Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Олтин тўп»нинг келажакдаги даъвогарлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Айни кунларда футбол дунёсининг энг асосий мавзуларидан бири бу шубҳасиз «Олтин тўп» соврини. Биласиз, бу соврин йилнинг энг яхши футболчиси учун аталган. «Soссer.ru» сайти ижодкорлари бугун сизларнинг эътиборингизга айнан шу совриннинг яқин келажакдаги энг асосий даъвогарлари билан таништиришади.

Томас Мюллер

(«Бавария», Германия), 26 ёш

Томаснинг ўйинларидаги барқарорликни инобатга олсак, «Олтин тўп»ни ютиш учун унда ҳали имкон бор. Балким, бу нарса шу йилнинг ўзида содир бўлар? Чунки бу совринни ютишда жамоавий муваффаққиятлари катта замин яратади: агар Мюллер мана шу мавсумда «Бавария» билан ЕЧЛда муваффаққият қозониб терма жамоаси сафида ўзининг тўпурарлик маҳоратини кўрсата олса, бу соврин учун катта қадам ташлаган бўлади. Энг асосийси, немис жудаям хотиржам ва камтар инсон.

Гарет Бэйл («Реал», Уэльс), 26 ёш

Бир неча кун олдин Бенитес истеъфога чиқарилгани Бэйлни хурсанд қилмади, чунки Рафанинг даврида у асосий футболчи ролини бажараётганди. Эндиликда, уэльслик футболчи Рональдунинг соясида қолиб кетиши мумкин.

Уэльс термасини чўққига олиб чиқиш қийин. Агар бу ишни кимдир қилиши керак бўлса бу - шубҳасиз Бэйл. Евро-2016 саралашида Бэйл терма жамоасининг ҳақиқий етакчиси эканлигини кўрсатди ва Франция яшил майдонларида бўлиб ўтадиган чемпионатга йўлланмани қўлга киритди. Агар унга «Реал»да асосий футболчи ролини беришмаса Бэйл АПЛга қайтиши ҳам мумкин.

Эден Азар («Челси», Бельгия), 25 ёш

«Олтин тўп» соврини учун яна бир асосий бўлажак даъвогарлардан бири. Эден ўтган мавсумни юқори темп­да ўтказди жамоасини АПЛ чемпиони бўлишида улкан ҳисса қўшди. Аммо, бу мавсум бошидаги олти ойда бельгиялик иқтидор мухлисларнинг ёдидан кўтарилишига сал қолди. Чунки, Моуриньо бошчилигидаги «Челси» бу мавсум ўзига ўхшамай қолди, балким айнан шу муваффаққиятсизлик Азарга таъсир ўтказгандир.

Бу ёғи энди футболчининг ўзига боғлиқ, агар бельгиялик иқтидор олдинги савиясига чиқиб олиб, нималарга қодирлигини кўрсата билса, албатта у бу совринни қўлга киритади.

Хамес Родригес

(«Реал», Колумбия), 24 ёш

Колумбиялик иқтидор мана шу ёшида жаҳон чемпионатининг тўпурари бўлишга улгурди, Хамес жудаям самарали ўйнайди ва тўп билан жуда чиройли ҳаракатланади. Шу билан бирга, Хамесда ҳам Бэйл билан деярли бир хил муаммо бор - у ҳам жамоаси етакчиси эмас. Айнан шу муаммо унинг «Олтин тўп» пойгаси учун қўшилишида тўсиқ бўлмаса бўлгани.

Антуан Гризманн

(«Атлетико», Франция), 24 ёш

Ушбу мавсум - Антуаннинг проффессионал футболдаги еттинчи мавсумидир ва франциялик футболчи йилдан-йил мавсумга янада кучайиб, ўйинларидаги сифатни ошириб келмоқда, ўзининг янги қирраларини мухлисларга намоён қилмоқда. Агар Гризманн ҳаётида қандайдир ўзгаришлар юз бермай шу меъёр давом этса, 3-4 йилдан сўнг фаолиятининг чўққисига етади ва «Олтин тўп» соврини учун асосий номзодлар орасида бўлиши шубҳасиз.

Кевин де Брюйне

(«Манчестер Сити», Бельгия), 24 ёш

Ёзги трансфер мавсумида бельгиялик хавбекнинг «Вольфсбург»дан «Манчестер Сити»га 74 млн. евро эвазига ўтиши Кевиннинг қандай футболчи эканлигидан дарак бериб турибди. Назаримизда, бельгияликлар орасида бу совринга муносиби ҳам Кевин бўлади. Чунки, де Брюне шу меъёрда давом этса Азарни ҳам ортда қолдириши ҳеч нап эмас.

Неймар

(«Барселона», Бразилия), 23 ёш

Яқин келажакнинг энг севимли ўйинчиларидан бири бўлишга асосий даъвогар футболчи, унга ҳаттоки «Барселона»да Мессининг ўринбосари сифатида қаралмоқда. Гвардиола «Манчестер Сити»да Мессини кўрикни хоҳламоқда ва агар «шаҳарликлар» Лео учун даҳшатли суммани тўлаб беришса «Барселона» уни қўйиб юбориши мумкин. Неймар айни дамда жуда ҳам чиройли ўйин намойиш этмоқда. Унинг номи каталониялик мухлислар тилида узоқ вақт янграса ажаб эмас. Чунки, мана шу темпда давом этса кўплаб индивидуал совринлар эгасига айланса ҳам ажаб эмас.

Поль Погба

(«Ювентус», Франция), 22 ёш

Кўпчиликнинг фикрига кўра, «Олтин тўп»га даъвогарлар орасида Погбанинг қўли баландроқ. Бу футболчида мазкур совринни қўлга киритиш учун барча хислатлар мавжуд. Муҳими, Поль буни майдонда кўрсата олмоқда. Эҳтимол, франциялик футболчи бу совринни «Реал» ёки «Барселона»га ўтмасдан ҳам қўлга киритар.

Харри Кейн

(«Тоттенхэм», Англия), 22 ёш

Ҳозирги кунда қанот вингерларининг кўплаб голлар уриши одат тусига кирган. Ҳозирги кунда Европанинг энг истиқболли ҳужумчилардан бири - Харри Кейн ҳам яқин келажакда жаҳон даражасидаги ҳужумчи бўлиб етиши мумкин. «Тоттенхэм»да тўп суриб «Олтин тўп»ни қўлга киритиш жуда қийин. Буни тушунган Бэйл икки йил олдин айнан «Тоттенхэм»дан Мадриднинг «Реал»ига йўл олганди.

Антони Марсьяль

(«МЮ», Франция), 20 ёш

Антони 2015 йилда «Golden Boy» совринини қўлга киритди. Бу совринга ўз вақтида Лионель Месси ҳам эришганди. Шунингдек бу рўйхатда яна бир қанча номлар бор. Ёзда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби француз ҳужумчиси учун катта маблағ сарфлади. Лекин, Марсьяль АПЛга тезда киришиб кетди ва дастлабки ўйинларидаёқ ўз сўзини айтди. Антонининг иқтидори бор, келажаги порлоқ бўлиши мумкин, аммо бу вақт ҳукмига ҳавола.

А.Исроилхонов тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:28, 23.01.2016. Ўқилди: 5888 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.