Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба.

      • 28.09.2025 00:00
      • Вильярреал
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 28.09.2025 17:00
      • Райо Вальекано
      • 0:1
      • Севилья
      • 28.09.2025 19:15
      • Эльче
      • 2:1
      • Сельта
      • 28.09.2025 21:30
      • Барселона
      • 2:1
      • Реал Сосьедад
      • 29.09.2025 00:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Осасуна
      • 30.09.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 28.09.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 28.09.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 28.09.2025 20:30
      • Ньюкасл
      • 1:2
      • Арсенал
      • 30.09.2025 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 28.09.2025 15:30
      • Сассуоло
      • 3:1
      • Удинезе
      • 28.09.2025 18:00
      • Пиза
      • 0:0
      • Фиорентина
      • 28.09.2025 18:00
      • Рома
      • 2:0
      • Верона
      • 28.09.2025 21:00
      • Лечче
      • 2:2
      • Болонья
      • 28.09.2025 23:45
      • Милан
      • 2:1
      • Наполи
      • 29.09.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Торино
      • 29.09.2025 23:45
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 28.09.2025 17:30
      • Қўқон-1912
      • 2:2
      • Бунёдкор
      • 29.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Сурхон
      • 29.09.2025 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.09.2025 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Нефтчи
      • 30.09.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Бухоро

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 7 19
2 Реал Мадрид 7 18
3 Вильярреал 7 16
4 Эльче 7 13
5 Атлетико 7 12
6 Бетис 7 12
7 Эспаньол 7 12
8 Хетафе 7 11
9 Севилья 7 10
10 Атлетик Бильбао 7 10
11 Алавес 7 8
12 Валенсия 6 8
13 Осасуна 7 7
14 Леванте 7 5
15 Райо Вальекано 7 5
16 Сельта 7 5
17 Реал Сосьедад 7 5
18 Мальорка 7 5
19 Реал Овьедо 6 3
20 Жирона 7 3

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Жирона 0-0 Эспаньол
7-тур Хетафе 1-1 Леванте
7-тур Атлетико 5-2 Реал Мадрид
7-тур Мальорка 1-0 Алавес
7-тур Вильярреал 1-0 Атлетик Бильбао
7-тур Райо Вальекано 0-1 Севилья
7-тур Эльче 2-1 Сельта
7-тур Барселона 2-1 Реал Сосьедад
7-тур Бетис 2-0 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

30/09 00:00 Валенсия - Реал Овьедо

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5160 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2015 йилнинг энг яхши «бомбардирлари» ва яна Роналду

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тарихга айланган йилда шундай форвардлар ҳам пайдо бўлдики, айнан уларнинг саъй-ҳаракатларисиз етакчи чемпионатлар нурсизланиб қолиши аниқ эди. Қуйида уларнинг энг яхши 10 нафари билан танишасиз.

10. Гонсало ИГУАИН («Наполи») - 37 гол (62 учрашувда).

Йилни бир меъёрда ўтказган Гонсало баҳордаёқ бор иқтидорини намойиш эта бошлаганди. Аргентиналик футболчи йилнинг 2-ярмида янада «очилди»: «А» сериясининг 17 учрашувида - 16 гол. Бу кўрсаткич билан рақобатчиларидан анчагина ўзиб кетган форвардга суянган «Наполи» эса чемпионлик учун курашга астойдил киришди. Сайёрамизнинг энг яхши форвардлари сафидан жой олган Игуаин нишонни янада аниқроқ олганида натижа бундан ҳам ижобийроқ бўлиши мумкин эди-ю, аммо мана 5 йилдирки у бунинг уддасидан чиқолмаяпти.

8-9. Ариц Адурис («Атлетик») – 38 гол (54 учрашувда).

