар янада авж олди. Лекин якунда Пьер-Эмерикнинг ўзи ҳозирча ҳеч қаерга кетиш нияти йўқлигини алоҳида таъкидлади. Soccer.ru сайтининг қуйидаги мақоласи айнан 2015 йили дунё футболида етакчи ҳужумчилар даражасига кўтарилган Африка вакили ҳақида.

Янги маскан

Пьер-Эмерик Дортмунддан қўним топгунига қадар юксак маҳоратини юзага чиқариш йўлида нақ 5 йил тер тўкишга мажбур бўлди. Аввалига ёш иқтидор соҳибининг фаолиятидан сира қониқмаган «Милан» уни ижара шарти асосида Францияга қайтарди. Шу тариқа ҳужумчи «Дижон», «Лилль», «Монако» ва «Сент-Этьен» клубларида етарли тажриба тўплаб, ўз маҳоратини оширди. Лекин шунда ҳам «россонерлар» ишончини қозонолмади. Аммо унинг «Сент-Этьен» клуби ва Габон терма жамоасидаги ўйинларига Дортмунд «Боруссия»си мутасаддилари муносиб баҳо беришди. Хуллас, улар Левандовскини узоқ ушлаб туриш қийин эканлигини англаган ҳолда, Обамеянгга «совчи» қўйишди. Ўз қадрини тополмай турган ҳужумчи эса таклифга дарров розилик билдирди. Буни қарангки, ўшанда 13 млн. еврога харид қилинган Обамеянг мана, 3 йилдан сал камроқ вақтдан кейин 60 «лимон»га баҳоланмоқда. Тўғри, футболчи савиясини ҳар доим ҳам пул билан ўлчаш нотўғри. Айниқса, Пьер-Эмерикка ўхшаган футболчилар иқтидорини. Зеро, улар фақат Юрген Клопп ёки Томас Тухель каби талабчан, шу билан бирга адолатли мураббийлар қўл остида ўз маҳоратларини тўла намойиш эта оладилар. Эътибор беринг, Обамеянг Германиядаги 2,5 мавсум давомида ажойиб сермаҳсуллик (47та гол) қайд этди. Фарқни қаранг: у Дортмундга кўчиб ўтишидан аввалги 5 йил ичида ҳаммаси бўлиб 49та гол урганди. Кўриниб турибдики, футболчи янги жамоада яхши илдиз отиб, гуркираб ривожланмоқда. Демак, унинг учун «Боруссия» қадрдор жамоага, Дортмунд эса муқаддас масканга айланиб улгурди. Ёшлигидан комикслар ва суперқаҳрамонлар ҳақидаги фильмларни ёқтирадиган футболчи ўзининг суюкли персонажи - қимматбаҳо автомобиллар ишқибози Бэтменнинг таниқли белгилари билан безатилган машинада шаҳар бўйлаб сайр қилади. Оддий айтганда, Обамеянг учун «Боруссия»да барча шароитлар яратилган.

 

Ваъдага вафо

Парижда дунёга келган ва француз клублари академияларида таҳсил олган Обамеянг вақтида Италия ёшлар терма жамоаси таклифини рад этиб, Франция шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрганди. Лекин кейинчалик «учранглилар» раҳбарияти унга қайта эътибор бермай қўйди. Шундан сўнг ҳужумчи ўз авлодлари ватани - Габон терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. Эҳтимол, ҳужумчи ўшанда бироз сабр қилганида, Франция миллий жамоасидан ҳам таклиф оларди ва жорий йил Евро-2016да мезбон сифатида майдонга тушармиди? Лекин Пьер-Эмерик бирор-бир қарорни қабул қилишни ҳеч қачон пайсалга солган эмас, барчасини ўз ўрнида, ўша заҳоти ҳал қилишга одатланган. Тўғри, Бенземанинг можароларга ўралашиб қолгани туфайли Европа чемпионати мезбонининг олдинги чизиғида муаммолар юзага келди. Обамеянг дейлик, Жиру ва Мартиаль каби иқтидорли ҳужумчилар билан бемалол рақобатлаша оларди. Шуни алоҳида айтиш жоиз, Пьер-Эмерик ўз тақдири ва бугунги мавқеидан норози эмас - у «Милан»дан кетгач, қайсидир гранднинг чақирувини кутиб ўтирмади, ўртамиёна жамоаларда ўйнаган ҳолда, босқичма-босқич олға интилди. Мана, ниҳоят, «Боруссия» даражасига кўтарилди. Шу ўринда Дортмунд клубининг юксак малакаси ва сабр-қаноатига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Жамоада Гюндоган, Ройс ва Мхитарян каби футболчиларнинг янги муҳитга мослашиб олишларини сабр билан кутишди, уларга имкон борича ёрдам беришди. Обамеянг ҳам шундай эътибор ўлароқ, яъни клубдаги қулай шароит ва мураббийнинг саъй-ҳаракатлари билан юксак савияга кўтарилди.

