Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббий ва футболчилар ўртасидаги можаролар. Роналдо –Капелло, Ибрагимович –Гвардиола…

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Юлдуз футболчилар ва мураббийлар ўртасида тушунмовчиликлар келиб чиқиши табиий албатта. Бироқ баъзан ана шу тушунмовчиликлар шу қадар жиддий тус олган вазиятлар бўладики, жамоадан униси ёки буниси кетиши билан якунланган. Биз сўнгги пайтларда мураббий ва футболчилар ўртасида юзага келган можаролар ТОП-5 талигини тузиб чиқдик.

5. Роналдо – Фабио Капелло («Реал», 2007 йил)
«Қироллик клуби» кетма-кет омадсизликка юз тутавергач, клуб раҳбарияти жамоага италиялик Фабио Капеллони таклиф қилишди. Дон Фабионинг Мадридга қайтиши бир қатор можароларни келтириб чиқарди. Мутахассис «галактикос» юлдузлари билан унчалик чиқиша олмайди. У айниқса бразилиялик «сўйлоқ» Роналдо билан очиқ-ойдин ёмон муносабатда бўлди. Роналдонинг ортиқча вазнини назарда тутиб, уни захира ўриндиғига «михлаб» қўяди. Бразилиялик ҳужумчи эса бунга жавобан мураббийни матбуот орқали яхшигина «тузлайди». Улар орасидаги муносабат кундан-кунга ёмонлашиб боради ва кейинги мавсумда «Реал» уларнинг ҳар иккаласидан воз кечади. Роналдо «Милан»га йўл олади, Капелло эса дам олишга…

4. Мата – Моуриньо («Челси», 2013 йил)
Жозе Лондонга қайтгач, яъна бир бор ўзини кўрсатиб қўйди. Клуб етакчиси бўлган Матани захирага «мих»лаб қўяди. Мураббийнинг бу қарорини тушуниш қийин эди. Боиси Мата Жозе келгунга қадар клубнинг энг жонкуяр ўйинчиси эди. Моур испаниялик футболчиларни ёмон кўриб қолганиданми ёки бошқа сабаб Хуанни асосий таркибга умуман жалб қилмай қўяди. Натижада қишда футболчи жамоанинг энг асосий рақобатчиларидан бири бўлган «Манчестер юнайтед»га сотиб юборилади.

3. Касильяс – Моуриньо («Реал», 2012 йил)
Моуриньо ўзи ишлаган жамоаларда доимо биринчи рақамли инсон бўлишга ўрганиб қолган. Мадридда мухлислар ёқимтойи ва барчанинг хурматига сазовор бўлган Касильяс билан у келиша олмай қолади. 2012 йилда Жозе клуб рамзини асосий таркибга киритмай қўяди. Бироз вақтдан сўнг эса Икер «Реал»нинг иккинчи дарвозабонига айланиб қолди. Миш-мишларга қараганда, Касильяснинг жамоадаго оброи Моуриньоникидан баланд бўлганлиги мураббийга ёқмаган экан. Дарвозабоннинг ўйинида пасайиш сезилганини португалиялик мутахасси ўша пайтдаёқ сезганлигини тан олиш лозим. Шунга қарамай Икер ҳеч қачон Моуриньога қарши чиқадиган бирон-бир фикр билдирмаган.

2. Тевез – Манчини («Манчестер Сити», 2011 йил)
«Манчестер Сити» Чемпионлар лигасида «Бавария»га қарши ўйин ўтказаётганди. Манчини ушбу ўйинда Тевезни захирадан майдонга туширишга қарор қилди. Бироқ аргентиналик ҳужумчи майдонга тушишни истамайди. Унинг бу қарори Робертонинг жаҳлини чиқаради. Тевез клубдан ҳайдалишига ҳам бир баҳия қолади. Карлос ҳаттоки бир неча ойни майдон ташқарисида ўтказишига ҳам тўғри келади. Тўғри улар орасидаги муносабат кейинчалик бироз яхшиланган. Бироқ уларнинг илиқ муносабатлари узоқ давом этмайди.

1. Ибрагимович – Хосеп Гвардиола («Барселона», 2010 йил)
2009 йилда «Барселона» ўз тарихидаги рекорд сумма эвазига Ибрагимовични сотиб олади. Клуб швед ўғлонини қўлга киритиш учун ҳаттоки Это’Одан ҳам воз кечади. Ҳаммаси Златан учун анча омадли бошланган эди. У ҳаттоки дебьют «Класико»сида ягона голга муаллифлик қилади. Бироқ кейинчалик ҳаммаси тескари кўриниш олди. Пеп ва Златан бир-бирларини унчалик тушунмай қолдилар. Мураббий марказий ҳужумга Мессини қўяди ва Златан ўзи учун ноқулай бўлган позицияда ҳаракат қила бошлайди. Табиийки бу Ибрани қониқтирмасди. Натижада клуб раҳбарияти ҳужумчи кейинги мавсумда «Милан»га 3 баробар арзон нархга сотиб юборади. Ибрагимович жамоадан кетганидан сўнг Гвардиола билан келишмовчиликларнинг ҳақиқий сабабларини ўз автобиографик китобида очиқ-ойдин баён этди.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 01:24, 26.01.2016. Ўқилди: 3844 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.