Баск шароби каби йил ўтган са­йин натижаларини яхшилаб бораётган Адурисга қараб у 34 ёшни қаршилаётганига ишонгиси келмайди, кишининг. Басклар ўлкаси футбол тарихининг энг яхши бомбардири мана 5 йилдирки «Фурия Роха» шарафини ҳимоя қилмаяпти ва испаниялик бирорта мутахассис бундан ташвишга тушган, деб ўйлаш нотўғри. Ариц ажойиб зарбага эга, яхши очилади, бош билан ўйнашига гап йўқ, тўп учун курашда примеронинг хоҳлаган ҳимоячисини доғда қолдиради. Баҳорда ла лиганинг энг яхши 5 голеадори орасида Адуриснинг номи йўқ эди, ҳозир ҳам йўқ. Аммо ёшига нисбатан кўрсатаётган стабил ўйин, ҳар қандай даражадаги турнир баҳсига ўта масъулият билан ёндошув уни дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айлантиргани шубҳасиз.

8-9. Алекс Тейшейра

(«Шахтёр») – 38 гол (42 учрашувда).

Йил давомида рақиб дарвозасини 38 бор маҳв этиш учун бразилиялик ҳужумчига 42 учрашувда майдонга тушишнинг ўзи етарли бўлди. Мамлакатда давом этаётган мураккабликлар ички биринчилик даражасига жиддий путур етказгани ҳам бор гап, аммо УПЛ ҳамон Европанинг энг яхши 10 лигасидан бири бўлиб қолмоқда. Бу эса Алекс Тейшейра рўйхатимизга бежиз киритилмаганини исботлайди. Ички биринчиликда Алекс киритган голлар сони майдонга тушган ўйинларидан кўпроқ, аммо бразилиялик хавбек еврокубокларда ҳам рақиб дарвозасини бирдай ишғол қилишдан чарчамаяпти. Йил якунларига кўра, Тейшейра бир нечта номинация бўйича жаҳоннинг энг яхши 100 футболчиси орасидан жой олди, уни харид қилиш истагида бўлганлар сафига эса «Ювентус», ПСЖ ва «Челси»лар қўшилди. Шунга қарамай, «Шахтёр» ўзининг сўнгги активини сотишга шошилмаяпти, бу юмушга қўл урганида ҳам форварднинг баҳоси олдида Фернандиньонинг трансфери ҳеч нарса бўлмай қолиши мумкин.

7. Неймар («Барселона») – 45 гол (62 учрашувда).

Бу ерда ортиқча изоҳга ҳожат йўқ - ҳаммасига ўзингиз гувоҳ бўлгансиз. 2015 йилда Неймар ва ниҳоят, йилнинг энг яхшилари сафидан ўрин эгаллади, «Олтин тўп»га номзод футболчиларнинг бирига айланди, 2015 йилнинг 2-ярмида дунёнинг энг яхши футболчиси ҳам сўзсиз у. Месси жароҳати боис бир йил майдонга тушмаганида Неймар 60та гол уриши аниқ эди, деб ҳазиллашишмоқда испанлар. Аммо нима бўлганда ҳам, 45 гол - ажойиб натижа, айниқса Неймардай статистикига этибор қаратмайдиган футболчи учун.

5-6. Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия Д») – 46 гол (57 учрашувда).

Габонлик форвард Францияда ўтказган бир нечта ажойиб мавсумидан сўнг Дортмундга кўчиб ўтди. Бироқ, шунга қарамай, янги жойда Иммобиле ва Адриан Рамосларга қарши осон бўлмаган рақобатга бардош берди. Дастлаб, Клоп ундан қанотларда фойдаланди, заҳирадан ўйинга қўшилган баҳслар ҳам кам бўлмади. Обамеянг эса ҳар қандай шароитда стабил ўйин намойиш қилаверди. Янги мавсумда у «Боруссия»нинг асосий марказий ҳужумчисига айланди. Обамеянг ҳозир шунчалик кўп тўп киритяптики, мақсади Роналдуни ортда қолдиришдай, гўё. Бир пайтлар «Милан»дан «чиқит»га чиқарилган футболчи томонидан бир йилда киритилган голлар «россонерлар»нинг барча форвардлари урган тўплардан ҳам кўп.

5-6. Златан ИБРАГИМОВИЧ (ПСЖ) - 46 гол (54 учрашувда).