Энг эътиборли жиҳати, жамоа бош мураббийи Пьер-Эмерикдан айрилиш катта йўқотиш бўлмаслигини очиқ-ойдин эътироф этмоқда. Чунки трансферга розилик билдирилса, табиийки, инглизлар анчагина кўп ҳақ тўлайдилар. Тўғри, ҳужумчининг ўзи ҳозирча миш-мишларни рад этмоқда: «Мен «Арсенал»га ўтмайман». Айтишларича, Пьер-Эмерик ўтган йили ўзининг энг яқин дўсти ва жамоадоши Марко Ройсга жамоани ундан аввал тарк этмасликка ваъда берган экан. Эндиликда тақдир тақозосига кўра, у икки йўлдан бирини танлаш заруратига дуч келиши мумкин: «Боруссия»га йирик моддий манфаат келтирган ҳолда, номдорроқ гранд сафидан жой олиш ёки Ройсга берган ваъдасига вафо қилиш.

 

Ҳақиқий Соврин

Қизиғи шундаки, 2015 йили Африканинг энг яхши футболчисига аталган соврин Париж фуқаросига насиб этди. Одатда Европанинг энг яхши футболчиси мақомига тез-тез асли келиб чиқиши африкалик ўйинчилар (Эйсебио ва Зидан каби) сазовор бўлишарди. Энди парижлик йигит «қора қитъа»да тенгсиз, деб топилди. Яна қандай вазиятда денг? Яя Туредек футбол афсонасини ортда қолдирган ҳолда! Маълумки, бунгача ивуарлик ярим ҳимоячи нуфузли совринга қаторасига 4 марта лойиқ топилиб, шахсий мукофотлар сони бўйича Самуэль Это~Ога тенглашиб олганди. Лекин ўтган йили ёрқинроқ таассурот қолдирган «Боруссия» ҳужумчиси сўровда «Манчестер Сити» вакилидан бир нечта кўпроқ овоз тўплади. Умуман, энди Яя учун танловда яна ғолиб чиқиш осон эмаслиги аниқ. Ахир Африкада иқтидорли юлдузларнинг янги авлоди бош кўтармоқда. Шунингдек, Обамеянг учун ҳам нуфузли мақомни ўзида сақлаб қолиш мушкул вазифа. Боиси, эндиликда нафақат рақиб жамоалар футболчилари, балки экспертлар ҳам унга нисбатан янада талабчанроқ муносабатда бўладилар.

Ҳа, 2015 йил натижаларидан келиб чиқсак, Обамеянг жаҳон футболи юлдузлари - Неймар, Ибрагимович, Левандовски ва Суарес даражасидаги самарадорликни кўрсатди. «Боруссия» спорт директори Ватцке ҳақ - Обамеянг бошқа жамоага ўтиб кетган тақдирда ҳам, клуб инқирозга юз тутмайди. Тўғри, марказий ҳужумчи позициясига муносиб номзод топилгунча рақиблар дарвозасига йўл топиш анча қийинлашиб қолиши мумкин. Шунингдек, габонлик ҳужумчига умид билан боқиб турган «Арсенал» ва «ПСЖ» клублари учун ҳам усиз ҳаёт тўхтаб қолмайди. Лекин шу жойда оддий бир ҳақиқатни таъкидлаб ўтиш зарур. Вақтида келажаги буюк бўлиши айтилган Обамеянг бу тахминлар бежиз эмаслигини исботлай олди, барибир. Тўғри, бунинг учун кўп вақт сарфлади. Энди жорий йил Пьер-Эмерик дунёнинг энг сара ҳужумчиларидан тузилган топ-10 рўйхатига кирса, асло ажабланмаймиз. Ҳатто «Арсенал»га ўтмаган тақдирида ҳам, бу ҳужумчига нисбатан қизиқиш ва эътибор янада кучайишига шубҳа йўқ. Чунки гап тезкорлик ва чаққонлик борасида ҳам, техника ва сермаҳсуллик бобида ҳам юксак даражага кўтарилган, ҳақли равишда Африканинг энг сара футболчиси сифатида эътироф этилган ҳужумчи ҳақида бормоқда. Хуллас, Обамеянг айни ҳолатида нафақат бундеслига, балки исталган нуфузли чемпионатда фақат ғолиблик учун курашадиган жамоада муносиб тўп суришга қодир.

Пьер-Эмерик Обамеянг

Туғилган санаси ва манзили: 1989 йил 18 июнь, Париж (Франция)

Фуқаролиги: Габон

Бўйи: 185 см. Вазни: 79 кг.

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Боруссия» Д. (Германия)

Рақами: 17

2009 йили Франция U-21 термасининг 1та ўйинида иштирок этиб, 1та гол урган. 2009 йилдан Габон миллий жамоаси аъзоси - 42та ўйин, 17та гол

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:38, 18.01.2016. Ўқилди: 3467 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.