34 ёшли швед қаришни истамаяпти: Златаннинг зарбалари ҳамон дарвозабонлар учун муаммо, 30 метрлардан берган «замбарак ўқлари» эса нишонга аниқ бориб тушмоқда, жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган ҳужумчини тўхтатишга рақиб ҳимоячилари ожиз. 2015 йилда Ибра еврокубокларда у даражада самарали тўп сурмагандир, бироқ лига 1да рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олиш ва термадаги голлари бўйича аввалги йилги натижаларини қайтара билди. Айнан Ибра «Тре Крунур»ни Евро-2016га чиқишида ҳал қилувчи роль ўйнади. Дарвоқе, Златансиз ўтадиган турнир турнир бўлармиди?!

4. Луис СУАРЕС («Барселона») – 48 гол (57 учрашувда).

Уругвайлик суперфорвард мухлислари Месси ва Неймарлар бор жамоада суюклилари «йўқолиб» қолишидан хавф­сирашгани бор гап. Аммо жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири йилни аъло даражада ўтказди. У ҳамон Давид Луисни тушларида безовта қилмоқда. Бир йилда 46та тўп эса - сўзсиз ҳайратланарли натижа, аммо бу рекорд жоорий йилда янгиланса ажабланмасдик.

3. Роберт ЛЕВАНДОВСКИ

(«Бавария») – 49 гол (58 учрашувда).

Кузга келиб поляк шу даражада «очилик» кетдики, гроссмейстерлар натижаси - 50-голни нишонлашига бир баҳя қолди. Ҳал қилувчи лаҳзалардаги совуққонлик, голни ҳис қила олиш қобилияти, ҳужумни ривожлантира билиш уни 10 йилликнинг энг яхши форвардларидан бирига айлантирмоқда.

2. Лионель МЕССИ («Барселона») – 52 гол (61 учрашувда).

Янги 2015 йилни Лео энг яхши йиллардан биридай кутиб олганди. Ажойиб формага кирган аргентиналикни баҳорга келиб тўхтатиб бўлмай қолди. Кузда эса у формасини йўқотгандай бўлди, майдонда бўлиши эса «Барса» фойдасидан кўра зарарига ишлагандай эди. Жароҳатдан сўнг майдонга қайтган ҳужумчи Неймардан жамоанинг асосий форварди номини қайтариб олди ва йил охиригача 50-маррадан ўтиб кетди. Аммо асосий рақобатчисига барибир ета олмади. Шундай бўлса-да, Месси ҳақли равишда йилнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди ва яна бир бор «Олтин тўп» соҳибига айланди.

1. Криштиану Роналду («Реал») – 57 гол (57 учрашувда).

Неча йилдирки рақобатчиларини киритилган голлари сони бўйича ортда қолдираётган португалияликка бу йил «Олтин тўп» учун курашда статистикалар камлиги панд бериб қўйгани аниқ. Аммо, жамоа совринларининг йўқлиги уни хафа қилмаган бўлса не ажаб, зеро шахсий кўрсаткичлар бўйича Криштиану асосий рақибидан ўзиб кетишни уддалади. Роналду энди ёш эмас, аммо тўртинчи ўн йилликнинг бошида ҳам ҳамон гол урувчи «идеал машина» бўлиб қолмоқда: бош билан ажойиб ўйин, «замбарак ўқи»дай зарба, маромига етказилган очилишлар, яратилган имкониятлардан тўла фойдалана билиш... Танқидчилар Роналду катта жамоаларга қарши ўйинда йўқолиб қолишини кўп таъкидлашади, форвард эса ўтган йили айнан шундай клублар дарвозасини 4 бор аниқ нишонга олган ҳолда уларга муносиб жавоб қайтарди.

Манба: sports.ru

И.МУРОДОВ тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:15, 26.01.2016. Ўқилди: 5205 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 8
2 Атлетико Хулиан Альварес 6
3 Леванте Карл Этта-Эйонг 4
4 Барселона Ферран Торрес 4
5 Леванте Иван Ромеро 4
6 Барселона Роберт Левандовски 4
7 Сельта Борха Иглесиас 4
8 Мальорка Ведат Мурики 4
9 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
10 Реал Мадрид Арда Гюлер 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.